O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.86K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
157 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#семинар
#томорқачилик

Томорқачиликдаги тажриба оммалаштирилади

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани "Уйғур" маҳалласи Фарҳод Усмонов хонадонида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш мавусида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Хаитов тадбирда иштирок этди.

🌿Семинарда 2-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва томорқа бўйича ўринбосарлари, аграр соҳа мутахассислари, OʻzLiDeP вилоят ва туман кенгаши раҳбарлари қатнашди.

🍀Ф.Усмонов ҳовлисидаги 7 сотих иссиқхонадан йилига 3-4 марта карам етиштиради. Бу тажрибасини оммалаштириш орқали "Темир дафтар"даги оилаларни жалб этиш ҳақида тавсиялар берилди. Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, "Уйғур" маҳалласининг драйвери томорқаларда карам етиштириш бўлиб, ўтган йили маҳалланинг ўзидан Россия Федерациясига 20 тонна карам экспорт қилинган.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

🏫Ўрта Чирчиқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида профессионал таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш таълими ва молия-иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда бош ҳисобчилари учун “Ўқув жиҳозлари, устахона асбоб-ускуналари, хом ашё ва материалларни харид қилиш, сақлаш, ўқув жараёнида самарали фойдаланиш ҳамда ҳисобдан чиқариш ишлари самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

📝Семинардан кўзланган асосий мақсад таълим жараёнини тўғри ташкил этиш, ўқув жихозлари, устахона асбоб ускуналаридан самарали фойдаланиш, уларни талаб даражасида сақлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

📝Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор штабида сектор аъзолари ва Бошқарув офиси ишчи гуруҳи аъзолари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июндаги “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 337-сонли Қарори ижросини мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

🔹Ўрта Чирчиқ тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш учун аҳолига ер ажратиб бериш ҳусусида, ҳудуддаги маҳалла раислари учун семинар ташкил қилинди.

Семинарда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари У.Узоқов, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими О.Нурматов, сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

🌽Семинарда кўзда тутилган масала маҳалла фуқаролар йиғинларидаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчи ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга 50 сотихдан ер ажратилиб бериши ҳусусида бўлиб, семинар якунида “Иззатилло агро” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ер майдонига 50 нафар фуқароларга дуккакли экинлар экиб берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#семинар

🔹Ўрта Чирчиқ тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш учун аҳолига ер ажратиб бериш ҳусусида, ҳудуддаги маҳалла раислари учун семинар ташкил қилинди.

🌽Семинарда кўзда тутилган масала маҳалла фуқаролар йиғинларидаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчи ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга 50 сотихдан ер ажратилиб бериши ҳусусида бўлиб, семинар якунида “Иззатилло агро” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ер майдонига 50 нафар фуқароларга дуккакли экинлар экиб берилди.

🎞Батафсил видеолавҳада

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

🌱Қишлоқ хўжалигида сидерат экин турларидан фойдаланишнинг афзалликлари

🌿Ўрта Чирчиқ тумани "Мадониз" фермер хўжалигида соҳа мутахассислари иштирокида "Сидерат экин турлари ва органик ўғитлар сифатида оралиқ экинларда сидерациядан фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/sEEkoMz30hs

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

🌱Такрорий экин экиш бўйича янги тажриба

🌿Ўрта Чирчиқ тумани "Мадониз" фермер хўжалигида соҳа мутахассислари иштирокида "Сидерат экин турлари ва органик ўғитлар сифатида оралиқ экинларда сидерациядан фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/VUYN-BOoFEw

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#томчилатиб_суғориш
#семинар

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Туркиянинг "REEL TEKNIK MUHENDISLIK" лойиҳачи ва пудратчи корхонаси иштирокида пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

🔷Семинарда туман ҳокими Олимжон Нурматов ва соҳа мутасаддилари, туманда фаолият олиб борувчи фермер ва деҳқонлар иштирок этишди.

💦Семинар давомида фермерларга пахта майдонларини томчилатиб суғориш технологияларидан унумли фойдаланиш ва ғалла майдонларини ёмғирлатиб суғоришнинг афзалликлари айтиб ўтилди.

🚰Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, 2022 йилда туманда 2500 гектар пахта майдони томчилатиб ва 500 гектар ғалла майдони ёмғирлатиб суғориш тизимига ўтказилиши режалаштирилган.

@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

Ёшлар вакиллари семинар-тренингда

🖥Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида ZOOM платформаси орқали Республикадаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

📌Cеминар-тренинг давомида маҳалладаги ёшларнинг тоифалари, таркиби, муаммолари, объектларни ўрганиш ва “Ёшлар баланси”ни шакллантириш тартиби, маҳалладаги ёшни “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритиш орқали уларнинг муаммоларини бартараф этиш механизми, маҳаллада ёшлар билан ишлашнинг кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш тартиби, маҳалладаги ёшлар муаммоларини таклиф сифатида шакллантириб, туман, вилоят ҳамда Ёшлар Миллий дастурига киритиш механизмлари тўғрисида маърузачилар вакиллар зарур тушунчаларни бердилар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида ишчи гуруҳ 1-сектор ҳудудида семинар ташкил этди.

🔖Семинарда ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раиси ва унинг хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Ишчи гуруҳ томонидан иштирокчиларга маҳаллани хатловдан ўтказиш ҳамда аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича зарурий тавсиялар берилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#томчилатиб_суғориш
#семинар

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4919-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида "SILVER DRIP" МЧЖ, "NATUREX DRIP" МЧЖ, "PLASTER" МЧЖ ва "AGRO EXPRESS AZIA" МЧЖлар иштирокида пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

🔷Семинарда туман соҳа мутасаддилари, туманда фаолият олиб борувчи фермер ва деҳқонлар иштирок этишди.

💦Семинар давомида фермерларга пахта майдонларини томчилатиб суғориш технологияларидан унумли фойдаланиш ва ғалла майдонларини ёмғирлатиб суғоришнинг афзалликлари айтиб ўтилди.

🚰Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, 2022 йилда туманда 2500 гектар пахта майдони томчилатиб ва 500 гектар ғалла майдони ёмғирлатиб суғориш тизимига ўтказилиши режалаштирилган.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари учун семинар

Давлат раҳбари томонидан янги жорий қилинган тизимда ҳоким ёрдамчилари аҳолини турмуш тарзини янада яхшилаш, маҳаллаларда ишсизлар сонини камайтиришга ва яна бир қатор муҳим вазифаларга масъул этиб белгиланди.

Ушбу муҳим ва долзарб вазифаларни бажаришларида амалий кўникма бериш мақсадида, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ихтиёр Касимов, иқтисодий мажмуага кирувчи корхона ва ташкилотлар, банклар раҳбарлари, 57 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинари давомида ҳоким ёрдамчиларининг шу давргача бўлган фаолиятларидаги амалий ишлар бўйича савол-жавоблар бўлди.

Модераторлар томонидан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизларга субсидиялар ҳамда тадбиркорликни бошлаганларга имтиёзли кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитишни янада самаралироқ ташкил қилиш бўйича ҳоким ёрдамчиларига атрофлича маълумотлар беришди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари учун семинар

Давлат раҳбари томонидан янги жорий қилинган тизимда ҳоким ёрдамчилари аҳолини турмуш тарзини янада яхшилаш, маҳаллаларда ишсизлар сонини камайтиришга ва яна бир қатор муҳим вазифаларга масъул этиб белгиланди.

Ушбу муҳим ва долзарб вазифаларни бажаришларида амалий кўникма бериш мақсадида, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ихтиёр Касимов раҳбарилигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор котиблари, банклар раҳбарлари, 57 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида ZOOM платформасида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда фуқароларнинг E-imzo олиш тартиби ҳамда E-auksion тизимига кириш тартиби тўғрисида тўлиқ тушунтириб берилди. Шунингдек, E-auksion платформасида турган ер майдонлари бўйича маълумотлар берилиб, фуқароларга қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдонларини узоқ муддатли ижара шартномаси асосида бириктириш тушунтирилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#мактабгача_таълим
#семинар

Оилавий боғча ходимлари учун амалий семинар

🏫Ўрта Чирчиқ тумани 25-давлат мактабгача таълим ташкилотида "Мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун замонавий ривожлантирувчи муҳитни шакллантириш усуллари ва таълим тарбия жараёнидаги самарадорлиги" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

📌Семинарда тумандаги барча оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилари иштирок этишди. Семинар иштирокчилари учун 25-давлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячилари томонидан тайёрланган махсус кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

🏫Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 16-мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, ўқувчи ва педагогларни ҳаётий ва психологик билим кўникмаларини ошириш механизмларини яратиш лойиҳаси доирасида ўқув семинари бўлиб ўтди.

📌Семинарда Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳар Халк таълими бўлимлари тасарруфидаги 72 та умумтаълим мактаблари психологлари ҳамда туман ва шаҳар услубчи-психологлари иштирок этдилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ёшлар_билан
#семинар

"ОДАМ САВДОСИ - ДАВР МУАММОСИ!"

⚡️⚡️⚡️Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган 3-сонли Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактабида "Одам савдоси - давр муаммоси!" мавзусидаги семинар ўтказилди.

✍️ Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали одам савдоси, ноқонуний миграция, зўравонлик ва унинг бошқа кўринишларини олдини олиш мақсадида ташкил қилинган мазкур семинарда республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот марказининг тегишли мутасаддилари иштирок этдилар.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#тараддуд
#семинар

⚡️Ғаллачилик: "ғалвирни сувдан кўтарадиган" вақт яқин

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#семинар

🎥Тошкент вилоятида жами 107 минг 29 та кўча бўлиб, шундан Давлат реестри базасига 3929 та кўча номлари киритилмаган. 89 та номсиз кўчалар мавжуд.

Ўрта Чирчиқ туманида географик объектларнинг номларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишга бағишланган семинарда бу каби кўплаб масалаларга ечим изланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
👍2
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари иштирокида семинар ўтказилди

E-auksion онлайн савдо платформасидан фойдаланиш бўйича Ўрта Чирчиқ туманидаги маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан семинар бўлиб ўтди.

Семинар давомида қатнашчиларга E-auksion онлайн савдо платформасидан фойдаланиш бўйича тушунтириш берилиб, савдо платформасида рўйхатдан ўтиш, ЭРИ калит олиш, ҳисобни тўлдириш, савдода қатнашиш учун ариза топшириш, онлайн савдоларда қатнашиш тартиби тўғрисида онлайн ва демо-версиялар ёрдамида кўрсатиб берилди. Семинарда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар ҳамда уларга маълумотлар жам бўлган буклетлар тарқатилди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
👍1