O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.55K subscribers
28K photos
3.13K videos
154 files
8.88K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги кўп миллат ва элатлар истиқомат қиладиган “Туябўғиз” ҳудудидаги “Адолат” ва “Олтиўғил” маҳалла фуқаролар йиғинларида "Синовни саҳоват билан енгамиз" шиори остида тумандаги мурувватга шай ишбилармонлар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги мутасадди вакиллари бошчилигида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди. Ушбу ярмарка коронавирус пандемиясига қарши кураш Ўрта Чирчиқ туман штаби томонидан карантин вазиятида аҳоли хавфсизлигини ва карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тўғрисида чора-тадбирлар режаси асосида туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Айни пайтгача Ўрта Чирчиқ туманининг “Майрамкўл”, “Бунёдкор”, “Шоликор”, “Дўстлик”, “Бойовул”, “Уйшун”, “Моша”, “Ўчоқли”, “Оқ ота”, “Машъал”, “Мустақиллик”, “Янгийўл”, “Тошлоқ”, “Халқабод”, “Қорасув”, “Янгиобод” маҳаллаларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди. Бундай кўчма ярмаркалар Ўрта Чирчиқ туман штаби чора-тадбирлар режаси асосида барча ҳудудларда ўтказилади.

Бундай кўчма ярмаркани ташкил этилиб, арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга шароитлар яратилганлигидан маҳалламиз аҳолиси қатори мен ҳам мамнунман дейди – "Адолат" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Вера Анисемова. Жумладан, бугунги ҳам ташкил этилган ярмаркада ҳудуддаги 600 нафардан ортиқ хонадонлар ўзлари учун керак бўлган маҳсулотларни харид қилишиб, ярмарка ташкилотчиларига миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида “Жанғабай” маҳалла фуқаролар йиғинида "Синовни саҳоват билан енгамиз" шиори остида навбатдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Ушбу ярмарка коронавирус пандемиясига қарши кураш Ўрта Чирчиқ туман штаби томонидан карантин вазиятида аҳоли хавфсизлигини ва карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тўғрисида чора-тадбирлар режаси асосида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси департаменти, давлат солиқ инспекцияси ва ҳомийлар ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

"Жанғабай" маҳалла фуқаролар йиғини вакили Шахло Арзиқулованинг таъкидлашича ярмаркада маҳалладаги 400 нафардан ортиқ хонадонлар ўзлари учун керак бўлган маҳсулотларни харид қилишди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган, кўп болали оилалалар ҳолидан манзилли хабар олиш ишлари айни кунларда алоҳида режа асосида олиб борилмоқда.

Жумладан “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Маъмура Турсунбоева ва Дилдора Бабашева хонадонларидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан манзилли хабар олинди. Ушбу оилаларнинг ногирон фарзандлари бўлиб, 2018 йилда имтиёзли кредитлар асосида ҳокимият томонидан уй-жойлар билан таъминланганлар.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “А.Йўлбарисов” маҳалла фуқаролар йиғини истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалаларга “Ўртасарой агро инвест” фермер хўжалиги раҳбари А.Тошхўжаев, Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Э.Пейсенов ва маҳалла раиси А.Исмоиловлар томонидан моддий ёрдамлар тарқатилди.

“Ўртасарой агро инвест” фермер хўжалиги раҳбари А.Тошхўжаев ўз ҳисобидан 1 та қўй сўйиб маҳалладаги 21 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга гўшт маҳсулотларини беминнат тарқатди.

Шунингдек, жорий йилнинг 8 апрел куни “Кўкмўйин” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган 3 та боқувчисини йўқотган оилаларга Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Э.Пейсенов томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган эди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#саҳоват

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги мутасаддилари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ходимлари ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши кўнгилли ёшлари Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш маркази томонидан тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотларини тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга манзилли равишда етказиб берилмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги, туман прокурори С.Темиров, туман Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими, “Кучлик” маҳалласи раиси Ў. Ўрмоновалар ташаббуси билан ҳомийлар томонидан ташкил қилинган 30 қоп ун, 200 л ёғларни яшаш шароити оғир, кам таьминланган, ногиронлиги бор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга беғараз тарқатилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
9A3A0612.JPG
7.8 MB
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "Халқабод" маҳалла фуқаролар йиғини Ҳамид Олимжон кўчаси 13-уйда истиқомат қилувчи Хамид ота Жўраевга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ногиронлик аравачасини тақдим этишди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#кун ҳабарлари
#саҳоват

Ўрта Чирчиқ тумани “Чегара” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи саҳоватпеша фуқароси Бунёд Муталов маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳисобланган Гулнора Эргашевага 2000000 сўм дори-дармон учун пул маблағи берди.

“Ўртабўз” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 43 та хонадонга “GOLDEN FISH GROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан ажратилган балиқ маҳсулотлари тарқатилди.

“Қайтмас” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 25 та хонадонга ҳомийлар томонидан нон маҳсулотлари тарқатилди.

“Юқори овул” маҳалласи ҳудудидаги 2 та фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга умумий қиймати 2 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Коронавирус пандемияси даврида саҳоватпеша инсонлар сони тобора ортиб бормоқда. Улар қаторида дастурхонларимизни доимо тўкин-сочин бўлишида қишин-ёзин меҳнатда бўладиган бободеҳқон фермерларимиздир.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "Ёриқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Сайфулла-Беҳрузбек" фермер хўжалиги раҳбари Нуриддин Бозоров томонидан маҳалладаги 10 та кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ёши кексаси бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари (ёғ, сариёғ, шакар, чой, гуруч, картошка, пиёз, сабзи) тарқатилди.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, пандемия бошлангандан буён "Ёриқ" маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 48 та хонадонга 5 нафар ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари беминнат берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "Алишер Навоий" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи тадбиркор Абдурашид Оппоқов томонидан айни карантин кунларида маҳалладаги қийналиб қолган эҳтиёжманд 10 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси (1 кг товуқ, 2 кг гуруч, 1 кг макарон, 1 л ёғ, 2 кг ун, 2 кг картошка, 2 кг пиёз, 2 кг шакар) тарқатилди.

Саҳоват маҳсулотларини қабул қилиб олган фуқаролар саҳоватпеша тадбиркорнинг бундай марҳаматидан хурсанд бўлишди.

Пандемия даври бошлангандан буён "Алишер Навоий" маҳалласида истиқомат қилувчи жами 40 нафар эҳтиёжманд оилаларга мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "А.Йўлбарисов" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи тадбиркорлар А.Исмоилов ва С.Содиқовлар ҳамда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Е.Пейсеновлар маҳаллада истиқомат қилувчи 30 та хонадонга 1 қопдан ун тарқатиб чиқишди.

Карантин даври бошидан буён туманнинг "Ўртасарой" ҳудудида истиқомат қилувчи саҳоватпеша тадбиркорлар, фермер хўжалиги раҳбарлари, маҳалла раислари, депутатлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига доимий равишда беминнат ёрдам кўрсатиб келишмоқда.

Бундай савобталаб инсонларимиз саҳоват ойида ҳам мурувват ишларини давом эттиришади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "Ўчоқли" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи тадбиркор томонидан маҳаллада истиқомат қилувчи 18 та ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга 1 қопдан ун, 10 кг картошка, 5 кг гуруч, 5 кг пиёз, 1 кг товуқ гўшти ва 10 дона тиббий ниқоб тарқатиб чиқди.

Рамазон ойи бошланиши ва бундай синовли кунларда саҳоватпеша инсонларимизнинг ишларига ривож тилаб қоламиз.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "Тошлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ҳомий Фахриддин Холов томонидан маҳалладаги 5 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари фукаролар тарқатилди.

Пандемия даври бошлангандан буён ҳомийлар томонидан маҳалладаги 25 та оилаларга беминнат амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

🐄Куни кеча Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг ташаббуси билан туманнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор ва ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Минг оилага - минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акцияси доирасида 50 та эҳтиёжманд оилаларга бир бошдан соғин сигир берилган эди.

🐑Навбатдаги хайрия акцияси доирасида туман ҳокимлиги томонидан саховатпеша инсонлар, фермерлар, ҳомийлар ва корхона-ташкилотлар кўмагида 30 та кам даромадли оиланинг ҳар бирига бир бошдан қўй ҳадя қилинди.

💰Туёғи бор уйда барака бўлади, деган мақол бежиз айтилмаган. Албатта қўй етти ҳазинанинг бири ҳисобланади. Ушбу қўйларни олган оилалар иш билан таъминланиб, келажакда даромадга эга бўлишади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват

🐄Куни кеча Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг ташаббуси билан туманнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор ва ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Минг оилага - минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акцияси доирасида 50 та эҳтиёжманд оилаларга бир бошдан соғин сигир берилган эди.

🐑Навбатдаги хайрия акцияси доирасида туман ҳокимлиги томонидан саховатпеша инсонлар, фермерлар, ҳомийлар ва корхона-ташкилотлар кўмагида 30 та кам даромадли оиланинг ҳар бирига бир бошдан қўй ҳадя қилинди.

💰Туёғи бор уйда барака бўлади, деган мақол бежиз айтилмаган. Албатта қўй етти ҳазинанинг бири ҳисобланади. Ушбу қўйларни олган оилалар иш билан таъминланиб, келажакда даромадга эга бўлишади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ярмарка
#саҳоват_ва_кўмак

Бугунги пандемия шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласида туман ҳокимияти ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, “Бойқўрғон”, “Машъал” ва “Оқ ота” маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган ун маҳсулоти кўчма ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу кўчма ярмаркани ташкил этишдан мақсад, карантин шароитида аҳолига манзилли равишда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобланади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саҳоват_кўмак

🌙 Муборак рамазон ойида ҳамда карантин шароитида уйда вақтинча ишсиз қолган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ёрдам кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Албатта шундай дамларда ўз оиласи ва рўзғоридан орттириб, эҳтиёжмандларга бериш инсонпарварликнинг юксак намунасидир.

🐏 Шундай хотамтой инсонлардан бири “Мингтепа” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Улуғбек Ўраловдир. У бир бош жонлиқ сўйиб, маҳаллада истиқомат қилувчи 10 та ногирон, ётиб қолган, боқувчисини йўқотган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга беминнат тарқатди.

📦 Шунингдек, маҳалла отинойиси Мавжуда Ахмаджонова томонидан 3 та ногирон ва боқувчисини йўқотган оилага кийим-кечаклар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#саҳоват

Муборак айём - Рамазон ҳайити арафасида инсонларга кўмак кўрсатилди

🕌 Улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити арафасида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари янада ёрқин намоён бўлмоқда.

🌙 Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бугун Ўрта Чирчиқ туманида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган фуқароларга Рамазон ҳайит айёми муносабати билан, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Туман ҳокими Ихтиёр Касимов бошчилигида сектор раҳбарлари ва маҳалла раислари иштирокида ушбу тоифадаги 110 нафар фуқароларнинг
ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 55 миллион сўм байрам туҳфаси сифатида тарқатилди.

🌟 Туманимизда саҳоватпеша ҳомийларимиз томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли хил эҳсон ёрдамлари кўрсатилиши давом этмокда.

🎊 Ушбу ҳайитлик совғаси ҳасталикдан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган юзлаб инсонлар кўнглига ёруғлик бағишлаб, байрам кайфиятини улашди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саҳоват

Муборак айём - Рамазон ҳайити арафасида инсонларга кўмак кўрсатилди

🕌 Улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити арафасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бугун Ўрта Чирчиқ туманида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган фуқароларга Рамазон ҳайит айёми муносабати билан, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Туман ҳокими Ихтиёр Касимов бошчилигида сектор раҳбарлари ва маҳалла раислари иштирокида ушбу тоифадаги 110 нафар фуқароларнинг
ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 55 миллион сўм байрам туҳфаси сифатида тарқатилди.

Видеолавҳани томоша қилинг👆

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#саҳоват
#эзгулик_улашиб

🥩 2022 йил пахта йиғим теримини бошлаш олдидан Ўрта Чирчиқ туманида 176 нафар эҳтиёжманд оилаларга гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

☝️Туманда пахта йиғим терими ишлари бошланди!


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi