Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#ғалла_2020
#имтиёз

🌾 Янгийўл тумани фермерлари 2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини уюшқоқлик билан йиғиб олишмоқда.

🎗Айни вақтда ғалла ўрим-йиғимида юқори кўрсаткичларга эришган фермер хўжаликлари раҳбарлари Янгийўл тумани ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда.

🚗 Белгиланган тартибга мувофиқ "Жасур агро барака зиёси" фермер хўжалиги 20 гектар майдонга ғалла экиб, режани 140 фоиздан ошириб бажаргани боис, куни кеча "Tracker" русумли автомошинани имтиёзли равишда харид қилиш имкониятига эга бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Ушбу видеолавҳани 18 ёшга тўлмаган, юраги хаста ҳамда таъсирчан инсонлар кўриши тавсия этилмайди!

❗️Чирчиқ шаҳар ҳудудида каналлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади. Фавқулодда вазият юзага келса, дарҳол 101 телефон рақамига хабар беринг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Чирчиқликлар шаҳардаги 6та шифохонанинг Зангиотага кўчирилишидан норози. Шаҳар ҳокими масалага ечим топишга ваъда берди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қурилган махсус шифохона негизида соғлиқни сақлашнинг кластер тизими ташкил этилмоқда. Шу сабабли Чирчиқ шаҳрида жойлашган, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларининг Зангиотага кўчирилаётгани маҳаллий аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқарди. Kun.uz жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган ушбу мавзу юзасидан суриштирув ўтказди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Рустам Холматов вилоят ҳокимлиги аппарати ишчи-ходимлари учун махсус йиғилиш ўтказди. Мазкур йиғилиш тафсилотларини Kun.uz сайтида ўқишингиз мумкин.

▪️Вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари – кичкина одам эмас.

▪️ Раҳбар ўзгарганда йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун ким жавобгар? Ўз устида ишламайдиган ходимларга қандай чоралар кўрилади?

▪️ Ҳокимлик структурасида ишлаб, коррупция ботқоғига ботиб қолишдан киши ўзини ниҳоятда эҳтиёт қилиши, охир-оқибат ўзи, яқинлари бошига бало келтиришдан қандай сақланиши лозим?

▪️ Ҳокимиятда ишлайдиганларнинг оила аъзолари уларнинг номини айтиб, айрим ишларини тезроқ, осонроқ ҳал қилишга интилсажамиятда нотенглик юзага келади. Бу борада вилоят ҳокими қандай фикрда?

▪️Нега Рустам Холматов вилоят ҳокимлигида ишловчи ҳар бир ходим ўз оила аъзолари, яқинлари билан жиддий суҳбатлашиб олишни тавсия қилди?

▪️Тошкент вилояти ҳокимлиги пандемия шароитида қандай ишлаяпти ва бу қониқарлими?

▪️Ҳокимлик тизимида электрон ҳужжат айланиши, ижро жараёни устидан тўлиқ ва сифатли назорат ўрнатишнинг жорий тартиби нега танқид қилинди?

▶️Мазкур йиғилиш тафсилотлари баён қилинган мақолани батафсил ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#раcмий_муносабат

⚡️ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига турли ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилиб, медиа тур уюштирилган эди.

❇️ Ижтимоий тармоқларда мазкур тадбирда ҳақиқатда қатнашиб, воқеликни ўз кўзи билан кўрганлар қолиб, айрим деталларга кўра умумий хулоса қилаётган журналист, блогерлар шов-шув кетидан қувиб, воқеликка ўта бирёқлама муносабат билдиришмоқда.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вазиятга изоҳ бериб, айрим қўшимча тафсилотларни баён қилади.

▶️ Бу ҳақда батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#вебинар

Табиат ва унинг бойликлари, жумладан, она еримиздан оқилона фойдаланиш, табиат бойликлари ва умуман табиатни, унинг гўзаллиги, мусаффолигини сақлаб қолишга ва янада бойитишга барчамиз бирдек масъулмиз!

🤔 Лекин буни қандай амалга оширамиз?

Ушбу саволга Германия Жамғарма кассалари фондининг Ўзбекистондаги узоқ муддатли эксперти ва вакили Матиас Ванглер жавоб беради.

Демак, 4-июль соат 17:00 да Ёш фермерлар YouTube каналида навбатдаги вебинаримиз бўлиб ўтади.

📝 Вебинар мавзуси: "Ҳаётда ва ишда масъулият: ер ва қишлоқ хўжалигининг келажаги учун"

Ўтказиб юборманг! Она ерни асрашга барчамиз бирдек масъулмиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

Жорий йилнинг 21-28 июнь кунлари Россиянинг "Eridan" клуби томонидан Таэквондо WT спорт тури бўйича биринчи халқаро онлайн турнири ташкил этилди.

🌎Ушбу мусобақага 10 давлатдан 1500 нафар спортчилар иштирок этишди.

🏆Ушбу мусобақада Тошкент вилояти Таэквондо терма жамоаси спортчилари иштирок этишиб 3та олтин 4та бронза медалини кулга киритишди.

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати

2010-2012 йил туғилган болалар ўртасида
🥇 Абдукаримов Абдулазиз Янгийўл тумани БЎСМ ўқувчиси

Кадетлар ўртасида:
🥇 Аҳмедов Дилбек Якка кураш ИБЎСМ ўқувчиси
🥉 Эргашева Гулёра Якка кураш ИБЎСМ ўқувчиси
🥉Йўлдошбоев Диёрбек Якка кураш ИБЎСМ ўқувчиси

Катталар ўртасида:
🥇 Маъмурова Лайло ЎзДЖТСУ ўқитувчиси
🥉 Жўрабаева Умида Юқори Чирчиқ тумани мураббийи
🥉 Шодмонова Шаҳноза ЎзДЖТСУ талабаси

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 4 июля поздравил Президента Соединенных Штатов Америки Дональда Трампа с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #AQSh

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

⚡️Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигида жами 374 минг 566 гектар фойдаланиладиган ер майдони бўлиб, унинг 48 минг 563 гектари деҳқон хўжаликлаи ва томорқа ер эгалари тасарруфида ҳисобланади.

📊Ўрта Чирчиқ туманидаги жами 317 та деҳқон хўжаликларининг фаолияти таҳлил қилинганда, уларнинг 14 таси да 4,8 гектар ерда ноқонуний қурилма борлиги маълум бўлган. Шунингдек, 7 та ҳолатда деҳқон хўжаликлари учун ажратилган қарийб 3 гектар ер қаровсизлик натижасида ташландиқ ҳолга тушиб қолгани; 6 та деҳқон хўжалигига берилган 1,95 гектар ер майдонида экин экилмагани; 6 та хўжаликда рухсатсиз балиқхона қурилгани аниқланди.

❗️Прокуратура органларининг кўрган чора тадбирлари натижасида 12 та ноқонуний қурилмалари ихтиёрий бузилди; 2 та ҳолат бўйича судларга даъво аризаси киритилди. Шунингдек, туман ҳокимининг 6 та қарорига протест киритилиб, 3 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жавобгарлик иши қўзғатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#Ўрта_Чирчиқ
#инвестиция
#тиббиёт

🏥Ўрта Чирчиқ тумани "Гулзор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хорижий инвестиция асосида "Aвто мед центр ҳаёт" масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

💰Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 352 миллион сўм бўлиб, корхонада аҳолига тиббий ва маиший ҳамда автомобилларга хизмат кўрсатиш турлари бўйича фаолият юритади.

🏥Жамият қошидаги “Ҳаёт” кўп тармоқли хусусий клиникаси 60 қатновга мўлжалланган бўлиб, Манзура Умаралиева раҳбарлигида педиатр, терапевт, невролог, отоларинголог, гинеколог, физиатерапевт, травматолог-вертебролог, УТТ врачлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Клиника Россиянинг Новосибирск умуртқа поғонаси жарроҳлик маркази билан ҳамкорликда ишламоқда.

💉Шифохонада хориждан олиб келинган эхокардиография, доплерография каби энг замонавий тиббиёт ускунлари ёрдамида беморларга касалликлари бўйича аниқ ташхислар қўйилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#вебинар

Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан "Профессионал таълим муассасаларида янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати" мавзусида масофавий вебинар ўтказилди.

📌Вебинарда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Умаралиев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспециясининг ҳудудий бўлими, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари, таълим муассасалари директорлари иштирок этди.

📎Жараёнда профессионал таълим муассасаларини 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаш бўйича “Ҳаракат дастури” ижроси ҳамда тайёргарлик ҳолатини ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди.

🔹Вебинар якунида галдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Маълумот учун:
Янги ўқув йилида вилоятимизда 35 та касб-ҳунар мактабига 6660 нафар, 16 та коллежга 5010 нафар, 13 та техникумга 2530 нафар ўқувчи қабул қилинади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#ИИВ

🚘Бугунги кунда чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланаётган ҳайдовчилар кўплаб учрамоқда. Ушбу ҳайдовчилар томонидан турли кўринишдаги йўл-транспорт ҳодисалари ҳам содир бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

🛣 Шу турдаги нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан автомобил йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилиши бошланди.

📌Бу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, илк марта Юқори Чирчиқ туманида синов тариқасида қўлланилмоқда,

🎥Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram