O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.55K subscribers
28K photos
3.13K videos
154 files
8.88K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#мурожаат_ечим
#қабулдан_сўнг

Жорий йилнинг 13 сентябр куни Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов "Жалоир" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.

📦Сайёр қабулда маҳалланинг Меҳнатобод кўчаси 69-уйда яшовчи Шахло Қўшматова туман ҳокимидан моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шундан сўнг, Агробанк АТБ туман филиали раҳбари Лазиз Казаков томонидан 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотари беминнат етказиб берди.

🤲Ш.Қўшматова кўрсатилган бундай ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, юрт тинчлиги ва юртимиз равнақи йўлида фаолият олиб бораётган раҳбарларни дуолар қилиб қолди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#мурожаат_ечим
#қабулдан_сўнг

Жорий йилнинг 13 сентябр куни Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов "Жалоир" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.

🏗Сайёр қабулда туман ҳокимига аҳоли томонидан эскирган симёғочларни янгисига алмаштиришни сўраб мурожаат қилинди. Шундан сўнг, туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 26 та янги симёғочлар ўрнатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#қабулдан_сўнг
#саховат_ва_кўмак

Ўрта Чирчиқ туманидаги оилага соғин сигир ҳадя қилинди.

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов туман маъмурий марказидаги Амфитеатрда фуқаролар қабулини ўтказди. Қабул давомида "Обод" маҳалласи 2-Кўтарма кўчаси 203-уйда яшовчи С.Эргашева уйидаги бир бош қорамоли поезд билан тўқнашиб ўлиб қолганлиги бўйича мурожаат қилган эди.

Мурожаатни туман ҳокими О.Нурматов ўрганиб чиқиб, оилада 3 нафар вояга етмаган фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган С.Эргашевага бир бош қорамол ҳадя этилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#қабулдан_сўнг
#саховат_ва_кўмак

Ногиронлиги бор фуқаро ҳолидан ҳабар олинди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов 4 июн куни туман ҳокимлигида фуқаролар қабулини ўтказган эди. Қабул давомида "Дархон" маҳалласи 3-Мухтор Авезов кўчаси 17-уйда яшовчи Анора Келдиқўзиева турмуш ўртоғи Абдумўмин Келдиқўзиевни кўзи ожизлиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат юзасидан бугун туман ҳокими О.Нурматов бошчилигида туман прокурори С.Темиров, ижтимоий ва коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарлари Абдумўмин Келдиқўзиев ҳолидан ҳабар олишиб, уни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишлари амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#қабулдан_сўнг

Фуқаро мурожаати назоратга олинди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг аввалги фуқаролар қабули давомида "Ўртаовул" маҳалласида яшовчи Гулмаржон Эсонқулова бир қатор масалалар юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат юзасидан бугун 3-сектор штабида туман ҳокими О.Нурматов бошчилигида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқулов, ижтимоий-иқтисодий ва коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Г.Эсонқулова иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Г.Эсонқулованинг ичимлик суви, кўчаларни асфальт қилиш, тиббий хизмат, интернет тармоғи, болалар боғчасини қуриш ва бошқа мурожаатлари туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, мурожаатларнинг ижросини ўз муддатида таъминлаш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#қабулдан_сўнг

Мурожаатлар ижроси таъминланмоқда

Куни кеча Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида фуқаролар қабули бўлиб ўтган эди.

📝Қабул давомида "Тошлоқ" маҳалласининг Наврўз кўчасида яшовчи фуқаро Абдурахим Бобоқулов туман ҳокимига ўзлари яшаб турган кўчани шағаллаштириш масаласида мурожаат қилган эди.

🔷Ушбу мурожаат туман ҳокими назоратга олиниб, тегишли кўрсатма билан Ўрта Чирчиқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 500 метрлик Наврўз кўчаси текисланиб, шағаллаштирилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#қабулдан_сўнг
#ободонлаштириш

Ички кўчаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Куни кеча Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг фуқароларни қабули ташкил этилган эди.

⚡️Ҳоким қабули жараёнларида "Ўчоқли" маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан Файзобод кўчасини асфальт қилиш масаласида мурожаат қилишган эди. Мурожаат туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилиб, айни дамда Файзобод кўчасининг бир километрга яқин қисмига шағал тўкиш ишлари давом этмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#қабулдан_сўнг
#ободонлаштириш

Маҳалла кўчалари ободонлаштирилди

⚡️Жорий йилнинг 26 ноябр куни Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг навбатдаги фуқароларни қабули ташкил этилган эди.

📝Қабул давомида "Тараққиёт" ва "Халқобод" маҳаллалари фуқаролари томонидан ички кўчаларини ободонлаштириш масаласида мурожаат қилган эди.

🔷Ушбу мурожаат туман ҳокимининг назоратига олиниб, тегишли топшириқ асосида мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан "Тараққиёт" маҳалласи Салим Пўлатов кўчасининг 600 метри ва "Халқобод" маҳалласи Ғафур Ғулом кўчасининг 400 метр қисми текисланиб, шағаллаштирилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#қабулдан_сўнг

Муаммолар ижроси таъминланмоқда

Бугун 21 январ куни Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов ва туман прокурори А.Арипов бошчилигида фуқаролар қабули ташкил этилди.

📝Қабул жараёнида 2-сектор ҳудудидаги "Дўстлик" маҳалласи Ёнбошовул кўчасида йўл, электр энергия, табиий газ ва бошқа коммунал соҳаларда муаммолар мавжудлиги фуқаролар томонидан маълум қилинди.

🔹Қабулдан сўнг, мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган ўрганиш якунига кўра, кўчадаги эски симёғочларни алмаштириш, пас босимли электр тармоғини янгилаш ва табиий газ тармоғини реконструкция қилиш, кўчани шағаллаштириш ва бошқа коммунал муаммоларни келгусида аниқ режа асосида масъул идоралар томонидан бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда ижроси назоратга олинди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#қабулдан_сўнг

Муаммолар ижроси таъминланмоқда

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов муаммоларни бартараф этиш мақсадида "Обод" маҳалласида бўлди.

📝Ўтган ҳафтанинг жума куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган фуқаролар қабулида "Обод" маҳалласида коммунал соҳаларда муаммоларини мавжудлиги фуқаролар томонидан маълум қилинган эди.

🔹Коммунал соҳадаги муаммоларни туман ҳокими жойида ўрганиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi