Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
​​#онлайн_анжуман

⚡️Жорий йилнинг 14 август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Узлуксиз маънавий тарбия жараёнида она алласининг ўрни ва аҳамияти" мавзусидаги илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

👨🏻‍💻Онлайн тарзида ташкил этилган тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов очиб, асосий мавзу бўйича маъруза қилди.

📌Анжуманда алла ҳақида маърузачилар билан бир қатор тарғиботчилар ҳам иштирок этиб, мазмунли чиқишлар қилишди. Жумладан, фалсафа фанлари доктори, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедованинг “Алла қўшиғи–фарзанд тарбиясидаги муҳим восита” мавзусидаги маърузаси кўпчиликнинг эътиборини тортди.

📝Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева ҳам анжуманда сўз олиб, маънавий тарбия жараёнида она алласининг ўрни ва аҳамияти хақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Марказнинг Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси раҳбари Дилноза Назирова эса "Алланинг келиб чиқиш тарихи ва фарзанд тарбиясидаги аҳамияти" юзасидан маъруза билан иштирок этди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram