Toshkent viloyati hokimligi
14.9K subscribers
40.4K photos
5.55K videos
48 files
22K links
Download Telegram
#3_сектор
#Тошкент_тумани

🤝Сектор раҳбарлари аҳоли билан ҳамнафас

😷Ҳозирги пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашда сектор раҳбарларининг иштироки жуда муҳим. Сабаби, улар ўзи масъул бўлган сектор аҳолиси ташвиш ва муаммоларидан хабардор бўлиб, имкон қадар уларга ёрдам бериш чораларини кўриб борадилар.

👮‍♂️Тошкент тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўткирбек Хурбоев сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, пандемия шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилалар ҳолидан хабар олди, оилалар аъзолари билан суҳбат асносида уларни қийнаётган муаммолар борасида фикрлашди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
“Ширинликдан бренд яратаётган зангиоталиклар”

⚡️Зангиота тумани "Қаҳрамон"
МФЙ ҳудудида жойлашган қандолат маҳсулотлари корхонаси халқимиз дастурхонига 30 турдан ортиқ қандолат ва печенье маҳсулотлари ишлаб чиқариб, халқимиз дастурхонига етказиб бермоқда.

Шунингдек, бозор талабларига тўлиқ жавоб берадиган ушбу сифатли, тайёр маҳсулотлар қадоқланиб, қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Хусусан, бугунги кунга келиб, қандолатчилик корхонаси таркибида кунига 15 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга бўлган цех фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, қандолат маҳсулотларига тайёрлаш жараёнида зарур бўладиган сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

📌Лойиҳанинг умумий қиймати 11 млрд сўмни ташкил этувчи ушбу корхона 2019 йилда ишга туширилган бўлиб, Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги ООО “Мос пекарь” йирик қандолат маҳсулотлари корхонаси билан ҳамкорлик қилади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон_тумани
#ғалла_2020

🌾Оққўрғон туманида 2020 йил учун 10 600 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди.

🖇Таъкидлаш жоизки, бошоқли дон экинларини парваришлашда агротехник тадбирлар, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда амалга оширилди.

♻️Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳаракатларни сифатли амалга оширишда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

🚚Бу йилги буғдой ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, белгиланган муддатда йиғиб олиш учун туманда ташкил этилган 27 та ғалла отрядининг хизмати алоҳида бўлди.

‼️Шартномада белгиланган 29 531 тонна бошоқли дон режаси ортиғи билан бажарилди.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали деҳқонлар, илғор фермерларнинг машаққатли меҳнати самараси билан шартномавий мажбурият бажарилган бўлса-да, ҳали далаларда ҳосил мўл.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бугун

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун
!

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари сурати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани
#карантин

⁉️30 июнь куни Интернет ижтимоий тармоқларида Оққўрғон туманида Йўл-патрул хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал номи билан видеолавҳа жойлаштирилди. Машинани тартибсиз ҳайдаб келаётган ҳайдовчи ва унинг шериклари карантин қоидаларини бузаётгани ва маст ҳолда бўлгани аниқланган. Ҳозирда суриштириш ишлари давом этмоқда.

📽Батафсил юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн_конференция

⚡️Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг ёшлар сиёсати ва Соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг "2019-2020 ўқув йили битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш масаласи" бўйича онлайн брифинги бўлиб ўтди.

🎤Брифингни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати, Тошкент давлат аграр университети ректори академик Ботиржон Сулаймонов очиб берди.

📊Таъкидлаш жоизки, республикамиз умумтаълим мактабларини 2019-2020 ўқув йили натижаларига кўра, 490 мингга яқин ўқувчи 9-синфни; 451,3 мингдан кўпроқ ўқувчи 11-синфни битиради.

📌Шунингдек, онлайн конференцияда сўнги йиллардаги ислоҳотлар самараси натижасида Тошкент вилоятидаги олий таълим муассасалари сони 7 тага етганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#ободонлаштириш

❇️Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида барча маҳаллалар, кўча ва хонадонда эзгу акциялар ташкил этилиб, халқимиз томонидан ободлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар кенг кўламда амалга оширилмоқда.

🏘“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида Бекобод туманидаги қишлоқ, шаҳарча ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида кенг аҳоли вакилларини жалб этган ҳолда ободонлаштириш ишлари давом этаяпти.

🔴 “Қорақўйли”, “Ўзбекистон”, “Бирдамлик” МФЙлардаги кўчалар тозаланиб, аҳоли хонадонларининг девор фасадлари оқланди.

🔶“Саврак” МФЙдаги 32-сонли умумтаълим мактабида аҳоли томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб, чиқиндилар олиб чиқиб ташланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Шавкат Мирзиёев искренне поздравил Владимира Путина с успешным проведением общероссийского голосования по поправкам в Конституцию РФ.
Лидеры вновь подчеркнули приверженность дальнейшему укреплению узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества, наращиванию многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter