O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.39K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.97K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#саховат_ва_кўмак

🥓Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва 2-сектор штаби ҳамкорликда "Файзобод" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга гўшт тарқатилди.

🥩Шунингдек, "Халқобод" маҳалласида яшовчи 10 та эҳтиёжманд фуқароларга саховатпеша тадбиркор томонидан гўшт тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
▫️Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ИТБ Гуруҳининг Бош котибияти тасдиғига мувофиқ, Бошқарувчилар Кенгаши Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан таклиф этилган номзод – доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассирни ИТБнинг янги президенти лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисида сиртдан қарор қабул қилганлигини эълон қилди.

Бошқарувчилар Кенгаши, шунингдек, Икки муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукуматига ИТБни ташкил этилганидан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани учун ўзининг чуқур миннатдорлигини билдириши хусусида қарор қабул қилди.
——
▫️20 июля текущего года Председатель Совета управляющих Исламского банка развития (ИБР) заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзаков объявил, что в соответствии с подтверждением Генерального секретариата Группы ИБР, Совет управляющих заочно принял резолюцию об избрании доктора Мухаммада Сулеймана аль-Джассира – кандидата, выдвинутого Королевством Саудовская Аравия, в качестве нового президента ИБР сроком на 5 лет.

Совет управляющих также принял резолюцию, в которой выражает глубокую благодарность и признательность Хранителю двух священных мечетей королю Салману бен Абдель Азизу аль-Сауду и правительству Королевства Саудовская Аравия за постоянную поддержку ИБР с момента его создания.

Facebook ◽️ Instagram ◽️ Twitter
#мактабгача_таълим

Янги оилавий боғча очилди

🏡Ўрта Чирчиқ тумани 1-сектор ҳудудидаги “Мустақиллик” маҳалласи Ғалабанинг йигирма йиллиги кўчаси 2-уйда тадбиркор Махчехра Бердиева томонидан “Шаҳзода” номли 25 ўринли нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсата бошлади. Айни пайтда бу ерда 3 нафар малакали тарбиячилар болажонларнинг тарбияси билан машғулдирлар.

📌Боғчанинг ҳар бир хонаси ўзига хос тарзда безатилган бўлиб, боғчада болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотувчи турли ўйинчоқлар, дидактив адабиётлар, эртак китоблари, кўргазмали материаллар мавжуд.

🏫Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, “Мустақиллик” маҳалласида нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 2 тага етиб, тумандаги оилавий боғчалар сони эса 37 тага етди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

📦Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Усмонов томонидан 4-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🥩Шунингдек, "Дархон" маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга саховатпеша тадбиркор Е.Турсунов томонидан гўшт тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#жиноят

Ўрта Чирчиқ туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўрта Чирчиқ туман бўлими ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Б. хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2000 қути “Methylprednisolone Sodium Succinate for Injection USP Addsone” номли дори воситаларини 120 млн. сўмга ҳисоблаб, харидорга Нурафшон шаҳридаги автотураргоҳ олдида сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
❗️Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 738 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 462 нафарга етди, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 (+738) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌85 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌17 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌78 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌77 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌65 нафари Фарғона вилоятида,
📌21 нафари Хоразм вилоятида,
📌89 нафари Тошкент вилоятида,
📌118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 66 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 29 нафар,
🔹Наманган вилоятида 32 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 50 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 18 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 69 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117303 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцинация

😷Эмлаш - пандемияни енгишдаги ягона чора!

💉Бугун Ўрта Чирчиқ тумани маъмурий марказидаги Амфитеатрда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда Халқ таълими бўлими ходимлари COVID-19 га қарши эмланди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi