Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.1K photos
5.64K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқув_семинар

Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб эътиборга муносиб ишлар амалга оширилмоқда.

Қибрай туманида ташкил этилган ўқув семинари эса бунинг мантиқий давоми бўлди. Унда иштирок этган вилоятимиз фермерлари мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, кластер тизимини ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотларни етиштиришга қаратилган ишлар юзасидан керакли тавсилар олди.

@toshvilpressa
#Қарор_ва_ижро
#ўқув_семинар

📖Бугун вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Муллаxонов ҳамда вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Ариповлар томонидан Президентимизнинг қарорларини мувофиқлаштириш мақсадида 3-секторлар раҳбарлари ва котиблари учун ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарда йиғилганлар пандемия даврида аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, меҳнатга лаёқатли ва ишсизлар, хориждан қайтиб келган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар, ишсизлар бандлигини таъминлаш, касбга ўргатиш, деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантириш бўйича тушунтириш берилди.

📌Шунингдек, ҳудуддаги бўш бинолардан оқилона фойдаланиш, инвестиция жалб қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#Ўқув_семинар

📝Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида 2020-2021 ўқув йили учун устувор вазифаларни белгилаш, таълим-тарбия сифатини янги босқичга олиб чиқиш ва педагогларнинг билим савиясини ошириш мақсадида вилоят Мактабгача таълим бошқармасида “Педагогик жараённи режалаштиришда инновацион технологияларнинг ўрни” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда вилоятдаги барча туман ва шаҳарлар мактабгача таълим бўлимларининг таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш ва таълимда инновацион технологияларни жорий этиш шўъба мудирлари ва тарбиячилар иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#Пискент
#ўқув_семинар

⚡️⚡️Ҳунармандлик қачонки тадбиркорлик билан уйғун бўлсагина кўпроқ даромад келтиради. Кўпчилик ҳунар эгаллайди, аммо тадбиркорлик кўникмаси етарли бўлмагани учун ҳам кўзлаган самарага эришавермайди. Бугунги глобал ахборот даврида зккко тадбиркор замонавий ахборот технологияларини нафақат ўз фаолиятида жорий этиши, балки унинг имкониятлари билан ўз маҳсулотларини сота олиши керак.

📌Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманида тадбиркор аёллар учун ташкил этилган ўқув семинарида шулар ҳақида маълумот берилди.

🔹"Аёл ва рақамли иқтисодиёт" халқаро ўқув семинарида вилоятимизнинг 80 нафар тадбиркор аёллари ўзларининг виртуал тадбиркорлик ва онлайн савдо бўйича билим ва кўникмаларини оширишди.

✳️Мавзунинг аҳамиятли жиҳати хотин-қизлар эндиликда нафақат оддий телеграм каналларида, балки катта платформаларда ҳам ўз маҳсулотларини реклама қилиш имкониятига эга бўлишади.

📽"Замон" дастури лавҳаси шу ҳақда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#ўқув_семинар

🔹Қибрай туманида жойлашган «Бўстон» сиҳатгоҳида ўқув-семинари ташкил этилди. Республика Маънавият ва маърифат марказининг ташаббуси билан ўтказилган семинар маънавият тарғиботчиларининг билим ва манавиятини бойитиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, тарғиботнинг янгича усулларини ҳаётга татбиқ этишга қаратилди.

👨‍🏫Ўқув семинарига тарғиботчи олимлар, профессор-ўқитувчилар, фан номзодлари, соҳа мутахассислари кенг жалб этилди.

📹"Ўзбекистон24" лавҳаси шу ҳақда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram