Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#Кластер

Хоразм вилояти шаҳар ва туман ҳокимларидан иборат делегация Қуйи Чирчиқ туманида бўлиб, мазкур туманда йўлга қўйилган кластерлар тажрибасини ўрганди.

🧵Ташрифдан унумли фойдаланган Хоразм вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация ушбу ҳудуддаги пахта тўқимачилик кластерлари билан қизиқиб, амалиётга киришдилар.

📈Улар кластер тизимининг йўлга қўйилиши иқтисодиётнинг ривожланишига қай даражада таъсир қилишини Қуйи Чирчиқ мисолида кўриб чиқишди.

Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#Кластер

“ТСТ cluster”: сервис хизматларида инновацион ёндашув

⚡️Аграр соҳада самарадорликнинг юқори бўлиши кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги техникаларига сифатли сервис хизматлари кўрсатилишига боғлиқ. Шу боис “ТСТ cluster” МЧЖ майдонларида фаолият кўрсатаётган замонавий техникаларга тезкор сервис хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🚜Натижада кластер машина-трактор паркида мавжуд 600 дан зиёд юқори унумли техникаларнинг ҳар биридан самарали фойдаланилмоқда.

📍Дарҳақиқат, ҳозирги кунда 34 та комбайн ёрдамида шоли, 25 та пахта териш машинаси билан пахта ҳосили йиғиштириб олинаётган бўлса, 58 та юқори унумли тракторлар кузги ғалла экиш юмушларига йўналтирилган. Уларнинг узлуксиз ва бенуқсон ишлаши учун охирги уч ой ичида машина-трактор паркининг фаолияти тубдан такомиллаштирилди.

Айниқса, сервис кўрсатишга инновацион ёндашилиб, замонавий кўчма устахоналар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг ҳисобига кўрсатилаётган хизматлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ #Кластер

Кластер қишлоқ хўжалигига илмни, аниқ ҳисоб-китобни олиб кирди

⚡️“Ўзбекистон овози” газетасининг бугунги сонида бир саҳифа мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида жорий этилаётган кластер услубига ажратилибди. Мақолада янги усулнинг афзалликлари Қуйи Чирчиқ туманидаги «ТCT Сluster» кластери фаолияти мисолида таҳлил қилинган.

📌“Фермер бўлиб ишлаб ҳам қўлим пул кўрмаган эди. Мана, икки йилдан буён ҳар ойда 4 миллион сўмдан ойлик оляпман”, дея кластер ҳудуд раҳбарларидан бири Жумадулла Ўразбоевнинг сўзларини келтиради муаллиф. Суҳбатдошнинг қўшимча қилишича, кластер қишлоқ хўжалигига илмни, аниқ ҳисоб-китобни олиб кирган.

Батафсил: https://uzbekistonovozi.uz/articles/

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram