Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон
#антикоронавирус

🔸Оққўрғон тумани айни вақтда "сариқ" тоифадаги ҳудуд ҳисобланиб, пандемияга қарши кураш штаби томонидан изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бугун Миллий Гвардия Тошкент вилояти Қўмондонлиги, туман ҳокимлиги, СЭОМ ҳамкорлигида кучайтирилган тартибда зарарсизлантириш тадбирлари ташкил этилди. Хусусан махсус транспортда марказий деҳқон бозори ҳудуди, "Сувти", "Хонобод", "Бирлик", "Мустақиллик" МФЙлардаги кўчалар хлорли эритма билан дезинфекция қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани

Боқувчисини йўқотган аёлларга тикув машиналари хайрия қилинди

⚡️Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, Пискент тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида карантин вақтида ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун хайрия тадбири амалга оширилди.

📌Боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган 6 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

❗️Шунингдек, Пискент туманидаги 5 нафар оғир шароитда яшаётган аёллар хонадонини таъмирлаш учун 50 млн сўм, 10 нафар бемор хотин-қизлар даволаниши ва дори-дармон учун 20 млн сўм маблағлар ҳам ажратилди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/news/boquvchisini-yoqotgan-ayollarga-tikuv-mashinalari-xayriya-qilindi

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Транспорт_бошқармаси
#рейд

🔶Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси томонидан 830 та рейд тадбирлари ўтказилиб, 2408 та қоидабузарликлар аниқланди.

❇️Тошкент вилояти ИИББ билан олиб борилган рейдлар давомида йўловчиларга хизмат кўрсатаётган транспорт воситаларининг фаолиятини қонунийлигини назорат қилиш ҳамда карантин талабларидан келиб чиқиб, 613 та юк ташувчи, 1768 та йўловчи ташувчи транспортларда ноқонуний ҳолат аниқланган.

📎Натижада, қоидабузарлардан қарийиб 390 млн. сўм давлат божи ундирилган. 1190 та автотранспорт воситаси эгаларига лицензия варақалари тақдим этилди.

🔖Шунингдек, ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 27 та ҳолатда мажбуриятни бажармаслик бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси Ахборот хизмати

Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Соғлиқни_сақлаш_бошқармаси

⚡️Тошкент вилояти болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида ҳозирги кунда 125 нафардан зиёд бола даво муолажалари олмоқда. Шу билан бирга вақтларини мазмунли ўтказишлари учун чўмилиш ҳавзалари, спорт майдонлари ҳамда кутубхоналардан унумли фойдаланишмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Давлат_хизматлари_агентлиги
#онлайн_хизмат

🔶 Фуқароларимиз марказга келмасдан давлат хизматларидан онлайн тарзда уйидан чиқмай, ҳеч қандай қийинчиликларсиз Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали фойдаланиши мумкин. Бу билан олтинга тенг вақтни йўл ва навбат кутишга сарфлашга ҳожат қолмайди. Молиявий сарф-харажатларга ҳам чек қўйилади.

📌Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2020 йилнинг апрель-июнь ойлари давомида вилоят Давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга 134 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан қарийб 600 га яқини сайёр тартибда амалга оширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

🔸Бекобод туманида буғдойдан бўшаган суғориладиган ер майдонларига иккинчи экин сифатида турли хил сазавотлар экила бошланди.

✔️Озиқ-овқат хавфсизлиги ва тақчиллигини олдини олиш ҳамда томорқадан даромад олиш мақсадида олиб борилаётган ушбу тадбирларда туман фермерлари жонбозлик кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Имтиҳонлар онлайн бўлмайди

Расмий баёнот 👉 батафсил

〰️〰️〰️〰️
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Бекобод_тумани
#ҳашар

📌Бекобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари томонидан сектор ҳудудидаги "Қора қўйли" маҳалла фуқаролари йиғини аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Ичимлик сувини чиқаришда фуқаролар томонидан ҳашар ташкиллаштирилиб, сув йўли кавланди ва монтаж ишлари бошлаб юборилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter