#саҳоват_кўмак
🌙 Муборак рамазон ойида ҳамда карантин шароитида уйда вақтинча ишсиз қолган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ёрдам кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Албатта шундай дамларда ўз оиласи ва рўзғоридан орттириб, эҳтиёжмандларга бериш инсонпарварликнинг юксак намунасидир.
🐏 Шундай хотамтой инсонлардан бири “Мингтепа” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Улуғбек Ўраловдир. У бир бош жонлиқ сўйиб, маҳаллада истиқомат қилувчи 10 та ногирон, ётиб қолган, боқувчисини йўқотган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга беминнат тарқатди.
📦 Шунингдек, маҳалла отинойиси Мавжуда Ахмаджонова томонидан 3 та ногирон ва боқувчисини йўқотган оилага кийим-кечаклар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
✍@urta_chirchiq_hokimligi