TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
911 videos
10 files
6.68K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Айрим кадастр хизматлари учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди

Маълумки, фуқаролар томонидан мавжуд кадастр ҳужжатларини янгисига алмаштиришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маълум бир тўловлар амалга оширилар эди.

🔰Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги ВМ-541-сон қарори билан Ҳукуматнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди.

❗️Бу ўз навбатида Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган худудларда яшовчи аҳоли учун қуйлайлик демакдир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ишончли ҳимоя қилинади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинди.

Муҳокамада “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун фуқаролар ва тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилганлиги, унда кўчмас мулкнинг турлари, уларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда чекловлар, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рад этиш асослари аниқ белгилаб берилаётганлиги қайд этилди.

Мазкур Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши, мулкдорлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳимояси янада кучайтирилмоқда

Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисида “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилиш мақсадида “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди.

Унда кўчмас мулкнинг турлари, уларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда чекловлар, давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлиги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рад этиш, келиб чиқадиган низоларни судгача тартибда ҳал қилиш ва бошқа соҳага оид барча муносабатлар ҳуқуқий ечими кўрсатилган.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат томонидан кафолатланиши кучаяди.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ меъёрлари қабул қилинди

🔰Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Унга кўра, давлат хизматчилари хизмат ва норасмий вақтларида қуйидаги умумий хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишлари шарт:

🔸давлат хизматчисининг обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан ўзини тийиш;

🔸масъулият ва касбга содиқлик кўрсатиш;

🔸ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

🔸мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларга ёрдам бериш.

Давлат органлари, Вазирлар Кенгашлари, бошқармалар ва бошқа ташкилотлар ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 25 октябрга қадар ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлайди.

Мазкур ҳужжатда одоб-ахлоқ қоидаларини бузган хизматчиларга интизомий ва бошқа турдаги жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкинлиги кўзда тутилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2022 йилда қабул қилган 610-сон қарорига кўра,

2023 йил 1 январга қадар Кадастр агентлиги томонидан Миллий геоахборот тизимида очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортал юритилади ва у ишга туширилади.

💻Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишлари фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.

📄2024 йил 1 январга қадар давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ер участкаси кадастр рақами, унинг манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчилар томонидан бепул олиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 20.10.2022 йилда қабул қилинган ПҚ–405-сон қарорига мувофиқ,

2023 йил 1 январдан:

🔹 Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
🔹 ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади;
🔹 ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

Шунингдек қарор билан 2023–2026 йилларда Кадастр агентлиги фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари ва унинг моддий-техника базасини такомиллаштириш дастури тасдиқланди.

📝 Унга кўра, агентлик 25 169 гектар ер участкаларини ўлчаб уларнинг электрон хариталарини яратади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #субсидия #биласизми

⚡️Уй-жой сотиб учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

Ҳукумат қарори билан, 2022 йил 1 декабрдан қуйидагилар белгиланди

🔹комиссия таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;

🔹аризаларни аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;

🔹мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «Subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

🔸ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

🔸олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Кўчалар ва хиёбонларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикри ўрганилади

Президент томонидан 02.11.2022 йилда имзоланган (ЎРҚ-799) Қонунга кўра, географик объектларга жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга йўл қўйилди.

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Президентининг қарорига асосан ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.

🔹Таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.

🔹Таклифлар келиб тушганидан кейин муҳокама қилиш учун уларни 5 иш кунида тегишли органлар ўзларининг расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

🔹 Шунингдек, таклифлар муҳокамаси улар эълон қилинган санадан эътиборан 15 кундан кам бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Кўчмас мулк ҳуқуқи ва ер бўйича суд ишларида прокурор иштироки шарт

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 50-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, прокурор қуйидаги суд ишларида иштирок этиш шарт:

🔹қонунда назарда тутилган ҳолларда;
🔹мулк ҳуқуқини тан олиш;
🔹ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш;
🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан ҳуқуқни белгилаш, бундай ерларни ижарага бериш мажбуриятини юклашга оид ер билан боғлиқ ишлар;
🔹прокурорнинг аризасига кўра қўзғатилган ишлар бўйича фуқаролик ишининг муҳокамаси.

❗️Прокурор бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Давлат байроғидан фойдаланиш бўйича чекловлар олиб ташланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП Фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини муҳокама қилиб, депутатлар орасидан ишчи гуруҳи тузилмоқда.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқароларнинг эркин фойдаланиши, эгалик қилиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.

🇺🇿Бунда фуқаролар ҳам давлат байроғига ҳурмат сақлаган ҳолда ўз хонадонларига ҳам илиш, иш жойларида эркин фойдаланиши мумкин бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram