Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#божхона

Миллиард сўмдан зиёд қийматдаги парфюмерия маҳсулотлари мусодара қилинди – воқеа Оҳангарон туманида содир бўлган

Республикамиз божхона ходимлари томонидан товар моддий-бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Яқинда вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Г.Р. бошқарувида бўлган “Исузу”, фуқаро К.Б. бошқарувидаги “Ласетти” ва фуқаро Д.С.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автоуловлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашиналар юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч кандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 1 миллиард 20 миллион сўмлик жами 13 турдаги парфюмерия ва тиббиёт анжомлари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

P.S. Telegram мессенжерида Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳам ўзининг расмий канали ни ишга туширди.

@toshvilpressa
#божхона

Вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилади:

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара постига Toyota Camry русумли автотранспорт воситасида кириб келган Қозоғистон Республикаси фуқароси Ю.Ш нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 2 млн.500 минг сўмлик 1 дона 1905 йилда Тула шаҳрида ишлаб чиқарилган “М.Слогозбергъ” номли самоварни қўшни давлатга олиб чиқаётганлиги аниқланди.

Мазкур ашё муайян тарихий ва бадиий қийматга эга маданий мерос объекти ҳисоблангани учун, қонунчиликка кўра, уни Ватанимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона суриштируви ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Божхона
#COVID19

📣 Пандемия - барчамиз учун синовли давр. Шундай оғир вазиятда замонамиз қаҳрамонлари сифатида шифокору осойишталик посбонлари сафида божхона ходимлари ҳам эл корига яраш учун хизмат қилмоқдалар.

✈️ Хориждан келтирилаётган фуқароларимизни қабул қилиш жараёнида аввало, улар камарбастадир. Ўз жонларини хавфга қўйиб, туну кун ўз бурчларини бажармоқдалар.

📝 Қуйидаги сатрларни тингларкансиз, беихтиёр уларга миннатдорлик изҳор этгингиз келади:

Қанча офат келса, тортмасдан ҳадик,
Шарафли бурчини адо этганлар.
Ёмонлар йўлида туриб қоядек,
Ширин жонларини фидо этганлар.
Қанчаси оиласи бағридан олис,
Дахлдорлик ҳисси билан юрганлар.
Ниятлари эзгу, ўйлари холис,
Сарҳадда бургутдек сергак турганлар.

🎥 Яхшиси, видеороликни томоша қилинг ва уларнинг пандемия шароитидаги иш жараёни билан яқиндан танишинг.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Божхона #тил_миллат_кўзгуси

Божхоначилар юртдошларимизга китоблар улашди

⚡️Тошкент вилоят божхона бошқармасининг "Ғишткўприк" чегара-божхона пости ходимлари учун "Фахримсан, она тилим!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🎤Ўзбек тили байрами куни муносабати билан уюштирилган маросимда истеъдодли шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи иштирок этиб, она тилимизни тараннум этувчи шеърларидан ўқиб берди.

📌Президентимизнинг байрам муносабати билан халқимизга йўллаган табриги божхона ходимлари томонидан ҳам мамнуният билан қарши олинди.

📚Тадбирда "Ғишткўприк" чегара-божхона постида божхоначилар пост орқали ҳаракатланаётган юртдошларимизга бадиий адабиётлар улашди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Божхона #тил_миллат_кўзгуси

⚡️Тошкент вилоят божхона бошқармасининг "Ғишткўприк" чегара-божхона пости ходимлари учун "Фахримсан, она тилим!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🎤Ўзбек тили байрами куни муносабати билан уюштирилган маросимда истеъдодли шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи иштирок этиб, она тилимизни тараннум этувчи шеърларидан ўқиб берди.

📚Шу куни божхоначилар пост орқали ҳаракатланаётган юртдошларимизга байрам муносабати билан бадиий адабиётлар улашишди.

📽Видеолавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#назорат
#божхона

Гильзаларни олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok