Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.9K photos
5.99K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жорий йилнинг 21 январь куни Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов томонидан Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори
ижроси ўрганилди.

Шу куннинг ўзида, туманлар сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бўлимлари, кадастр агентлигининг туман бўлимлари ва кластер корхоналари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди.

Масъулларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари “E-AUKSION” электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилиши, бунда, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик бериш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур жараёнда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан масъуллар қатъий огоҳлантирилди.

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий аппаратида “Миллий гвардия тизимида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар” юзасидан онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Республика Ҳарбий прокуратураси, Республика Ҳарбий суди, Миллий гвардия ва унинг вилоятлар бўйича бошқармалари, Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари қўмондонликлари шахсий таркиби ҳамда ҳудудий ҳарбий прокурорлар иштирок этди.

Тадбирда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлаш, мустаҳкам ҳарбий интизом ва фаолиятга доир бошқа соҳаларда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан атрофлича сўз юритилди.

Шундан сўнг, ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг тушунтиришлари эшитилди.

Шунингдек, йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш ва барвақт олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарлик аҳволини мунтазам таҳлил қилиб, амалий тадбирларни режали, мақсадли ва самарали олиб бориш, бунда фаолиятга замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш ҳамда муҳокама қилинган фаолиятга доир бошқа масалалар юзасидан аниқ тавсиялар билдирилиб, якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @uzbprokuratura
Навоий вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари Бахтиёр Ахмедов Кармана тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Қабулда 86 нафар фуқаролар иштирок этиб, 24 нафаридан турли масалалар бўйича 29 та муаммоларни ҳал этиш ҳақида мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 6 таси йўлларни таъмирлаш, 5 таси электр таъминоти, 4 таси иш билан таъминлаш, 3 таси моддий ёрдам ажратиш, 2 таси кредит, 1 таси ичимлик суви, 1 таси субсидия ажратиш, 1 таси тўлов контрактни тўлаш, 1 таси мактаб биноси қуриш ва 5 таси бошқа масалаларига таалуқли бўлиб, уларнинг 2 таси қаноатлантирилди, 7 тасига асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 20 тасининг ижроси назоратга олинди.

Сектор раҳбарининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Олмазор туманида амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ишлар аҳволи ижтимоий соҳа объектларини ҳолати ўрганилмоқда.

Хусусан, “Ислом ота” маҳалласидаги 20-сонли оилавий поликлиникада аҳолига яратилган қулайликлар, кўрсатилаётган тиббий хизматлар аҳволи, “Чилтуғон” маҳалласидаги 12-сон мактабгача таълим ташкилоти, “Ғани Аъзамов” маҳалласидаги 185-сон умумий ўрта таълим мактаби борилиб, болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди ва аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, “Тарақиёт” маҳалласига борилиб, бўш турган биноларни ишга тушириш ва янги иш ўринлари яратиш орқали камбағалликни қисқартириш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, ҳар бир топшириқ ижроси назоратга олинди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти ҳузурида ўтган йиғилиш ва тақдимотлар, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишув, шунингдек, дарахтлар кесилишига ўрнатилган мораторий, экспресс-тестлар бўйича тортишувлар, Солиқ қўмитасида ўтказилган матбуот анжумани ҳамда “Заковат” клубига оид Президент қарори - барча тафсилотлар "Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида.

Кўрсатувни бугун, 22 январь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилинг.

Кўрсатув эртага, 23 январь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам намойиш этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимояси борасида амалий ишлар

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Олмазор туманида ижтимоий ва иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинининг битмаган биносида тез кунларда қурилиш ишларини сифатли якунлаш, 196-сон умумий ўрта таълим мактаби ошхонасини аутсорсинг хизмати орқали ишга тушириш, 14-кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги шаҳарсозлик нормаларига зид равишда қуриб олинган ноқонуний қурилмани баратараф этиш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Орзу” маҳалласидаги 243-сон умумий ўрта таълим мактабида болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.

Ўрганишда аниқланган камчиликлар юзасидан сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида танқидий руҳда йиғилиш ўтказилиб, топшириқлар берилди.

👉 @uzbprokuratura
"Xabar.uz" сайтида Қаршида экология бошқармаси норозилигига қарамасдан дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижаси юзасидан маълумот берилади.

👉 @uzbprokuratura
Хонободда прокуратура ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди

Тадбирда прокуратура ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, шаҳар ҳокими, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этди.

Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганлиги, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини қайд этди.

Тадбир қатнашчилари янги бинода яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишишди.

Бинода шаҳар прокуратураси билан бирга департамент ва бюронинг шаҳар бўлимлари ҳам фаолият олиб боради, хоналарга замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари ўрнатилган.

Энг муҳими янги бино аҳоли яшаш жойига яқин ва мурожаат этиб келувчилар учун қулай жойда жойлашганлигидир.

👉 @uzbprokuratura