Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#қишлоқ_хўжалиги
#тажриба_майдони

❇️Маълумки, қишлоқ хўжалиги соҳасида ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш, йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш ҳамда экинларнинг янги навларини яратиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

🌱Бу борада ҳар бир экиннинг биологик хусусияти, унинг ўсув даврида озуқага бўлган талаби, экиш муддатларини аниқ билиш ва етиштириш жараёнидаги ҳар бир тадбир ўз вақтида сифатли ўтказилиши ҳам муҳим ҳисобланади.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги зарур талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, тажриба майдонида маккажўхорининг дурагай уруғларини парваришлаш борасида иш олиб бормоқдамиз, – дейди Тошкент Давлат аграр университети доценти Худойберди Назаров.

📌Изланувчан олимларимиз нафақат маккажўхори, балки амарант ўсимлигининг шифобахш навини парваришлаш бўйича ҳам самарали иш олиб боришмоқда.

🎥Мазкур жараёнлар билан боғлиқ тафсилотлар "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram