Тўрақўрғон маданият марказида “Ўзбекистоннинг кучли ижтимоий сиёсатида аҳолини қўллаб – қувватлаш” мавзусида “Омбудсман мактаби” йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳа мақсади - аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлардан хабардорлигини оширишдан иборат.
Йиғилишни туман ҳокими Шерали Қосимов мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ эркинликларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳамда натижалар ҳақидаги мулоҳазалари билан бошлаб берди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиблари, тегишли ваколатларни баён этди.
Тадбир давомида “Ижтимоий ҳимоя” миллий агентлиги, Пенсия жамғармаси ҳамда Давлат кадастрлар палатасининг вилоят бошқармалари масъул вакиллари ўз йўналишларида зарур маълумотлар тақдим этишди.
Йиғилиш сўнгида фуқаролар учун сайёр қабул ҳам ўтказилди. Шунингдек, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан меҳнат ярмаркаси ташкилланди.

👍2❤1
Бириктирилган оилалар ўрганилди
Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов бошчилигида бугун камбағаллик реестрига киритилган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, ушбу фуқароларнинг яшаш шароитлари ва бандлиги ўрганилди.
Ўрганишда ушбу хонадонларда турмуш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш орқали даромадини ошириш масалалари жойида кўриб чиқилди.
Ўрганишлар якунига кўра тегишли вазифалар белгилаб олинди.
❤2👏2👍1
Тўрақўрғон маданият марказида камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан таҳлилий йиғилиш ўтказилди
Туман ҳокими Шерали Қосимов раҳбарлигидаги йиғилишда маълум қилиндики, бугунги кунга қадар жами 5 883 та оила камбағаллик реестрига киритилган ва уларга индивидуал режа асосида хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Бу оилалар тоифаларга ажратилиб, “Сариқ тоифа”даги оилаларнинг даромадларини ошириб, ўзини-ўзи банд қилиш орқали ҳамда МФЙ еттилиги баҳолаши натижасида 1 160 та оила реестрдан чиқарилди.
Камбағаллик реестрига киритилганига 6 ой бўлган 1 200 та оила қайта сўровномадан ўтказиб келинмоқда. Бирламчи баҳолаш натижасига кўра 1 902 та оилани камбағал эмаслиги аниқланиб, реестрдан чиқарилди.
Йиғилишда камбағал оилаларни реестрга киритилиши, уларга бириктирилган раҳбарлар фаолияти, шунингдек, оилаларга ижтимоий хизматларни кўрсатишда шаффофлик бўлиши шартлиги, ижтимоий ёрдамлар фақат муҳтожларга тайинланиши юзасидан вазифалар белгиланди.

❤1👍1🥰1