Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.8K photos
5.99K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигида Сирдарё вилоятида Президентнинг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида прокуратура органларига юклатилган устувор вазифаларнинг ижроси ҳамда тергов ва суриштирув босқичида прокурор назоратини ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Ушбу соҳада амалга оширилаётган прокуратуранинг тергов тармоқлари ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев ва вилоят ҳокими Н.Турсуновлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда адлия, солиқ, ИИБ, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, тижорат банклари раҳбарлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари ҳамда 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашувда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келган 74 та муаммолли масалалар муҳокама қилиниб, 11 таси жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 63 таси бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятининг чегараолди ҳудудларида ёшлар иштирокидаги ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бандихон туманидаги аҳоли учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда “Кибержиноятларни тергов қилиш, жиноий таъқиб этиш ва судда бундай ишларни кўриб чиқиш” мавзусида семинар - тренинг ўтказилди.

Семинарда Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан кибер жиноятларни таъқиб ва тергов қилиш, ушбу жиноятларга қарши курашиш юзасидан қонунчилик талабларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди ҳамда соҳада фаолият юритаётган 29 нафар илмий ходимларга сертификатлар топширилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ - 257 - сон Фармони ижроси бўйича Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида амалга оширилган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилди.

Академия учун 2, 4 қаватли ўқув биноси реконструкция қилиниб, талабалар учун 1-сонли 312 ўринли ётоқхона биноси қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.

Айни вақтда, профессор - ўқитувчилар учун янги 5 вақатли бино, спортзал ҳамда 2 - сонли 250 ўринли ётоқхона биноси қуриш лойиҳаси билан танишиб, лойиҳачи ва буюртмачи ҳамда пудрат ташкилотларига қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатида бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 523 нафар шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қидирувдаги шахсларни қидириб топишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жами 376 нафар шахслар топилди.

Шунингдек, маҳаллий қидирувда бўлган 74 нафар ва чет элларга чиқиб кетган 73 нафар шахсларни қидириб топишга қаратилган тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Мисол учун, Мирзаобод туманида яшовчи қарздор Ш.У. ҳар ойда тўлаши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилида доимий равишда бўлмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ҳамкорликда олиб борилган тезкор - қидирув тадбирлари натижасида қарздор Жиззах вилоятининг Зомин туманидан топилган, бироқ қарздор 11 млн. сўм алимент қарзларини тўлашдан бош тортганлиги сабабли, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб - қувватлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва экспорт прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш соҳасидаги долзарб вазифалар ижроси ўрганилди.

Ўрганиш натижалари Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.Касимов, вилоят ҳокими А.Махмудалиев ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида Гулистон шаҳрида ўтказилган йиғилишда танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар доирасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоли масалалар ва уларни бартараф этиш чоралари, ўз вақтида ишга туширилмай қолган лойиҳаларнинг кечикиш сабаблари ҳамда экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариш борасида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан тегишли чора - тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлигида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банкларининг раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари қатнашган учрашувда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келган 31 та муаммолли масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу муаммоларнинг 9 таси жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 22 таси бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt