Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
16.5K subscribers
58.5K photos
3.41K videos
18 files
4.74K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
https://turakurgan.uz
Telegram:
t.iss.one//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Наманганда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси”да бўлиб ўтган Наврўз байрами тантаналари доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиали жамоаси ва вилоят марказидаги даволаш-профилактика муассасалари вакиллари соғлиқни сақлаш соҳасини янада такомиллаштириш борасида Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтириш беришди.

Хусусан, Насиба Авазбекова, Зарифа Абдуллаева, Манзура Маҳмудова, Моҳигул Асқарова, Гулбадан Жалилова каби шифокор, ҳамшира ва мутахассислар сўз олиб, янгиланаётган конституциянинг муҳим жиҳатлари ҳақида батафсил тўхталдилар.

Каналга уланиш: @aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqmasman

«Авваллари четда ўқиганим сабаб, ўзимизда иш топишга қийналганман. Ёшларга яратилаётган имкониятлар мени давлат хизматчиси бўлишга сабабчи бўлди. Референдумда фаол бўлишга барчани чорлаб қоламан».

Мингбулоқ тумани Мустақиллик маҳалласи ёшлар етакчиси Жамшид Раҳимов.
Э Ъ Л О Н!!!!

Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуровнинг навбатдаги сайёр қабули шу йил 25 март, шанба куни Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини биносида соат 9.00 дан 12.00 гача ўтказилади.
#қабул

Белгиланган жадвалга мувофиқ, туман ҳокимининг ўринбосари Элёрбек Исматуллаев жисмоний ва юридик шахслар учун қабул ўтказди.

Аҳмаджон Холматов  ер олиш, Жабборали Халилов оилавий масалада мурожаат қилишди. Ҳалима Жўраева эса моддий ёрдам ажратилишини сўради.

Албатта, ҳар бир мурожаат ўрганиб чиқилади.Бу улар билан мукаммал танишиш, адолатли ва шаффоф ҳал этилишини таъминлайди.
Наманган вилоятида савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида қанча қўшилган қиймат яратилди?

📊2022 йил якунларига кўра, Наманган вилоятида савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 3 075,8 млрд.сўм миқдорида қўшилган қиймат яратилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 17,2 % га юқоридир.

Наманган вилояти статистика бошқармаси

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hurmatli yurtdoshlar, shu kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda yaqin kunlarda zilzila sodir bo‘lishi mumkinligi haqida soxta xabarlar tarqalmoqda. Shu munosabat bilan Sizlarni bunday yolg‘on xabarlarga ishonmaslikka chaqiramiz. Yana bir bor ta'kidlaymizki, bugungi kunda dunyoning hech bir davlatida zilzila sodir bo‘ladigan sana va hatto taxminiy vaqtni bashorat qila oladigan texnologiyalar mavjud emas. O‘zbekiston seysmik faol zonada joylashgani sababli ba'zida yer silkinishlari sodir bo‘ladi. Har doim shunday bo‘lgan.
——————-
Уважаемые соотечественники, в эти дни в социальных сетях распространяются фэйковые сообщения о землетрясении, которое якобы должно произойти в ближайшие дни. В связи с этим призываем людей не верить подобным ложным публикациям. Ещё раз отметим, что на сегодняшний день ни в одной стране мира не существует технологий, которые могли бы спрогнозировать дату или даже приблизительное время землетрясения. В силу того, что Узбекистан находится в сейсмоактивной зоне - подземные толчки иногда происходят. Так было всегда.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, тарғиботчилар, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари иштирокида долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Феруза Солиева таъкидладики, хотин-қизлар жамият ва хонадонларда соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда асосий куч ҳисобланади. Бугунги кун эса уларни янада шижоат билан ишлашга ундайди.

Йиғилишда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ҳолатларига йўл қўймаслик, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, ажримларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида томорқадан унумли фойдаланиш каби бир қатор вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.