Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.1K photos
5.64K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
Forwarded from BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
#Тўлдириш

2020 йил 9 апрел соат 23:50 ҳолатига аҳолининг электр-энергияси билан таъминланиш даражаси ҳақида ахборот.


Айни вақтга қадар қуйидаги ҳудуд ва МФЙ ларда муаммолар бартараф этилди:

⚡️ Мойтепа - узилган тармоқ симлари уланиб, аҳолига электр энергиясини етказиб бериш тўлиқ тикланди.

⚡️ Улуғбек - авария ҳолати бартараф этилиб, ҳозирча 115 та хонадон электр энергияси билан таъминланди. Таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

⚡️ Гулистон - авария ҳолати бартараф этилиб электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.

🔌 "Даштобод", "Бунёдкор", "Қўлдоштепа", "Навобод", "Учтепа", "Дўстлик" да таъмирлаш ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

Шу ўринда фуқаролардан сабрли бўлишларини сўраб, мутасаддилар электр таъминотини қайта тиклаш учун барча кучларини сафарбар этганликларини эслатиб ўтамиз.

@buka_tuman_hokimligi