O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.85K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
158 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби, шунингдек, Мудофаа вазирлиги қошидаги музейга саёҳатга бордилар.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_туман

🏫Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

🎞Батафсил тафсилотлар “Sevimli” телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_туман

📌Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Олимжон Нурматов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва идоралар, жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

🔊 Сессияда туман ҳокими Олимжон Нурматовнинг депутатларга туманни 2020 йил йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режаларга бағишланган мурожаати эшитилди.

🎥Батафсил "Toshkent" телеканалининг "T24 REPORTAJ" кўрсатувида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Совуқ кунларда ҳам Ўрта Чирчиқликлар иссиқхонада сабзавот маҳсулотлари етиштирмоқда

✳️Қишнинг қорли-қировли кунларида аҳолига сифатли сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда деҳқон хўжаликлари томонидан тизимли ишлар амалга ошириляпти.

🍃Айниқса, иссиқхоналарда сабзавот етиштириш халқимизни янги ва сервитамин маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беряпти. Етиштирилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорни таъминлаш, балки чет давлатларга экспорт қилиш учун ҳам мўлжаллангани эътиборлидир.

🍋🍅🥒🍆 Ўрта Чирчиқ тумани фаолият юритаётган “Абдурашидов Азизбек” фермер хўжалиги 2020 йилда 1 гектар майдонда иссиқхона ташкил этиб, лимон кўчатлари, помидор, бодринг, бақлажон, саримсоқ пиёз, қовоқ ва кўкатлар экиб, парваришламоқда.

Батафсил УзА сайтида

#Ўрта_Чирчиқ_туман

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ёш тадбиркорнинг харидоргир мебеллари

🚪Ўрта Чирчиқ тумани "Роватак" маҳалласида истиқомат қилувчи Достон Муродҳўжаев ўтган йили "Doston Murodxo'jaev” хусусий корхонаси ташкил этиб, мебель тўпламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

💰Бугун ёш тадбиркор томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар харидоргир бўлиб, улар Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги бозорларга етказиб берилмоқда.

🏭 – Пандемия бошланган даврдан ҳозирга қадар корхонада ишлаб чиқариш тўхтамади ва иш ўринлари сақлаб қолинди, – дейди Достон Муродҳўжаев.Айни пайтда жамоада 10 нафардан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича ҳам тегишли чоралар кўриляпти.

#Ўрта_Чирчиқ_туман

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мурожаатлар прокурор назоратига олинди

Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏫65-мактабда туман прокурори Собиржон Темиров, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жамшид Усмонов, туман ҳокими ўринбосари Фарход Султонов ва корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝50 нафардан ортиқ ёшлар қатнашган тадбирда 10 та мурожаат ва таклифлар ўртага ташланди.

🖇Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилиб, мурожаатлар прокурор назоратига олинди.

#ёшлар_дастури
#Ўрта_Чирчиқ_туман

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube