Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчи_тумани

Мактабга қўшимча бино қуриш бошланди

📌Ўрта Чирчиқ тумани “Обод” маҳалласидаги 69-умумтаълим мактабида ўтган йили “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида қурилиш ва ободонланлаштириш ишлари амалга оширилди. “Сайёд умидим қуёши” масъулияти чекланган жамияти томонидан мактабнинг 140 ўринга мўлжалланган 2 та биноси қайта таъмирланиб, реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди.

🔹Шу билан бирга, қўшимча 190 ўринга мўлжалланган бинонинг пойдевори ҳам бунёд этилганди. Спорт залининг том қисмигача бўлган қисми ҳам охирига етказилмасдан қолганди.

✔️Жорий йил бошидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш ишларини якунлаш режалаштирилганди. Лекин пандемия сабабли маҳаллий бюджет маблағлари тўхтатилганлиги боис, ноябрь ойидан қурилиш ишлари қайта бошланди. Айни пайтда объектда 30 нафар уста фаолият олиб бормоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram