URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
1.62K subscribers
15.9K photos
1.8K videos
29 files
4.93K links
Urganch shahar hokimligi Axborot xizmati
Veb-sayt: www.urganchshahar.uz
Facebook: www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram: www.Instagram.com/urganchshaharuz
Download Telegram
#ФВБ
#РАСМИЙ_МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда “Урганч шаҳрида Газел ёниб кетганлиги айтилмоқда. Бугун Урганч-Хива йўналишидаги, халқ тилида айтиладиган Хива кругда Газел автомобили ёниб кетди. Жабрланган, жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Яқин дақиқалар ичида расмий маълумотни тақдим этамиз” сарлавҳаси остида маълумот тарқалди.

Ҳақиқатдан ҳам 25 июнь куни соат 12:21да Хива тумани Ирдимзон МФЙда яшовчи А.К. тегишли хужжатлари билан акаси Я.Қ. номида бўлган “ГАЗЕЛ” русумли транспорт воситасида 4Р 158 “Урганч-Хива” автомобил йўлида харакатланиб бораётганида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ёнғин-қутқарувчилар, ёнғинни 5 дақиқа ичида бартараф этишган. Ёнғин натижасида автомобилни салон ва мотор қисмлари ёнган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 4 км.ни ташкил этади.

25
.06.2021

👉 @matbuot_fvb👮‍♂️👨‍🚒👈
#ФВБ
#ЙҲХБ
#РАСМИЙ_МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда "Урганч шаҳри марказида самон ортилган юк машинаси тролебус симига тегиб кетиши оқибатида самон ёниб кетганлиги айтилмоқда" деган видеолавҳалар тарқалди. Ҳақиқатдан ҳам, 22 июль куни соат 00:13да Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “KOGON METAL SAVDO SERVIS” МЧЖга қарашли бўлган юк машинаси Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётганида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида юк автомобилининг салон қисми хамда юк хонасидаги пресс сомонлари ёнган ва ҳайдовчи З.О. автомашинадан тушмоқчи бўлиб, пастга сакраган вақтида “чап оёғи болдир суяги ёпиқ синиши” ташхиси билан ВШТЁИМга ётқизилган. Ёнғинга 00:18да етиб бориб, 00:23да ўраб олиниб, 01:02да ўчирилган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғинга 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан махсус автотранспорт воситалари жалб этилган. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан
4 км.ни ташкил этади. Ушбу ёнғин ҳодисаси натижасида ҳеч ким куйиш тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматлари томонидан ушбу маълумот тақдим этилди. Тарқатувчиларга маълумотни асл ҳолида тақдим этиш тавсия этилади.