Bosh prokuratura
37.1K subscribers
44K photos
6K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар қилинганидек, Олий Мажлис Сенатининг 27.08.2021 йилдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида 204 та ердан фойдаланувчиларнинг 3.250 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони Тошкент шаҳри ҳисобига ўтказилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бош прокуратура, шаҳар прокуратураси ва ҳокимлиги, туманлар сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Абдухакимов, шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари Б.Раҳмонов, шаҳар прокурорининг ўринбосари А.Пўлатовлар сўзга чиқиб, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтган экин ерларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, талон-торож қилинишини олдини олиш, шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш юзасидан тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, экин ерларини талон-торож қилинишини олдини олиш ва мақсадли фойдаланилишига масъул бўлган мансабдор шахслар қонунбузилишига йўл қўймаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрига ўтказилган ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан амалий ёрдам бериш мақсадида Бош прокуратура ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари бириктирилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

👉 @uzbprokuratura
Болалар ҳуқуқлари - прокуратура ҳимоясида

Бухоро вилояти Олот тумани “Усмоншайх” маҳалласидаги оилаларда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 296 нафар болалар бўлиб, шундан атиги 50 нафари 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган, қолган 246 нафари мактабгача таълимга қамраб олинмасдан қолган.

Давлатимиз раҳбари Олот туманига ташрифи давомида ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб, болалар боғчаси ва бошқа ижтимоий хизмат объектлари барпо этилиши юзасидан мутассадиларга топшириқлар берган.

Шу боис, туман ҳокимининг 26.02.2021 йилдаги қарори билан мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун 0,42 гектар ер майдони ажратилди.

Прокуратура органлари сайи-ҳаракатлари билан мазкур ҳудудда янги 180 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси қад ростлади.

Бино қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши натижасида мактабгача таълимга жалб қилинмаган болалар тўлиқ қамраб олинди, шунингдек, маҳалладаги 30 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни боғчанинг очилиш маросими тантанали бўлиб ўтди, унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ҳалим Болтаев, вилоят прокурори Махмуд Истамов, туман ҳокими Наргиза Неъматова ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этиб, 22-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти мудирига рамзий калит топширилди.

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республика Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаевнинг Бухоро вилоятига сафари давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибида ташкил қилинган Бухоро кўприк қурилиш поезди корхонаси очилиш тадбирида иштирок этди.

Хусусан, ушбу корхона кўприкларни қуришда ишлатиладиган хом ашё ишлаб чиқариш ва таъмирлаш ишларини бажариш фаолиятини олиб боради.

Бундан ташқари, корхонада янги 35 та иш ўринлари яратилиб, ишсиз аҳоли бандлиги таъминланган.

Транспорт прокурори томонидан анъана сифатида манзарали кўчат дарахти экилди.

Корхона ишчи-хизматчиларига дастурхон ёзилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва жонкуяр ишчи-ходимларга совғалар берилди.

👉 @uzbprokuratura
Сирдарё вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Шохрух Аминов бошчилигида вилоят ишчи гуруҳи аъзолари, мутасадди идоралар вакиллари иштирокида Янгиер шаҳрида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 23 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2 таси жойида қаноатлантирилди, 2 таси бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Хусусан, тадбиркор Ш.Аманлиқованинг солиқ қарздорлиги тўланганлиги, Мажбурий ижро бюроси Янгиер шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро варақа тамомланмаганлиги, ушбу ижро варақасини тамомлашда, С.Эрматовнинг “Фазилат” маҳалласида жойлашган савдо дўконини электр тармоғига улашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида қаноатлантирилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга қонуний ҳал этиш учун топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги тадбирлар бошқа туман (шаҳар)ларда ҳам давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura