O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.55K subscribers
28.1K photos
3.13K videos
154 files
8.89K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#саховат_ва_кўмак

📦9-май - Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан тумандаги "Темир дафтар"да рўйхатда турган 304 нафар фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

👉Батафсил👉 https://youtu.be/lwr0E8taPjY

@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

Ўрта Чирчиқ туманидаги турмуш шароити оғир, ногиронлиги бор оилага соғин сигир ҳадя қилинди.

Туман ҳокими Олимжон Нурматов ташаббуси билан сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ва тадбиркор иштирокида "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи “Обод” маҳалласи Наврўз кўчаси 27-уйда яшовчи болаликдан 2-гуруҳ ногирони З.Тожиматовага бир бош қорамол берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#қабулдан_сўнг
#саховат_ва_кўмак

Ўрта Чирчиқ туманидаги оилага соғин сигир ҳадя қилинди.

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов туман маъмурий марказидаги Амфитеатрда фуқаролар қабулини ўтказди. Қабул давомида "Обод" маҳалласи 2-Кўтарма кўчаси 203-уйда яшовчи С.Эргашева уйидаги бир бош қорамоли поезд билан тўқнашиб ўлиб қолганлиги бўйича мурожаат қилган эди.

Мурожаатни туман ҳокими О.Нурматов ўрганиб чиқиб, оилада 3 нафар вояга етмаган фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган С.Эргашевага бир бош қорамол ҳадя этилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#қабулдан_сўнг
#саховат_ва_кўмак

Ногиронлиги бор фуқаро ҳолидан ҳабар олинди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов 4 июн куни туман ҳокимлигида фуқаролар қабулини ўтказган эди. Қабул давомида "Дархон" маҳалласи 3-Мухтор Авезов кўчаси 17-уйда яшовчи Анора Келдиқўзиева турмуш ўртоғи Абдумўмин Келдиқўзиевни кўзи ожизлиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат юзасидан бугун туман ҳокими О.Нурматов бошчилигида туман прокурори С.Темиров, ижтимоий ва коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарлари Абдумўмин Келдиқўзиев ҳолидан ҳабар олишиб, уни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишлари амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саховат_ва_кўмак

🎁Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорликда тумандаги бир неча нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олинди.

🛍Хусусан, "Нурафшон" маҳалласида яшовчи Х.Маткаримов, "Бургалик" маҳалласида яшовчи Гулжаннат Сапарова ва "Оқ ота" маҳалласида яшовчи А.Рисбаевларга кийим-кечаклар ва ёпинчиқлар тақдим этилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

🥓Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва 2-сектор штаби ҳамкорликда "Файзобод" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга гўшт тарқатилди.

🥩Шунингдек, "Халқобод" маҳалласида яшовчи 10 та эҳтиёжманд фуқароларга саховатпеша тадбиркор томонидан гўшт тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

📦Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Усмонов томонидан 4-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🥩Шунингдек, "Дархон" маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга саховатпеша тадбиркор Е.Турсунов томонидан гўшт тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#мустақилликка_30_йил
#саховат_ва_кўмак

31 август "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни" муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, шу кунларда Қатағон қурбонларининг кам таъминланган авлодлари, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор оилалар, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Жумладан, туманимизда яшовчи Қатағон қурбонларининг авлодлари ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам муносабати билан совғалар топширилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саховат_ва_кўмак

Муҳиддин ота ҳолидан хабар олинди

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармасидан "Абдукарим Йўлбарисов" маҳалласида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Муҳиддин ота Дусенбоевга уй-жойини таъмирлаш учун 15 миллион сўм моддий ёрдам берилиб, ота ҳолидан хабар олинди.

Муҳиддин ота Дусенбоев 1943 йил 23 февралда урушга кетган бўлиб, Берлин шаҳрида 1945-1950 йилларда қолиб, Германиянинг иккига бўлиниши ҳамда Германия Демократик Республикасининг ташкил қилинишида ҳам қатнашган.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саховат_ва_кўмак

Муҳиддин ота ҳолидан хабар олинди

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармасидан "Абдукарим Йўлбарисов" маҳалласида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Муҳиддин ота Дусенбоевга уй-жойини таъмирлаш учун 15 миллион сўм моддий ёрдам берилиб, ота ҳолидан хабар олинди.

Муҳиддин ота Дусенбоев 1943 йил 23 февралда урушга кетган бўлиб, Берлин шаҳрида 1945-1950 йилларда қолиб, Германиянинг иккига бўлиниши ҳамда Германия Демократик Республикасининг ташкил қилинишида ҳам қатнашган.
#саховат_ва_кўмак

📦Ўрта Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқулов томонидан "Темир дафтар" рўйхатида турувчи, 1941 йилда туғилган "Обод" маҳалласи Наврўз кўчаси 49-уйда яшовчи Раъно Расулова ҳамда 1969 йилда туғилган "Олтиўғил" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Рамзия Бадруддиновалар оилалари ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

📦Ўрта Чирчиқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Собиржон Темиров ташаббуси билан ҳомийлар томонидан "Дўстлик" маҳалласи Салим Пўлатов кўчаси 102-уйда яшовчи 2000 йилда туғилган I-гуруҳ ногирони Дилфуза Эгамбердиевага ногиронлик аравачаси етказиб берилди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/RRHUgCgO8NY

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак
#ногиронларни_ҳимоя_қилиш_куни

Прокурор ногиронлар ҳолидан хабар олди

🎁3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Бугун Ўрта Чирчиқ тумани прокурори Собиржон Темиров томонидан 2-сектор ҳудудида яшовчи 20 нафар ногирон ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди..

📦Хусусан, "Тараққиёт" маҳалласи Салим Пўлатов кўчаси 38-уйда яшовчи Шавкат Исроилов кўрсатилаётган бундай эътибордан ўз миннатдорчилигини билдирди. Ҳозирги кунда хайрия тадбирлари туман миқёсида давом этмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак

🏫Ўрта Чирчиқ тумани 124-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб-интернатида “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмасин!” шиори остидаги тадбир бўлиб ўтди.

🎞Батафсил "Ёшлар" телерадиоканалининг "Янги давр" информацион дастурида

@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак

✉️Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули тарқатилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

🎁Тошкент вилояти 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Раимов, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимовлар бошчилигида вилоят ва туман ҳокимлиги мутасадди вакиллари тумандаги 15 та кам таъминланган аҳоли хонадонларига ташриф буюриб Президент совғаси ҳисобланган 800 минг сўм пул, 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва Янги йил совғаларини топширишиб, байрам билан табриклашди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак

🎁Ўрта Чирчиқ тумани "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини Усмон Юсупов кўчасида яшовчи, 1924 йилда туғилган Майрам ая Мирзабоевага Президент совғаси ҳисобланган 800 минг сўм пул топширилиб, байрам табриги ўқиб берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак

🎁Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули ва Янги йил совғалари топширилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

🎁Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига ҳомийлик совғалари тарқатилди.

📚Хусусан, бугун давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар томонидан бир гуруҳ Ўрта Чирчиқ туманидаги эҳтиёжманд оила фарзандларига янги йил совғалари, кийим-кечаклар ва зарур ўқув қуроллари тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi