O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.45K subscribers
28.1K photos
3.14K videos
154 files
8.91K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#семинар
#томорқачилик

Томорқачиликдаги тажриба оммалаштирилади

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани "Уйғур" маҳалласи Фарҳод Усмонов хонадонида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш мавусида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Хаитов тадбирда иштирок этди.

🌿Семинарда 2-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва томорқа бўйича ўринбосарлари, аграр соҳа мутахассислари, OʻzLiDeP вилоят ва туман кенгаши раҳбарлари қатнашди.

🍀Ф.Усмонов ҳовлисидаги 7 сотих иссиқхонадан йилига 3-4 марта карам етиштиради. Бу тажрибасини оммалаштириш орқали "Темир дафтар"даги оилаларни жалб этиш ҳақида тавсиялар берилди. Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, "Уйғур" маҳалласининг драйвери томорқаларда карам етиштириш бўлиб, ўтган йили маҳалланинг ўзидан Россия Федерациясига 20 тонна карам экспорт қилинган.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Ўқув-тактик машғулоти ўтказилди

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани "Аранши" маҳалласи 1-Аранши кўчаси 107-уйдаги қурилиш ишлари олиб борилаётган давлат мактабгача таълим ташкилотида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, "Ўрта Чирчиқ туман газ таъминоти" бўлими, туман Электр тармоқлари корхонаси, Тез тиббий ёрдам бўлинмаси ҳамкорликда амалий ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳар.
Вазирлик мактаб ва МФЙларга китоб, компютер ва мебель жамланмалари туҳфа қилди.

*Ўрта Чирчиқ. 1️⃣Ҳовлисидаги 7 сотих иссиқхонадан йилига 3-4 марта ҳосил етиштираётган отахон.
2️⃣Меҳнатдан куч топган аёл.

*Ангрен шаҳри. Кўчалар таъмирланмоқда.

*Қибрай тумани. Тиббий хизмат сифати талабга жавоб берадими?

*Бекобод тумани. Аёлларга ер берилди.

*Паркент тумани. Сардор Умурзоқов раҳбарлигида йиғилиш

*Бўстонлиқ тумани. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

*Пискент тумани. 70 та мурожаатдан 10 таси жойида ечилди.

*Зангиота тумани. 1️⃣6 нафар талаба гранд асосида Россия давлатига ўқишга кирди. 2️⃣Зангиота туманида камбағал аҳоли қолмаслиги керак.

*Қуйи Чирчиқ. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сайёр қабул.

*Янгийўл шаҳри. Бузиб қуриш ишлари кўриб чиқилди.

*Олмалиқ шаҳри. 15 нафар тадбиркорнинг муаммоси ҳал бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#сайёр_қабул

📝Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Олимжон Нурматов бошчилигида тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари “Шоликор” ва "Нурафшон" маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказишди.

Мазкур қабул жараёнида фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари тингланди,
мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда тегишлилиги бўйича тумандаги коммунал соҳа ташкилотларига (йўл таъмирлаш, газ ва сув) йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Диққат, яна бир янги танлов!

Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда – янгича дунёқараш” шиори остида видеоролик ва қисқаметражли фильмлар танловини эълон қилади

🔻Видеоролик ва қисқаметражли фильмларда мустақиллик йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этиб, оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтганлиги, фуқароларнинг ҳаёт даражаси, сиёсий-ижтимоий фаоллиги, онгу тафаккури тобора юксалиб бораётганлиги акс эттирилган бўлиши лозим.

Танловда давлат ва нодавлат киностудиялари вакиллари, юридик
ва жисмоний шахслар, шунингдек, ҳаваскорлар журналист ва сценаристлар, Олий ўқув юртларининг талабалари ва ҳаваскор ёшлар қуйидаги номинациялар бўйича ўз ижодий ишлари билан иштирок этишлари мумкин:

✔️ “Энг яхши видеоролик”;
✔️ “Энг яхши ҳужжатли фильм”;
✔️ “Энг яхши қисқаметражли фильм”;
✔️ “Энг яхши ғоя муаллифи”.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган қатнашчилар
2021 йилнинг 1 май кунига қадар ўз ижодий ишларини Маданият вазирлигига тақдим этадилар. Ижодий ишлар сони чекланмаган.

Ғолиблар 35 миллион сўм миқдордаги пул мукофотлари, диплом ва статуэтка билан тақдирланади.

❗️Эслатма: Тақдим этилган ижодий ишлар (ғоя) янги ижод қилинган (муаллифлик), оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилмаган бўлиши шарт.

🔸Танлов ғолиби бўлган видеороликлар мустақилликнинг ўттиз йиллиги муносабати билан юртимизнинг давлат ва нодавлат телеканаллари орқали намойиш этилади.
🔸Танловга ижодий ишлар Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармасига тақдим этилади.

📞 Қўшимча маълумот учун:
(71) 256-45-32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
“Бойқўрғон” маҳалласида янги боғча очилди

🏡Ўрта Чирчиқ тумани “Бойқўрғон” маҳалласи Олчазор кўчаси 137-уйда яшовчи Бахтигул Эшманова хонадонида “Азизбек Нур” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 илюдаги 595-сонли қарори асосида ташкил этилган “Камалак” номли 25 ўринга мўлжалланган оилавий боғча фаолият кўрсата бошлади. Айни пайтда бу ерда уч нафар малакали тарбиячилар 25 нафар болажоннинг тарбияси билан машғул.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз бағрига 25 нафар болажонларни қабул қилди. Боғчанинг барча хоналари шинам ва кўркам бўлиб, барча шароитлар яритилиб, болаларни соғлом овқатлантириш ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда таълим-тарбия бериш учун имкониятлар яратилган.

✍🏻@urta_chirchiq_hokimligi