URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
1.63K subscribers
15.9K photos
1.8K videos
29 files
4.92K links
Urganch shahar hokimligi Axborot xizmati
Veb-sayt: www.urganchshahar.uz
Facebook: www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram: www.Instagram.com/urganchshaharuz
Download Telegram
#ФВБ
#ОГОҲЛАНТИРИШ

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари. Барчамиз кузатмоқдамиз, ҳудудимизга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Айниқса, бугун 23 февраль куни кучли шамол эсиши кузатилмоқда. Ушбуларни инобатга олган ҳолда, қуйидагиларга қатъий амал қилишингизни сўраб қоламиз:
- Автомобилингизни дов-дарахтлар, енгил конструкциялардан бўлган бино ва иншоотлар тагида ёки ёнида қолдирмасликни;
- Фуқароларимиздан иложи борича бундай шароитда зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни;
- Носоз, қўлбола газ ва электр мосламаларидан фойдаланмасликни;
- Мўриконларни яна бир бор кўрикдан ўтказишни.
Ушбу қоидаларга амал қилиш орқали Сиз, автомобилингизни турли талофатлардан асрайсиз. Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият, ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва чақнаш каби ҳодисаларни олдини олишда бизларга яқин кўмакчи бўласиз, азиз ватандошлар!

ХОРАЗМ ФВБ
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Урганч_шаҳар
#ФВБ
#Обод_маҳалла
Урганч шаҳар 30 сон "Олимпия" маҳалласида олиб борилаётган "Обод маҳалла" дастурига ўз хиссаларини қўшиш мақсадида, Урганч шаҳар ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари фаол иштирок этишди.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ
#ЭҲТИЁТ_БЎЛИНГ

Ҳурматли фуқаролар, автомобилингизни бошқаришда ва пиёда ҳаракатланишда эҳтиёт бўлинг. Об-ҳаво совуқ, қор ёғиши давом этмоқда. Қўлбола, носоз электр ва газ мосламаларидан фойдаланманг. Ноҳуш ҳодисалар содир бўлишини олдини олинг.

13.03.2021

👉 @matbuot_fvb Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 👮‍♂️👨‍🚒👈
#УРГАНЧ_ШАҲАР
#ФВБ
#ЎҚУВ_МАШҒУЛОТ

⚡️ҲАВФЛИ КАСАЛЛИК!

Урганч шаҳрида “Аҳоли ўртасида Крим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида амалий семинар ва кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

👉Унда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигини олдини олишда муҳофазаланиш қоидалари, касаллик белгилари, ташҳисоти, даволаш усуллари, касаллик аниқланганда тегишли идораларга ахборот етказиш, мутасадди хизматларнинг ҳамкорликда амалий ҳаракатлари бўйича профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш юзасидан маърузалари тингланиб мавзуга оид слайд ва видеороликлар намойиш этилди.
Ушбу ўқув машқига жами 108 нафар маъсул ходим ва фуқаролар ҳамда
4 та махсус техника жалб этилди, тадбирда 150 дона эслатма ва буклетлар тарқатилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
#Хоразм
#ФВБ
#УРГАНЧ_ШАҲАР

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан Урганч шаҳрида "Ботулизм" ва "Кутуриш" касалликлари ва улардан ҳимояланиш чора тадбирлар мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
#Урганч_шаҳар
#ФВБ
#Огоҳлантиради

Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Сувда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Урганч шаҳар марказидан оқиб ўтувчи Шовот канали бўйида Рейд тадбирлари ҳамда профилактик ишлар олиб борилмоқда!


👮👨‍🚒👮👨‍🚒👮👨‍🚒👮👨‍🚒👮👨‍🚒👮👨‍🚒

Ҳурматли фуқаролар рухсат этилмаган очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ҳаёт учун хавфли!

Сувда чўқиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қурбонига айланиб қолманг! Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлманг!

Ҳурматли ота оналар фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг!

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ
#УРГАНЧ_ШАҲРИ

Урганч шаҳар ФВБ ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар.

Хоразм вилояти ФВБ Матбуот хизмати
#ФВБ
#Урганч_шаҳар
#профилактика

Чоршанба - фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни.

Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Урганч шаҳридаги Ихтисослаштирилган санъат мактабида жойлашган "Мусаввир" оромгоҳида содир бўлиши мумкин бўлган мавсумга хос фавқулодда вазиятлар ва улардан ҳимояланиш шу билан бирга содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш борасида профилактик давра суҳбати ўтказилди!

Урганч шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
#ФВБ
#РАСМИЙ_МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда “Урганч шаҳрида Газел ёниб кетганлиги айтилмоқда. Бугун Урганч-Хива йўналишидаги, халқ тилида айтиладиган Хива кругда Газел автомобили ёниб кетди. Жабрланган, жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Яқин дақиқалар ичида расмий маълумотни тақдим этамиз” сарлавҳаси остида маълумот тарқалди.

Ҳақиқатдан ҳам 25 июнь куни соат 12:21да Хива тумани Ирдимзон МФЙда яшовчи А.К. тегишли хужжатлари билан акаси Я.Қ. номида бўлган “ГАЗЕЛ” русумли транспорт воситасида 4Р 158 “Урганч-Хива” автомобил йўлида харакатланиб бораётганида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ёнғин-қутқарувчилар, ёнғинни 5 дақиқа ичида бартараф этишган. Ёнғин натижасида автомобилни салон ва мотор қисмлари ёнган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 4 км.ни ташкил этади.

25
.06.2021

👉 @matbuot_fvb👮‍♂️👨‍🚒👈
#ФВБ
#ЙҲХБ
#РАСМИЙ_МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда "Урганч шаҳри марказида самон ортилган юк машинаси тролебус симига тегиб кетиши оқибатида самон ёниб кетганлиги айтилмоқда" деган видеолавҳалар тарқалди. Ҳақиқатдан ҳам, 22 июль куни соат 00:13да Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “KOGON METAL SAVDO SERVIS” МЧЖга қарашли бўлган юк машинаси Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётганида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида юк автомобилининг салон қисми хамда юк хонасидаги пресс сомонлари ёнган ва ҳайдовчи З.О. автомашинадан тушмоқчи бўлиб, пастга сакраган вақтида “чап оёғи болдир суяги ёпиқ синиши” ташхиси билан ВШТЁИМга ётқизилган. Ёнғинга 00:18да етиб бориб, 00:23да ўраб олиниб, 01:02да ўчирилган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғинга 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан махсус автотранспорт воситалари жалб этилган. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан
4 км.ни ташкил этади. Ушбу ёнғин ҳодисаси натижасида ҳеч ким куйиш тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматлари томонидан ушбу маълумот тақдим этилди. Тарқатувчиларга маълумотни асл ҳолида тақдим этиш тавсия этилади.
#ФВБ
#РАСМИЙ_ХАБАР

🔥Ижтимоий тармоқларда "Урганч шаҳридаги Lounge кафесида ёнғин чиқди.
19 сентябрь куни Тинчлик кўчасида жойлашган Lounge кафесида ёнғин чиққан. Уни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда" мазмунидаги хабарлар тарқалди.
🚒Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 09:00да Хоразм вилояти ФВБ Навбатчилик қисмига Урганч шаҳар К.Отаниязов кўчасида жойлашган “Lounge” кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Зудлик билан воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари йўналтирилди. Содир бўлган ёнғинга соат 09:03 да етиб борилиб, 09:08да ўраб олиниб, 09:33да ўчирилган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Тезкор суриштирувлар натижасида кафе ҳудудидаги омборхонанинг 40 м.кв. майдонда том қисми ҳамда қисман ички жиҳозлари ёнганлиги маълум бўлди. Ёнғиндан қўшни биноларга зарар етмаган. Ёнғин содир бўлган жойгача масофа 1 км.

19.09.2021

👉 @matbuot_fvb Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 👮‍♂️👨‍🚒👈