Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#коронавирус

❗️(+104) 2020 йил 4 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9500 нафарни ташкил этмоқда.

✔️Янги касалланиш ҳолатлари:

👉 36 нафари Карантин марказидаги
фуқаролар орасида,

👉 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида),

👉25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида),

👉8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#COVID_19
#Олмалиқ
#тезкор
#расман

❗️Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Фарруҳ Мусаевнинг маълумотига кўра, кеча, 3 июль куни Олмалиқ шаҳридаги бир нафар тиббиёт ходими ва бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси таҳлилига топширилган тест натижаси мусбат чиққан. Ҳозирда ушбу фуқаролардан яна қайтадан тест таҳлиллари олинди.

Айни вақтда шаҳар ИИБ томонидан Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонаси профилактика мақсадида ёпилиб, тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ

📌Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида шаҳар махсус штаб аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жорий йилнинг 20 июнь кунидан шаҳар “қизил” тоифадаги ҳудудга кирганлиги сабабли шаҳарда карантин қоидалари кучайтирилганлиги ҳамда қўшни ҳудуд (Қибрай, Бўстонлиқ туманлари)чегараларида блок постлар ўрнатилиб, ИИБ ҳамда ДСЭНМ ходимлари томонидан туну-кун навбатчилик йўлга қўйилганлиги айтиб ўтилди.

🔸Шунингдек, шаҳардаги МФЙ ҳам касаллик аниқланишига кўра тоифаларга ажратилиб, 7 та МФЙ “қизил” (Х.Махсудов, Улуғбек, Бобур, Мурувват, Чинор, Мирғолиб, Баҳор), 28 та МФЙ “сариқ”, 9 та МФЙ “яшил” тоифадаги ҳудудларга ажратилганлиги маълум қилинди.

Бундан ташқари тиббиёт бирлашмаси, СЭОМ, ИИБ ходимлари томонидан карантинга олинган, карантиндан чиқарилган, карантин қоидаларига амал қилмаган фуқаролар ҳақидаги ҳам сўз бориб, бугунги талаблардан келиб чиққан ҳолда назоратни янада кучайтириш талаб этилаётгани таъкидлаб ўтилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон
#Ижтимоий_ҳимоя

📌Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш бугунги кунда устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

⚡️Жумладан, жорий йилнинг 2 июль куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Касаба уюшмалари федерацияси вакиллари Оққўрғон туманида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин - қизлар билан суҳбатда бўлишди.

📽Бу ҳақда батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони Мустақиллик куни билан муборакбод этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Беларусь Александра Лукашенко с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Belarus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ғалла_2020
#имтиёз

🌾 Янгийўл тумани фермерлари 2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини уюшқоқлик билан йиғиб олишмоқда.

🎗Айни вақтда ғалла ўрим-йиғимида юқори кўрсаткичларга эришган фермер хўжаликлари раҳбарлари Янгийўл тумани ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда.

🚗 Белгиланган тартибга мувофиқ "Жасур агро барака зиёси" фермер хўжалиги 20 гектар майдонга ғалла экиб, режани 140 фоиздан ошириб бажаргани боис, куни кеча "Tracker" русумли автомошинани имтиёзли равишда харид қилиш имкониятига эга бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Ушбу видеолавҳани 18 ёшга тўлмаган, юраги хаста ҳамда таъсирчан инсонлар кўриши тавсия этилмайди!

❗️Чирчиқ шаҳар ҳудудида каналлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади. Фавқулодда вазият юзага келса, дарҳол 101 телефон рақамига хабар беринг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Чирчиқликлар шаҳардаги 6та шифохонанинг Зангиотага кўчирилишидан норози. Шаҳар ҳокими масалага ечим топишга ваъда берди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қурилган махсус шифохона негизида соғлиқни сақлашнинг кластер тизими ташкил этилмоқда. Шу сабабли Чирчиқ шаҳрида жойлашган, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларининг Зангиотага кўчирилаётгани маҳаллий аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқарди. Kun.uz жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган ушбу мавзу юзасидан суриштирув ўтказди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Рустам Холматов вилоят ҳокимлиги аппарати ишчи-ходимлари учун махсус йиғилиш ўтказди. Мазкур йиғилиш тафсилотларини Kun.uz сайтида ўқишингиз мумкин.

▪️Вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари – кичкина одам эмас.

▪️ Раҳбар ўзгарганда йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун ким жавобгар? Ўз устида ишламайдиган ходимларга қандай чоралар кўрилади?

▪️ Ҳокимлик структурасида ишлаб, коррупция ботқоғига ботиб қолишдан киши ўзини ниҳоятда эҳтиёт қилиши, охир-оқибат ўзи, яқинлари бошига бало келтиришдан қандай сақланиши лозим?

▪️ Ҳокимиятда ишлайдиганларнинг оила аъзолари уларнинг номини айтиб, айрим ишларини тезроқ, осонроқ ҳал қилишга интилсажамиятда нотенглик юзага келади. Бу борада вилоят ҳокими қандай фикрда?

▪️Нега Рустам Холматов вилоят ҳокимлигида ишловчи ҳар бир ходим ўз оила аъзолари, яқинлари билан жиддий суҳбатлашиб олишни тавсия қилди?

▪️Тошкент вилояти ҳокимлиги пандемия шароитида қандай ишлаяпти ва бу қониқарлими?

▪️Ҳокимлик тизимида электрон ҳужжат айланиши, ижро жараёни устидан тўлиқ ва сифатли назорат ўрнатишнинг жорий тартиби нега танқид қилинди?

▶️Мазкур йиғилиш тафсилотлари баён қилинган мақолани батафсил ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#раcмий_муносабат

⚡️ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига турли ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилиб, медиа тур уюштирилган эди.

❇️ Ижтимоий тармоқларда мазкур тадбирда ҳақиқатда қатнашиб, воқеликни ўз кўзи билан кўрганлар қолиб, айрим деталларга кўра умумий хулоса қилаётган журналист, блогерлар шов-шув кетидан қувиб, воқеликка ўта бирёқлама муносабат билдиришмоқда.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вазиятга изоҳ бериб, айрим қўшимча тафсилотларни баён қилади.

▶️ Бу ҳақда батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram