Bosh prokuratura
37.1K subscribers
44.3K photos
6.05K videos
10.5K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Мамлакатимизда спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса ёшларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланиши учун қатор шарт-шароитлар яратиб келинмоқда.

Хусусан, биргина 2021 йилнинг 9 ойи давомида Жаҳон, Осиё ва Республика ҳамда турли нуфузли халқаро мусобақаларда Қорақалпоғистон ёшлари ҳам муносиб иштирок этиб, 1.304 та медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Айни кунда спорт соҳасининг моддий техник базасини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси кураш федерацияси Қорақалпоғистон бўлинмасига "Cobalt" русумли автомашина тантанали равишда топширилди.

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ўзбекистон кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Ф.Алламбергенов ва қатор давлат идоралари вакиллари иштирок этди.

👉 @uzbprokuratura
Болаларга бир олам қувонч улашилди

Фарғона вилоят прокуратураси
томонидан болаларни келгуси ҳаёт йўлига бўлган ишончини янада ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари 1-сон Марғилон ва 12-сон Қўқон меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун маданий ва маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Дастлаб тарбияланувчилар Риштон туманида бўлиб, Халқаро кулолчилик марказида ҳунармандлар билан учрашдилар.

Сўнгра болалар тумандаги туяқуш боқишга ихтисослашган “STAR FARM” МЧЖ қўшма корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида тарбияланувчилар Қўқон шаҳрига боришди ва мусиқали драма театрида уларга спектакль ва мусиқали чиқишлар намойиш этилди.

Тарбияланувчилар учун дастурхон ёзилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Шу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Марғилон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Мавлонов Шерзод фаолияти таҳлили

Ҳар жабҳада инсон манфаатлари устувор

Манба: Халқ сўзи

👉 @uzbprokuratura
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Фориш туман прокурори, 2-сектор раҳбари Отакулов Мирзарахим фаолияти таҳлили

Узоқ йиллар ҳал этилмаган муаммоларга қандай ечим топилмоқда?

Манба: Халқ сўзи

👉 @uzbprokuratura
Ёзёвон туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ходжаев Илхомжон фаолияти таҳлили

Одамларни рози қилиш — улуғвор мақсадимиз

Манба: Халқ сўзи

👉 @uzbprokuratura