O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.31K subscribers
28.5K photos
3.19K videos
155 files
9.03K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#семинар

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

📝Семинарда Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармони ҳамда 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарори мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган вазифаларни маҳаллаларда амалга ошириш механизмлари фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолаш механизмларини ҳамда унинг натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартиб-таомиллари ва камбағал оилаларни рўйхатдан чиқариш механизмлари тўғрисида маърузачилар ўз йўналишлари бўйича йиғилганларга маълумот берди.

📌Семинар баҳс-мунозара шаклида ўтказилиб, йиғилиш қатнашчилари маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Ўрта_Чирчиқ

Тошкент вилоятининг фаол ёшлари рағбатлантирилди

⚡️Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида “2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” доирасида режа асосида иш олиб бориляпти.

📌Жумладан, ҳудуд ёшларининг мавжуд муаммоларни ҳал этиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида барча сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида 180 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этди. Унда асосий эътибор ёшлар ҳаётига оид муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Юқори_Чирчиқ. Туманда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Рустам Холматов йиғилганларни байрам билан табриклаб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган натижаларни ҳам алоҳида эътироф этган. Тадбир якунида бир гуруҳ илғорлар эсдалик совғалари билан тақдирланган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. Туманнинг Бектемир маҳалласида тадбиркор Мавлуда Бобоева томонидан “Ниҳол 5” номли 100 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат МТТ ўз фаолиятини бошлади. Айни кунларда боғчада 15 нафар малакали тарбиячи болажонларнинг тарбияси билан шуғулланмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг тури бўйича 6 ёшдан 18 ёшгача ва ундан юқори бўлган ёшлар ўртасида очиқ турнир ўтказилди. Унда 120 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этган. Мусобақа қатнашчилари 4 та вазн тоифасида камар учун ўзаро баҳс олиб боришган.

👉 Тошкент хабарлари
#Билдириш

Ҳурматли тенгдошлар, йигитлар, қизлар! Агар сизда муаммо, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, @Yoshlar_aloqada_Bot орқали биз билан ўртоқлашишингиз мумкин. Мурожаатингиз албатта мутасаддилар назоратига олинади.

Унутманг, сиз билан биз бир кучмиз! Ватан эртаси эса кенг тафаккурли, билимли ёшлар билан янада порлоқ!

___

#Bildirish

Hurmatli tengdoshlar, yigitlar, qizlar! Agar sizda muammo, taklif va mulohazalar boʻlsa, @Yoshlar_aloqada_Bot orqali biz bilan oʻrtoqlashishingiz mumkin. Murojaatingiz albatta mutasaddilar nazoratiga olinadi.

Unutmang, siz bilan biz bir kuchmiz! Vatan ertasi esa keng tafakkurli, bilimli yoshlar bilan yanada porloq!

___
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

⚡️Ўрта Чирчиқ туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Олимжон Нурматов ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда 180 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этди.

🙎‍♂️Учрашувда ёшлар ҳаётига оид муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

🤝Хусусан, “Намданак” маҳалласида яшовчи Дилобар Ўринова тикув машинаси сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Туман ҳокимлиги томонидан унга икки дона тикув машинаси беминнат тақдим этилди.

🎁Шунингдек, олий ўқув юртларига юқори балл билан кирган ёшларга ноутбук совға қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

➡️ https://uza.uz/posts/195505

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_туман

📌Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Олимжон Нурматов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва идоралар, жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

🔊 Сессияда туман ҳокими Олимжон Нурматовнинг депутатларга туманни 2020 йил йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режаларга бағишланган мурожаати эшитилди.

🎥Батафсил "Toshkent" телеканалининг "T24 REPORTAJ" кўрсатувида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўрта Чирчиқ тумани 63-мактабда қурилиш ишлари бошланди

🏫“Гулистон” маҳалласида жойлашган 63-мактабда 2019 йил “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Дастур доирасида “Обод диёр Tошкент” масъулияти чекланган жамияти томонидан 63-мактабда 140 ўринли 2 қаватли янги биноси қурилиб, 100 ўринли мактабнинг асосий биноси эса қайта таъмирланиб, 2019 йил сентябр ойида фойдаланишга топширилганди. Аммо 2019 йил декабр ойида янги қурилаётган 9x18 ўлчамли спорт залнинг пойдевори қурилиш даврида маблағ молиялаштирилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари якунланмай қолган эди.

🏗2020 йил бошидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш ишларини якунлаш бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилан эди. Коронавирус пандемияси сабабли маҳаллий бюджет маблағлари тўхтатилиб қўйилганди. Жорий йил 6 ноябр кунидан қурилиш ишлари қайта бошланди. Айни пайтда қурилиш объектида 15 нафар қурувчилар фаолият олиб бормоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Хуш_хабар

Ўрта Чирчиқ ёшлари, ғалаба муборак!

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани педагогика коллежи биносида Ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти ёшлар етакчи қизлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича "ИТТИФОҚ КУБОГИ-2020" минтақавий босқичи бўлиб ўтди.
Унда Нурафшон шаҳар, Ўрта Чирчиқ тумани, Оққўрғон тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Юқори Чирчиқ тумани, Зангиота тумани, Ангрен шаҳар ҳамда Оҳангарон туманлари ўзаро беллашдилар. Турнир Финал босқичига Ўрта Чирчиқ тумани ва Қуйи Чирчиқ тумани ёшлар етакчи қизларидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашиб ғолиблик Ўрта Чирчиқ тумани ёшларига насиб этди.

@Orta_Chirchiq_Yoshlari
Мурожаат учун: 👇
@Yoshlar_Matbuot_bot

«Ўрта Чирчиқ Ёшлари»