TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
910 videos
10 files
6.68K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #кадастр_хизмати #ВМ_71

⚡️Ер участкалари аукцион савдоларига қандай мулк ҳуқуқи асосида чиқарилади ?

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлганда ер участкалари аукционга мулк ҳуқуқи билан чиқарилади.

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкалари аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан чиқарилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#снос #биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Уйим бузиладими ?

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ

Кадастр паспортини тайёрлаш кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

🔹умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
🔹умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
🔹умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
🔹умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
🔹умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
🔹умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
🔹ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР КАДАСТР ПАСПОРТИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ УЧУН АСОС БЎЛАДИ ?

🔸сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

🔸кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

🔸ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

🔸ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

👉қандай ҳолларда кадастр паспорти расмийлаштирилиши ёки қайта расмийлаштирилиши ҳақида билиш учун.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти #ер_назорати #биласизми

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БЕПУЛ;

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 2,5 баравари (750 000 сўм);

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (30 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги воситачилар кимлар ?

Ўзбекистон Республикасининг 28.11.2022 йилдаги ЎРҚ–803-сонли Қонунига кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги воситачилар қуйидагилардан иборат:

🔸давлат хизматлари марказлари;
🔸нотариал идоралар, нотариуслар;
🔸риэлторлик ташкилотлари;
🔸тижорат банклари;
🔸Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳам воситачилар сифатида белгиланиши мумкин.

📌Воситачилар жисмоний ва юридик шахсларга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан электрон ахборот алмашиш орқали кўрсатади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️ Бино ва иншоотлар ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибидан хабардормисиз?

Давлат хизматини кўрсатувчи субъект:
– Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

📩 Мурожаатлар Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

📑 Сўровномага ижара шартномаси илова қилинади.

🔑 Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди

💰Тўлов миқдори - 375 000 сўм (БҲМнинг 1,5 баравари)

❗️Хизмат учун my.gov.uz портали орқали мурожаат этилганда тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram