Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.64K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Ижодий_имтиҳон

⚡️Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида ижодий имтиҳонларнинг иккинчи куни якунланди

📑Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига
жорий ўқув йили учун жами 36 мингдан зиёд абитуриентлар ҳужжат топширган.

‼️Институтдаги Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мусиқа таълими, Жисмоний маданият ҳамда Мактабгача ва бошланғич таълимда спорт тарбиявий иши йўналишлари учун ижодий имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган.

📨Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишининг кундузги, кечки, сиртқи таълим турлари учун 750 нафар, Мусиқа таълими йўналиши учун 600 нафар, Жисмоний маданият йўналиши учун 3500 га яқин, Мактабгача ва бошланғич таълимда спорт тарбиявий иши йўналиши учун 1100 дан зиёд абитуриентлар хужжат топширган.

Имтиҳонлар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. Ижодий имтиҳонлар топшириладиган ўқув биноси ҳамда абитуриентлар турли антисептик воситалар билан таъминланди.

❇️Имтиҳонлар шаффоф ўтишини таъминлаш, қолаверса, ота-оналар жараёнларни кузатишлари учун институт расмий сайтида имконият яратилди. Ижодий имтиҳонлар белгиланган кузатувчилар томонидан назорат қилинмоқда. Бундан ташқари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам жараёнларни кузатиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ижодий_имтиҳон

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишида ўтказилган ижодий имтиҳонлар ниҳоясига етди.

📌Мазкур ижодий имтиҳонлар кундузги, кечки ва сиртқи таълим бўлимлари учун ўтказилди. Абитуриентлар ўзларининг ижодий маҳоратларини намоён қилишди.

🌐Айни пайтда ижодий имтиҳонлар натижалари институт расмий сайти (www.cspi.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги манзиллар орқали эълон қилиб борилмоқда.

📚Институтнинг Жисмоний маданият, Мусиқа таълими, Мактабгача ва бошланғич таълимда спорт тарбиявий иши йўналишларида ижодий (касбий) имтиҳонлар давом этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram