O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.73K subscribers
30.5K photos
3.46K videos
157 files
9.69K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аёллар_тадбиркорлиги

Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари марказида аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ташкил этилган Хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг тикувчилик ва бизнес асослари ўқув курсларини тугатган тингловчиларга сертификатлар берилди.

👭Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан ўқув курсларига “Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари"га киритилган фуқаролар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, қолаверса, тадбиркорликка қизиққан ёшлар жалб этилди. Дарсларни юқори тажрибага эга, малакали мутахассислар олиб бориб, тингловчиларга соҳага оид билим ва кўникмаларни бердилар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
📌Ҳудудларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларга ечимлар топиш мақсадида, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Хидоятов жойлардаги аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманида бўлди. Вилоят ҳокими "Туркистон" маҳалласида аҳоли билан мулоқот қилди. Учрашувда фуқароларнинг мурожаатларини тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигидаги масъулларга тегишли кўрсатмаларни берди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
700 нафар қурувчи битта объектни қуриш билан банд.

*Юқори Чирчиқ тумани. Фуқароларни темир дафтарда чиқариш учун нималар қилиняпти?

*Ўрта Чирчиқ тумани. Газобетон ишлаб чиқарилмоқда.

*Тошкент тумани. Янги боғча очилди.

*Қибрай тумани. 3 нафар 11 синф ўқувчиси IELTS сертификатини қўлга киритди.

*Зангиота тумани. 1️⃣Ҳокимнинг стрессга чидамлилик даражаси ўрганилди. 2️⃣Судьяларни судга бериш керакми?

*Олмалиқ шаҳри. 1️⃣Эмлаш жараёнлари қай тартибда амалга оширилмоқда. 2️⃣Шаҳар кўчалари янги бекатлар билан бойимоқда.

*Бекобод ва Тошкент туманларидаги халқ қабулхоналарининг мудири ўзгарди.

*Ангрен шаҳри. 1️⃣Ҳоким Туркиялик инвесторлар билан учрашди. 2️⃣Ёшлар ўзини ўзи банд қилмоқда.

*Бекобод ва Ўрта Чирчиқ туманларида аёл ва қизларга сертификатлар топширилди.

*Бўстонлиқ тумани. 7 апрель куни деҳқон бозори ёпилади.

*Оҳангарон тумани. "Аёллар дафтари"даги етти нафар хотин-қиз ишли бўлди.

*Пискент тумани. Мирзабек мини стадион қуради.

*Қуйи Чирчиқ тумани. "Ёшлик баҳори" фестивали бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ёшлар_тадбиркорлиги

⁉️Жанғабайлик 18 ёшли Алмаснинг ютуқларини биласизми?

👉Батафсил https://www.youtube.com/watch?v=za5Wax90KK0👈

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#қутлов

6 ёшли шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионини биласизми?

Ўрта Чирчиқ тумани "Шоликор" маҳалласида яшовчи Жансая Рахматуллаева яқинда бўлиб ўтган 6 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.

🥇Келажакда Жансаяга "ақл гимнастикаси"да энг ёш гроссмейстер бўлишини тилаб қоламиз!

@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўрта Чирчиқ туманида чигит экиш ишлари бошланмоқда

Ўрта Чирчиқлик деҳқонлар катта тараддуд билан чигит экишга киришмоқдалар. Шу муносабат билан тумандаги “REAL AGRO COTTON” МЧЖ даласида семинар бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари У.Узоқов, вилоят прокурорининг ўринбосари С.Рўзиев, туман ҳокими О.Нурматов, туман прокурори С.Темиров, кластер раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, фермерлар иштирок этдилар.

🌱Семинарда мутахассислар қисқа муддатларда чигитни экиб, ундириб олиш, ғўза парваришлаш ва мўл ҳосил етиштириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Жорий йилда туманда жами 6861 гектар майдонга чигит экилади.

🤲Тадбир давомида туман бош имом-хатиби Жамолиддин Туронов томонидан "Қуръон" тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди. Ҳосил йили самарали, ерга қадалаётган чигит баракали бўлишини тилаб дуо қилинди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким жойлардаги ҳолат ва аҳоли муаммоларини ўрганди

Ўрта Чирчиқ туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга жойида ечим топиш мақсадида мутасаддилар томонидан “маҳаллабай" тизими асосида иш олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими О.Нурматов, туман прокурори С.Темиров, Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқуловлар “Туркистон” маҳалласи аҳолисининг яшаш шароитини ўрганди.

Дастлаб, туман ҳокими ҳудудни ободонлаштириш хусусида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари, коммунал муаммолар билан боғлиқ мурожаатлар алоҳида эътиборга олиниб, масъуллар зиммасига зарур вазифалар юкланди. Учрашувда Илёс Османовнинг таклифига кўра, маҳалла ёшлари учун стадион қуриб берилиши режалаштирилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

Мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмасдан тўланг!

📚Солиқ кодексига биноан жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
27.pdf
3.5 MB
«Тошкент ҳақиқати» газетасининг навбатдаги сони:

#анонс

⚡️«Замонавий, қулай ва шаффоф»
⚡️«Манфаатли мулоқотлардан истиқболли лойиҳалар сари»
⚡️«Таҳлил чуқур бўлди, ХУЛОСАЛАР-ЧИ?»
⚡️«Буюклик ва барҳаётлик саодати»
⚡️«Фидойи раҳбар, олижаноб инсон хотираси»
⚡️«Хавфсизлик – биринчи масала»
⚡️«Кичкина одамлар”нинг
катта “ТАНИШ”лари»
⚡️«Шерлок Холмс Бўкада яшамаган, ЛЕКИН...»
⚡️«Эзгуликка ЧОРЛОВ»


🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
#Ўрта_Чирчиқ_матбуотда

📰"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2021 йил 7 апрелдаги 27-сонидаги Яхши ташаббус рукнидаги "Томорқанинг карами - экспортга" мақоласини ўқинг.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi