#болалар_спорти
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида бадантарбия машғулотлари ҳамда "Street work out" бўйича турникка тортилиш ва брусс (қўлларни букиб ёзиш) туман саралаш босқичи ўтказилди.
🏆Ғолиб бўлган спортчилар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
✍@urta_chirchiq_hokimligi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️БУГУН ВИЛОЯТДА
*Қуйи Чирчиқ тумани. "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган аёл бугун ойига 6 млн. сўм пул топяпти.
*Бўстонлиқ тумани. 1️⃣Бўш турган ерлар сотилмоқда. 2️⃣Йигитлар ҳарбий хизматга кетишди.
*Оҳангарон тумани. 4 млн. долларлик мол бозор қурилмоқда.
*Пискент тумани. 1️⃣ “Мингтепа”да Африка туяқушлари рақс тушишмоқда. 2️⃣Эҳтиёжманд фуқаролар лаборатор текширувлардан бепул ўтишади.
*Ўрта Чирчиқ. Янги боғча очилди.
*Бекобод тумани. Экин экиш ишлари бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
*Қибрай ва Зангиота туманларида ичимлик суви муаммоси бартараф этилмоқда.
*Янгийўл шаҳри. Янги бино фойдаланишга топширилди.
*Зангиота тумани. 3 113 та оила шароити яхшиланди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

⚡️Ўрта Чирчиқ туманидаги маҳаллаларнинг янги бинолари қуриб фойдаланишга топширилмоқда
🏗Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган "Маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида Ўрта Чирчиқ туманида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада тумандаги тадбиркорлар томонидан 21 та маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари бинолари давлат хусусий шерикчилиги асосида қуриб битказилмоқда.
📝Яқин келажакда маҳалла ходимлари янги бинода аҳоли муаммоларини ҳал этиб, "маҳаллабай" тизимининг ҳаётга тадбиқ этишда янада фаол бўлишади.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Китобхонлик_ҳафталиги
Китоб эзгуликка чорлайди
Тошкент вилоятида “Китобхонлик ҳафталиги” “Китоб эзгуликка чорлайди” шиори остидаги тадбирлар билан бошланди. Вилоят “Турон” Ахборот кутубхона марказида ўтказилган очилиш тадбирида барча туман ва шаҳар Ахборот кутубхона марказлари ходимлари, тегишли ташкилот мутасаддилари , фаол китобхонлар иштирок этишди.
Ресублика бўйлаб илк бора ўтказилаётган бундай кенг кўламдаги ҳафталик Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори асосида ташкил этилмоқда.
Тадбирда сўз олган, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З. Эралиева, “Гулхан” журнали бош муҳаррири З. Хасанова, ёзувчи ва драматург “Инсон ва Қонун” газетаси муҳаррири Қўчқор Норқобил, “Турон” Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д. Абдуазизовалар китобнинг ёшлар маънавиятини юсалтиришдаги аҳамияти, инсон камолатидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.
Тошкент вилоятида китобсеварлар талабини қондириш, аҳолини айниса, ёшларни китоб мутолаасига янада кенг жалб қилиш мақсадида электрон кутубхона – QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилмоқда. 2021 йил 5 апрел ҳолатига вилоятдаги маҳалла идораларига, таълим муассасалари ва аҳоли гавжум жойларга 300дан ортиқ QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилди. Бу жараён давом этмоқда.
Тадбирда ёш китобхонлар томонидан шеърлар ўқилди, бадиий асарлар ва эртаклардан парчалар ҳамда бошқа қизиқарли томошалар намойиш этилди. “Кутубхонага сайёҳат” лойиҳаси доирасида ёш китобхонлар кутубхонада яратилган шарт-шароитлар, турли хил адабиётлар билан яқиндан танишишди.
“Китобхонлик ҳафталиги” жорий йилнинг 5 апрелидан 9 апрелигача давом этади. Ҳафталик доирасида китобхонлар танлови, назм кечалари, ёзувчи шоирлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, “Мактабимга китоб совға қиламан” аксияси, китоб ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.
Батафсил бу ерда
👇👇👇
@AOKBToshvil

Ўрта Чирчиқда газобетон ишлаб чиқарилмоқда
🧱"Мустақиллик" маҳалласи ҳудудидаги “Al Exis” МЧЖ корхонасида қурилишда фойдаланиш учун газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
🚚Фаолиятини жорий йил аввалидан бошлаган корхонада, ҳозирги кунда 10 та иш ўрни яратилган. Катта цех ишга тушиши билан қўшимча 24 нафар ишчи олиш имконияти пайдо бўлади. Ишлаб чиқарилаётган газобетон пишиқ ғиштни ўрнини босувчи иссиқлик ва совуқликка чидамли замонавий маҳсулот ҳисобланади. Газобетон маҳаллий ҳомашёлардан ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда маҳсулотларни Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги қурилиш корхоналарига жўнатилмоқда.
💵Ҳозирги кунда 30 метр куб иккинчи цех ишга тушиши билан 150 метр куб газобетон маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Келгусида ҳамдўстлик давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.
🇷🇺–Лойиҳага 2 млрд. 500 млн сўм инвестиция киритилган. Газобетон ишлаб чиқарувчи махсус техникалар Россия Федерациядан олиб келинган, – дейди корхона раҳбари Татьяна Волькова.
✍️@urta_chirchiq_hokimligi

#Ўрта_Чирчиқ
Ер ва мулкни ҳисобга олишда янгича ёндашув қўлланилмоқда
🎞Видео
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ер ва мулкни ҳисобга олишда янгича ёндашув қўлланилмоқда
🎞Видео
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
YouTube
Янгиликлар 24 | Ер ва мулкни ҳисобга олишда янгича ёндашув. Тошкент вилояти мисолида.
#билдириш
“Ўрта Чирчиқ туман газ” таъминоти бўлими маълум қиладики, "Чангтепа", "Қўшдарё", "Чегара" ва "Аранши" маҳаллалари ўз ҳисобидан 5 000 м Д-159 мм газ қувурини хашар йўли билан қуришди. Ҳозирги кунда қурилиш ишларини якунлаш учун пахта экиладиган экин майдонида иш олиб борилиши керак. Пахта экинини экиш учун ер тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Ер тайёрлашдан олдин газ қувурини тортиб олиш мақсадида, юқоридаги маҳаллаларда бугун соат 14:00дан бошлаб вақтинча табиий газ таъминотидан тўхтатилиб, 8 апрел куни соат 17:00да табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Бажарилаётган оловли ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, аҳоли табиий газ берилиши ҳақида огоҳлантирилиб газ билан таъминланади.
“Ўрта Чирчиқ туман газ” таъминоти бўлими маъмурияти