Маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди
🏠Ўрта Чирчиқ тумани "Қорақўйли" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Маҳалла биноси қисқа муддат ичида давлат-хусусий шерикчилиги асосида замонавий талаблар бўйича қуриб битказилди.
✍️@urta_chirchiq_hokimligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
Ўзбекистон мусулмонлар идораси уламолар кенгаши фатвосига муносабат
Жамолиддин домла Туронов,
Ўрта Чирчиқ тумани Бош имом-хатиби
@urta_chirchiq_hokimligi

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️19 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Қуйи Чирчиқ. Кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳайитлик улашилди
*Пискент тумани. Давлат тили: қонун ижроси билан кучли
*Юқори Чирчиқ. Маҳалла идоралари учун янги бинолар
*Зангиота тумани. "Хонадонбай" юришнинг ҳосияти
*Олмалиқ шаҳри. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай?
*Чиноз тумани. "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ходимлари тумандаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди
*Бекобод шаҳри. Топшириқ қандай бўлганди, ижросичи?
*Ангрен шаҳри. Ҳоким чет эллик инвесторлар билан келиша олдими?
*Бўстонлиқ тумани. «Аёллар дафтари»ни "варақлаб..."
*Қибрай тумани. Махсус сертификатнинг навбатдаги эгалари
*Оҳангарон шаҳри. Ёшлар дастури — амалда
*Тошкент тумани. Туман ҳокимлиги ходимлари коронавирусга қарши эмланди
*Янгийўл шаҳри. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи шаҳар аҳлига мурожаат қилди
*Бекобод тумани. Эзгу қадриятлар бардавом
*Ўрта Чирчиқ. Маҳалла идорасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
*Оққўрғон тумани. Махсус тарғибот гуруҳлари: фаоллик — бош мезон
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

Қадрли ватандошлар!
Азиз Ўрта Чирчиқ тумани аҳли!
Бутун ислом олами қаторида дину диёнатли, эътиқоди мустаҳкам халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити билан сиз азизларни, юртимиздаги барча мусулмон умматини чин қалбимдан самимий табриклайман.
Кўҳна тарихимиз давомида юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини ҳар томонлама барқарор этиб келаётган бу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!
Ушбу муқаддас айёмда сизларга, бутун эл-юртимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилайман!
Дунё давлатлари қатори мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган оғир синов – коронавирус пандемияси шароитида биз Қурбон ҳайитининг жамиятимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни ва улкан аҳамиятини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.
Муқаддас қадриятларимиз бугунги мураккаб вазиятда эл-юртимизга қўшимча куч-ғайрат, чидам ва бардош ато этмоқда, десак, тўғри бўлади.
Давлатимиз ва жамиятимиз томонидан кўрилаётган барча чора-тадбирларга қарамасдан, минг афсуски, юртдошларимиз орасида ушбу касалликдан вафот этганлар ҳам бўлди. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин қалбимдан ҳамдардлик билдириб, барчаларига сабр-бардош тилайман, марҳумларнинг охиратлари обод бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!
Албатта, пандемия туфайли оммавий тадбирларни, жумладан, Қурбон ҳайити билан боғлиқ маросимларни жамоат бўлиб адо этишда айрим чекловлар вужудга келганини мавжуд вазият тақозоси сифатида барчамиз яхши тушунамиз.
Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда.
Дарҳақиқат, ушбу оғир синов дамларида Aллоҳ таолонинг Ўзи эзгу ва савоб амаллар учун янги имконият эшикларини очиб бермоқда. Хусусан, пандемия туфайли ишидан, доимий даромад манбаидан узилиб қолган, ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак беришни юртдошларимиз ўзларининг инсоний бурчи, деб қабул қилаётгани таҳсинга лойиқдир. Зеро, муқаддас ҳадисларда келтирилганидек, ҳақиқий мусулмон ўзига раво кўрганини биродарига ҳам раво кўради.
Азиз тумандошлар!
Биз орзу-ниятлари пок ва улуғ халқмиз. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратларининг: “Муроди кўпнинг Ҳаққа итоати ҳам кўп бўлади”, деган сўзларида теран маъно мужассам.
Ер юзига Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган ушбу саодатли айёмда дунёнинг олис-яқин мамлакатларидаги барча мўмин-мусулмон биродарларимизни, хорижий дўст ва ҳамкорларимизни ҳам Қурбон ҳайити билан қизғин табриклаб, уларга мустаҳкам тинчлик, бардавом тараққиёт тилайман.
Сиз, азиз ва муҳтарам ватандошларимизни Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этаман!
Эзгу интилиш ва ишларимизда Аллоҳ таоло ҳамиша мададкор бўлсин!
Олимжон Нурматов,
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими
Каналга уланиш:
👉 @urta_chirchiq_hokimligi

Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21-23 июль кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ МАВЖУД.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!
Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "10-50" қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз.
Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

ССВ: Юртимиз яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди
Бугун юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:
📌27 мартда — 1 миллион доза,
📌27 апрелда — 1 миллион доза,
📌18 майда — 1 миллион доза,
📌19 майда — 500 минг доза,
📌10 июнда — 1 миллион доза,
📌29 июнда — 1 миллион доза,
📌30 июнда — 1 миллион доза,
📌20 июлда — 1 миллион доза
партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, жами вакцина захирамиз 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

#саховат_ва_кўмак
🎁Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорликда тумандаги бир неча нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олинди.
🛍Хусусан, "Нурафшон" маҳалласида яшовчи Х.Маткаримов, "Бургалик" маҳалласида яшовчи Гулжаннат Сапарова ва "Оқ ота" маҳалласида яшовчи А.Рисбаевларга кийим-кечаклар ва ёпинчиқлар тақдим этилди.
✍@urta_chirchiq_hokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мактабгача_таълим
🏫Ўрта Чирчиқ тумани Педагогика коллежи ҳамда унинг базасидаги дуал таълимга ихтисослашган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида "Йилнинг энг яхши тарбиячиси" кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
🎞Батафсил "Ўзбекистон 24" телерадиоканалининг "Янгиликлар 24" информацион дастурида

❗️Антирекорд яна янгиланди: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 719 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 492 нафарга етди
🔺2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122048 (+719) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌81 нафари Жиззах вилоятида,
📌21 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌78 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌81 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌71 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌83 нафари Тошкент вилоятида,
📌118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 492 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
🔹Андижон вилоятида 34 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 54 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 45 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
🔹Наманган вилоятида 51 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 105 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 70 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 44 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 54 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 116755 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi