Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
16.5K subscribers
58.5K photos
3.41K videos
18 files
4.74K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
https://turakurgan.uz
Telegram:
t.iss.one//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
❗️Диққат! Ўқитувчилар «Опен бюджет»да овоз йиғишга мажбур эмас - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жойларда баъзи ўқитувчиларга “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани тўғрисидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ўрганмоқда.

«Ҳурматли ўқитувчилар, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ходимлари!

Агар сизнинг таълим масканингизда ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг Ишонч телефони 71-202-09-09 га қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз асосида ушбу йўналишда қонун бузилиш ҳолати аниқланса, тегишли масъул ходимларга зарур таъсир чоралари кўрилади.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фақат ташаббусга асосланади, бунда ҳеч кимни мажбурлашга йўл қўйилмайди!», дейилади вазирлик хабарида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Mahalla yoshlari oʻrtasida “Besh tashabbus” olimpiadasiga start berilmoqda!

Joriy yilning aprel, may, iyun oylarida “Yoshlar raqs festivali” tanlovi, yoshlar orasida sogʻlom turmush tarzi va sportni ommalashtirishga qaratilgan gimnastrada, quvnoq startlar, yengil atletika, mini-futbol, stol tennisi, shashka, futbol, strbitbol, workout boʻyicha respublika sport musobaqalari "Yoshlar kubogi" kibersport musobaqalari hamda ilk marotaba yoshlarni kasb-hunarga yo‘altirishga qaratilgan tikuvchilik, sartaroshlik, oshpazlik, qandolatchilik, hunarmandchilik tanlovlari oʻtkaziladi!

Arizalar beshtashabbus.uz sayti orqali qabul qilinmoqda O'z iqtidor va iste’dodingizni namoyish qilish uchun ajoyib imkoniyat!

Bizning sahifalarimiz:
🕊@yoshlaragentligi 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" ги қарорида ҳудудларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳру саховат каби фазилатларни намоён этадиган, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда, бутун юртимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга  муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилган.

Тўрақўрғон туманидаги "Мозоркўҳна" мажмуасида Зарбдор маҳалласида яшовчи фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Унда вилоят ва туман раҳбарлари, диний идора вакиллари,нуронийлар иштирок этиб, шундай улуғ кунларга етказганига шукроналик билан дуода бўлдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Murodjon Irismetov, Tibbiyot fanlari doktori, professor:
— Ilg‘or davolash usuli yaratilsa, darhol o‘sha mamlakatga borib yoki u yerdagi yetakchi shifokorlarni o‘zimizga taklif qilib, yangilikni o‘zlashtiramiz. Muhimi, bizni davlat har tomonlama qo‘llab-quvvatlayapti. Shunday ekan Konstitutsiyamizdagi yangilanishga to‘liq xayrxohman. Yurtdoshlarimizni ham referendumda faol bo‘lishga chaqiraman.

Каналга уланиш: @aokanamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган: Илм ва инновацияга асосланган деҳқончилик

Наманган деганда мамлакатнинг тадбиркорлик энг ривожланган ҳудуди кўз олдимизга келади. Аслида ҳам шундай.

Аммо сўнгги йилларда Наманган вилояти деҳқончилик маданияти, илми ва амалиётида катта ютуқларга эришмоқда. Буни биргина Тўрақўрғон тумани мисолида ҳам кўриш мумкин.

4 минг 109 гектар майдонга чигит экиш мўлжалланган. Бугунгача 950 гектар майдонга чигит экилди.

Туманда бу йил биринчи марта 75 схемада қўшқатор усулда чигит экдик.   
Амалиётда пленка остига қўшқатор чигит экиш аввал ҳам бўлган.

Аммо Тўрақўрғонда илк бор 75 схема қўлланмоқда. “Бахтиёр Неъматжон Шавкатжон” фермер хўжалиги шу усул ташаббускори бўлди.  

Чигит ораси 12-14 сантиметр, қатор ораси 60-62 сантиметр. Мақсад машинада териш, катта ҳосил олиш, кўчат сонини кўпайтириш, – дейди илғор фермер Бахтиёр Тожибоев. – Бир гектарда мана шу ҳолатда 180 мингтагача кўчат бўлади. Бу йилги ниятимиз гектаридан камида 60 центнер ҳосил олиш.  

UZA&MediaDepartament
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўрақўрғонлик хотин-қизлар ҳам Референдумда фаол қатнашадилар.