Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.1K photos
5.63K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Оила_тинчлиги

Ўрта Чирчиқ туманидаги 7 та оила яраштирилди

Нурафшон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида алимент тўловчи қарздорлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида профилактик тадбир ўтказилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳар сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мазкур ҳудудлар бўйича 2 ой ва ундан ортиқ вақт давомида алимент тўламай келаётган қарздорлардан қарздорликни ундириш, айни пайтда турли келишмовчиликлар сабабли бузилиш арафасида бўлган оилаларни яраштириш ҳамда ишсизларнинг доимий бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида алимент қарздорлигини камайтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот ва сайёр учрашувлар ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Эътиборли жиҳати, шу ернинг ўзида Ўрта Чирчиқ туманидаги ажрашиш ёқасига келиб қолган 7 та оила яраштирилди.

@toshvilpressa
#Қибрай_тумани
#Оила_мактаби

"Оила мактаби" иш бошлади

🎈Қибрай туманидаги "Нурафшон" маҳалласида вилояти прокурори С.Самадов ташаббуси билан ташкил этилган "Оила мактаби"нинг тантанали очилиш маросимида туман прокурори С.Салихов, хотин-қизлар масалалари бўйича туман ҳокими маслаҳатчиси С.Салихова, ФХДЁ бўлим мудири, маҳалла фаоллари иштирок этди.

🏩Ушбу мактаб янги оила қурадиган ёшларни ҳаёт мактабига тайёрлаш, ажрим ёқасида турган оилалар билан суҳбатлар ўтказиш, муаммоларини ўрганиш, уларнинг ажримларини олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар туманда 257 та ажримнинг олди олинишга эришилди.

🎆Тантанали маросим давомида "Оила мактаб"ининг илк ёшларига никоҳни қайд қилиш гувоҳномаси туман ФХДЁ бўлими томонидан расмийлаштирилиб тақдим этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#оила

👫 Вилоятда ўтган йил 25 минг 719 та никоҳ қайд этилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok