Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат
#қўриқхона
#Чотқол

🏔Ёзнинг жазирама кунларида киши борки, салқин табиат қўйнига, шарқироқ сойларга, кўл ва дарёларга боришни истайди. Яхши дам - меҳнатга ҳамдам деганларидек, сўлим манзараларнинг инсон руҳиятига ижобий таъсири жуда катта.

🏕Тошкент вилоятининг Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳам ана шундай гўзал масканлардан биридир. Карантин даврида ушбу сокин гўшага виртуал саёҳат қилиш ҳам кайфиятингизни кўтармай қолмайди. Томоша қилинг: кўзларингиз манзарадан баҳра олсин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай
#Саёҳат

Қибрайда хайрли ташаббусга қўл урилди

Тошкент вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан Қибрай туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан нуронийлар, аёллар ва ёшлар учун вилоят ҳудуди ва пойтахтимизда жойлашган зиёратгоҳларга саёҳат уюштирилди.

🕌Саёҳат давомида иштирокчилар Зангиота туманидаги Зангиота зиёратгоҳи, Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуи ва "Қатағон қурбонлари хотираси" музейига ташриф буюришди.

♻️Саёҳат қатнашчилари Зангиота зиёратгоҳида ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилишди, шунингдек, "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуи ва "Қатағон қурбонлари хотираси" музейидаги қатағон қурбонлари тарихига оид маълумотлар билан яқиндан танишишди.

📝Қибрай туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бу каби саёҳатларни эҳтиёжманд оилалар учун ҳам уюштириш режалаштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Оққўрғонлик ёшлар “Ғалаба боғи”да бўлишди

✍️Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси билан танишиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Оққўрғон тумани ёшлари учун саёҳат уюштирилди.

🔰“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида туман мудофаа ишлари ва ички ишлар бўлимлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда йигит-қизлар пойтахтимиздаги “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозицияларни ўз ичига олган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.

#Ватанпарварлик
#Саёҳат
#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#саёҳат

Сўқоқ сўқмоқларининг ажаб сеҳри бор

Сўқоқ қишлоғи Тошкент вилоятининг Паркент туманида, Чотқол тоғ тизмаси этагида, денгиз сатҳидан тахминан 1000 метр баландликда жойлашган.

“Сўқоқ” топонимининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд: “суви оқ”, “сўқмоқ”. Топонимчи олим Суюн Қораевнинг фикрича, “Сўқоқ” асли “Сўхоқ”, “Сўхак” (Кичик Сўх) бўлган (Фарғона водийсидаги Сўх дарёси атрофидан кўчиб келганлар “Кичик Сўх” деб атаган бўлишлари мумкин).

Дарҳақиқат, Сўқоқсойнинг суви жуда тиниқ, оқ; дарё водийси сўқмоқлардан иборат.

Қишлоқ ҳудудида “Сўқоқ” давлат ўрмон хўжалиги жойлашган. Қишлоқнинг энг гўзал жойлари шу ерда. Арчазор, сершох қарағайзор ўрмонларида тўйиб-тўйиб нафас оласиз. Ўрмон хўжалигига машинада киришга рухсат беришмайди.

У ерда Чотқол тоғ-метеостанцияси ҳам жойлашган. Кичик шаршаралар, сойлар, гўзал тоғ манзараси, қушларнинг сайраши, кишига завқ бағишлайди.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#саёҳат #тарих

Киндиктепа ҳақида биласизми?


Киндиктепа-Туябўғуз сув омбори (Тошкент денгизи) ҳудудидаги археологик ёдгорликлардан бири бўлган шаҳарча. Туябўғуз қишлоғидан 2 км жанубда жойлашган.

Турар-жой атрофида ва унинг чеккасида сувнинг пасайиши пайтида кўплаб паст тепаликлар пайдо бўлади. Бу ерда олиб борилган қазишмаларда Каунчинский типидаги кемалар, темир пичоқлар, асбоблар, белбоғ токалар ва заргарлик буюмларини кўмган ҳолда гуруҳли кўмиклар билан катакомбалар аниқланган.

Сув омбори тўлдирилганда Шаҳристоннинг қалъаси ва бир қисми Орол шаклида сувдан чиқади. Қадимда у Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғидаги дарё билан шимоли-шарқдан оқиб ўтувчи Бургулуксай ўртасидаги стратегик жиҳатдан манфаатли ҳудудни эгаллаган.

Қазилмалар пайтида катта нумизматик материал тўпланди. Киндиктепадан олинган тангалар хилма-хиллиги учун ғоят қизиқарли ва Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудлари билан кенг иқтисодий алоқаларни акс эттиради.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#саёҳат

ЗАНГИОТА ТУМАНИДАГИ БИР МАҚБАРА ҲАҚИДА


Анбар биби (Анбар она) мақбараси Зангиота умумий мажмуа таркибига кирган тарихий архитектура ёдгорлигидир. Мақбара аслида улуғ аёлнинг номи учун бунёд этилган бўлиб, Анбар биби номи тарихда "Меҳрибон ва саховатли улуғ она" тимсолида муқаддас саналган. Сулаймон Ҳаким ота Боқирғоний асли Хоразмдан бўлиб, тариқат илмининг намояндаларидан Хўжа Ахмад Яссавийнинг муриди ҳамда Зангиотанинг устози ҳисобланган.

Мақбарадаги хилхоналарда жойлашган қабрнинг бирига Анбар биби ва иккинчисига Сулаймон Ҳаким ота Боқирғонийнинг онаси дафн этилганлиги аниқланган.

Зангиотанинг аҳли аёллари Анбар бибининг асли исми шажарада ёзилишича, Райҳона ва қизлари Қорасоч, унинг асл исми Ойжон бўлиб, вафотларидан сўнг икковлари бир қабристонда дафн қилинганлар. Анбар биби мақбараси XV аср бошларида қурилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#саёҳат

⚡️Қорахитойда уч аср юзини кўрган қозихона бор

➡️ Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#туризм
#саёҳат

⚡️Тошкент вилояти. Келинг, кўринг, севинг...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#саёҳат

📌Мўйноқлик меҳмонлар Зангиота мажмуаси ва Янги Ўзбекистон боғини зиёрат қилишди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok