Forwarded from Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal (Эркин Дорипов)
#Марказларимизда
Инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида Хитой Халқ Республикасидан келган инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда юртимизда маҳаллий тадбиркорларни ва хорижий инвесторларни нафақат ҳуқуқий, иқтисодий, балки маънавий ва руҳий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам барча шароитлар яратилганлиги таъкидланди. Давлат хизматлари маркази ходимлари айни кунда хорижлик ҳамкорларимизнинг юртимизда яратилаётган тадбиркорлик муҳитига ишончлари юқори эканлиги, инвесторларга берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, шаффоф хизматлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, хорижлик меҳмонлар Давлат хизматлари марказида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан ҳам яқиндан танишди.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

Forwarded from ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
⚡️Президент сайлов кампаниясига старт берилди
Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисида мамлакатда Президент сайлови кампаниясига старт берилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг МСК Матбуот маркази расмий очилиш маросимига бағишланган тадбирида маълум қилинди.
МСК Матбуот маркази очилиш маросимида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижлик ва маҳаллий журналистлар, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, МСК Матбуот маркази Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 1-уйда (Маърифат маркази, Симпозиумлар саройи биноси) жойлашган.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official

#биласизми
❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик
◾️фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача;
◾️мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✍@urta_chirchiq_hokimligi

#Диққат
❗️Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.
Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

“Ипотека банк” АТИБ кўмагида балиқчилик ривожланмоқда
Мамлакатимизда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион услубларини жорий этишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Муҳими, ташаббускор тадбиркорлик субъектларининг бу борадаги лойиҳалари тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватланмоқда. “Ипотека банк” АТИБ томонидан ҳам бу борадаги истиқболли лойиҳалар молиялаштирмоқда.
Журналистлар ва блогерлар учун Тошкент вилоятига ташкил этилган пресс-турда ихтисослашган балиқчилик тармоқлари фаолияти билан яқиндан танишилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 3 минг 800 дан хўжалик юритувчи субъектлар балиқчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Шундан, 3 мингдан ортиқ балиқчилик хўжаликларига “Ипотека банк” филиаллари томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Хусусан, 2017-2020 йилларда балиқчилик йўналишидаги жами 3 минг 273 та лойиҳага 1 миллиард 728,2 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиб, натижада 6 минг 748 та янги иш ўрини яратилди.
Президентимизнинг 2020 йил 29 августдаги “Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори сунъий сув ҳавзаларида фаолият юритувчи балиқчилик хўжаликларига зарур шароит яратиб берди. Хусусан, айни пайтда Тошкент вилоятида ҳам 500 га яқин балиқчилик хўжаликлари аҳоли истеъмоли учун сифатли балиқ етиштирмоқда.
Пресс-тур Туябўғиз сув омборидаги “Саломов Маматқул”, “Саидовул”, “Жаҳонгир агро бизнес” ва “Жасур агро бизнес” фермер хўжаликлари фаолияти билан танишишдан бошланди.
“Саидовул” фермер хўжалиги лойиҳасини амалга ошириш учун “Ипотека банк” АТИБ томонидан 10 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи ажратилган. Лойиҳанинг жами қиймати 17,2 миллиард сўм бўлиб, шундан ажратилган банк кредити 10,7 миллиард сўм, кўрсатилган лизинг хизмати 4,1 миллиард сўмни ташкил этади.
Ҳозир бу ерда садок усулида сазан балиғи етиштирилади. Хўжалик томонидан 2018-2020 йиллар давомида садок усулида балиқ етиштиришни ташкил этиш учун зарур ускуналар ўрнатилган ҳамда балиқ чавоқлари ва омухта ем сотиб олинган. Амалга оширилган ишлар натижасида ҳозирги вақтга келиб 146 та садок ускуналари ўрнатилган бўлиб, умумий 22 минг куб метрни ташкил этади. Ўтган йили 300 тоннадан зиёд балиқ етиштирилган бўлиб бу йил маҳсулот ҳажмини 400 тоннага етказиш режалаштирилган.
Маълумки, садок усули – тўр қафасда балиқ боқиш ўзига яраша қулайликлари бор. Шунинг учун табиий сув ҳавзаларда ана шундай усулда балиқ парваришлаш анча самарали бўляпти.
– Бу усулда бунда қўшимча ер ва сув ресурслари талаб қилинмайди, – дейди “Жаҳонгир агро бизнес” фермер хўжалиги раҳбари Санжар Саломов. – Балиқларни боқиш, озиқлантиришини назоратга олиш осон. Бироқ, сув сатҳини доимо кузатиб бориш лозим. Жумладан, бир куб метр сувда 5 килограмм чавоқ солиниб, 200 килограммгача балиқ етиштириш имконини беради.
Маълумотларга кўра, 2018 йилдан буён балиқчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ушбу балиқчилик хўжаликлари томонидан сув омборида садок ўрнатилган. Етиштирилаётган балиқ маҳаллий бозорларни тўлдирмоқда.
Пресс-турнинг навбатдаги манзили Ўрта Чирчиқ туманидаги “GOLDEN FISH GROUP” масъулияти чекланган жамияти бўлди. Корхона раҳбари Сергей Лагутин журналистлар ва блогерларга етиштирилаётган ноёб балиқ турлари ва корхона фаолияти ҳақида маълумот берди.
Бу ерда асосан осётр, лосось, форель балиқлари интенсив ҳамда ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)да боқилади. Хусусан, инкубацион цехда балиқ личинкалари етиштирилмоқда. Банк томонидан корхонани молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 33 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи ажратилган.
“GOLDEN FISH GROUP” МЧЖ ўз фаолиятини 40,9 гектар ер майдонида жойлашган ҳовуз ва бино-иншоотларда амалга оширади. Жумладан, йилига корхона томонидан интенсив бассейнларда 400 тонна осётр етиштирилади. Шу билан бирга, қора икра 0,5 тонна, қизил икра 5 тонна, инкубацион цехда 1 миллион дона осётр ва лосось туридаги балиқ личинкалари ишлаб чиқарилмоқда. Ўз навбатида, қайта ишлаш цехларида 100 тонна тайёр ва ярим тайёр котлет, фарш ва дудланган балиқ махсулотлари тайёрланали.

Бугунги кунда ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида мазкур корхона томонидан экотуризм йўналишида ҳам тизимли ишлар бошланган. Хусусан, 20 гектар майдонда балиқ овлаш, от спорти, теннис майдонлари ташкил этилган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 1 квадрат метр майдонга ўртача 40 килограмм балиқ тўғри келмоқда. Ушбу осётр балиқлари асосан қора икра учун парваришланади. 1 та балиқ вазнига нисбатан 20 фоиз қора икра олиниб, ички бозорга қайта ишланган ҳолда етказилади.
Пресс-тур давомида журналистлар соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди. Балиқларни парваришлаш жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
А.Мусаев,
О. Ғуломов (сурат), ЎзА.
https://uza.uz/uz/posts/ipoteka-bank-atib-komagida-baliqchilik-rivozhlanmoqda_285965

Uza.uz
“Ипотека банк” АТИБ кўмагида балиқчилик ривожланмоқда
Мамлакатимизда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион ус
Forwarded from ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев:
Биринчи галда, одамларимизни мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш асосий вазифа бўлиши керак.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратади.
Кўпчилик вилоят ҳокимларининг қабул куни ҳар ойнинг тўртинчи шанбаси, яъни бир ойда бир марта қилиб белгиланган. Эртадан бошлаб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт.
Шунингдек, аҳоли тўғридан-тўғри туну-кун мурожаат қилиши учун бир ҳафта муддатда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг виртуал қабулхоналари ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалари ташкил этилсин.

#Дайжест
❗️23 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Олмалиқ шаҳри. Шаҳардаги эпидемиологик вазият ҳақида мутасаддилар нима дейди?
*Қибрай тумани. Ўн минг кишининг ақлли қарори
*Оҳангарон шаҳри. Шаҳар ҳокими аҳолига мурожаат қилди. Чунки...
*Бекобод тумани. Тактик-ўқув машғулотлар: хушёрлик кунда керак
*Бўстонлиқ тумани. «Ёшлар дафтари»ни варақлаганда...
*Оққўрғон тумани. Бирйўла икки оилавий боғча фаолият бошлади
*Тошкент тумани. Кичик бизнеснинг катта имкониятлари
*Паркент тумани. Навбатдаги қабул: халқ билан мулоқот давом этади
*Ангрен шаҳри. Аёллар масаласи доимий кун тартибида
*Янгийўл шаҳри. Шаҳар ҳудудидан ўтган темир йўл бўйлари ободонлаштирилди
*Ўрта Чирчиқ. Эмлаш - пандемияни енгишда ягона чора!
*Янгийўл тумани. Яна 100 нафар хонадон йўқланди
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

Telegram
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги | Расмий канал
#COVID19
Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2021 йил 22 июль куни ҳолати бўйича ахбороти
💠 Жами касалланганлар сони - 496 та / 1171 та ( жорий йил боши / 2020 йилдан)
💠 Соғайганлар сони - 972…

#янги_сон
🗞 «Машъал» газетасининг навбатдаги 29 (9088)-сони босмадан чиқди.
✅ Ушбу сонда:
📃 Нурафшонликларнинг 804 000 000 сўмнинг тақсимотида қандай иштирок этиши тўғрисида;
📃 Кўмаклар ичида энг хайрлиси улдурки, беминнатлиги ҳақида;
📃 Уйнинг баққоли тўғрисида;
📃 Муҳаббат инкишоф этган мўъжизалар ҳақида;
📃 «Ҳуррият» маҳалласида отган мунаввар тонглар ҳақида;
📃 Икки кам юз ёшдаги Райҳона аянинг «кўчатлари» тўғрисида;
📃 Талаба яратган илмий асар ҳақида;
📃 Сўзи собит шоир Сирожиддин Иброҳимнинг шеъри ва жаҳонгашта ёзувчи ва таржимон Рахшона Аҳмедованинг «Онаизор қизмати» ҳикоясини;
☝️шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабар ва янгиликларни ўқишингиз мумкин.
Карикатура томоша қилиб, Афандининг гапи тўғри эканлигигаям амин бўласиз😉
📰 Мароқли мутолаа ҳамроҳингиз бўлсин!
Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt

Forwarded from Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
#диққат
❗️АКЦИЯ!
Ҳурматли, юртдошлар!
«Mahalla» газетасига 2022 йил учун обуна бўлсангиз «ЮТУҚЛИ ГАЗЕТА» акциясида иштирок этиш имкониятига эга бўласиз ва ҳар ойда бир маротаба:
🎁5 та телевизор;
🎁5та кир ювиш машинаси;
🎁5та музлатгич;
🎁5 та ноутбук
ва NEXIA-3 русумли автомобиль каби совринлардан бирини қўлга киритишингиз мумкин.
Акция ҳақида барча маълумотлар:
👉https://t.iss.one/yutuqli_gazeta
Муроажаат учун телефон рақамлари:
+998 71 233 10 92
+998 71 233 39 89
+998 97 146 02 07
Instagram | Facebook | Youtube

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#билдириш
ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
⚠️Ўрта Чирчиқ туманида юқори босимли ерости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши сабабли 2021 йил 24 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Ўрта Чирчиқ тумани “Нурафшон”, “Учқун”, “Хўжа” маҳаллаларида жами 3376 та аҳоли хонадонларида ҳамда 17 та улгуржи табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
🤝“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли юзага келаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва улгуржи газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
“Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!
Азиз туманимиз фуқаролари!
Президентимизнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сон ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон қарорлари ижроси юзасидан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларининг 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришда сизнинг иштирокингизни сўраймиз.
Бунинг учун Сиз қуйида туманимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга, яъни https://openbudget.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиб, овоз беришингиз ёки шу саҳифанинг қуйи қисмида жойлашган “Фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз мумкин.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Молия бўлими

#туғилган_кун
Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун
Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.
Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.
1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссияси раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.
1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.
Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003 йилларда Олий Мажлис депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этди.
Ш.Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.
Ш.М.Мирзиёев мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб борди.
2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Ш.М.Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли, олти набираси бор. Рафиқаси З.М.Мирзиёева – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи.
Ш.М.Мирзиёев кўп йиллик самарали меҳнати учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.

🏟2021 йил 27 июл куни соат 09:00да Ўрта Чирчиқ тумани маъмурий марказидаги Амфитеатрда сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилди. Учрашувда ёшлар ўзларининг таклиф ва мурожаатлари билан иштирок этишлари мумкин.
👫Ҳурматли ёшлар сизларни "Раҳбар ва ёшлар" учрашувига таклиф этамиз.
✍️@urta_chirchiq_hokimligi

❗️Антирекорд яна янгиланди: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 773 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 507 нафарга етди
🔺2021 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 (+773) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌94 нафари Жиззах вилоятида,
📌14 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌33 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌88 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌81 нафари Фарғона вилоятида,
📌29 нафари Хоразм вилоятида,
📌95 нафари Тошкент вилоятида,
📌109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 507 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 28 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 104 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 17 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Наманган вилоятида 41 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 24 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 64 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 84 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117962 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Иккита маҳалланинг янги бинолари фойдаланишга топширилди
🏠Ўрта Чирчиқ тумани "Қўшдарё" ва "Қундузак" маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди. Ушбу икки маҳалла бинолари қисқа муддат ичида давлат-хусусий шерикчилиги асосида замонавий талаблар бўйича қуриб битказилди.