Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сардобаликларга_ёрдам
#прокуратура

🚚Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Сардоба сув омборида содир бўлган фалокат сабабли жабр кўрган аҳолига навбатдаги озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, қурилиш маҳсулотлари ҳамда санитария ва гигиеник воситалардан иборат хайрия автокарвони юборилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Пискент_тумани
#мурувват

Пандемия вақтида оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган инсонларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ер-мулк кадастр ДК Пискент тумани филиали томонидан хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

🚓"Бирлик" маҳалласи Яшнобод кўчаси 27-уйда яшовчи С. Шакировнинг оилавий шароити ҳисобга олиниб, уй-жой кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб, етказиб берилди.

🏘Шунингдек, уйда қолган фуқароларнинг тайёр бўлган кадастр ҳужжатлари ташкилот раҳбари С.Соатов ва ходимлари томонидан хонадонларга олиб бориб топширилмоқда.

❇️Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 461-сонли қарори асосида туманда мулкка эгалик ҳуқуқини сўралган жами 4311 та ариза туман ҳокимининг қарори билан қондирилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

ИИББ: Тошкент вилояти ҳудудида гиёҳвандликка қарши доимий равишда кескин кураш олиб борилади

ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишида жами 159 та ҳолатлар тезкор равишда аниқланиб 147 нафар оғуфурушлар қўлга олинган.

⚠️Бу орқали вилоят ҳудудида 36 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Навбатдаги ана шундай тезкор тадбирда 1 кг га яқин "ОПИЙ" гиёҳванд моддасининг савдосига чек қўйилди.

🎥Батафсил "Менинг юртим" телеканали лавҳасида

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Сардобага_кўмак

Тошкент вилояти қурувчи-усталари Сардоба техноген фожеасидан зиён кўрганларга беминнат ёрдам кўрсатмоқда.

Сентябрь ойигача вилоятнинг 7 та пудратчи ташкилоти томонидан 120 та уй сирдарёликларга топширилади.

Жараёнга 1 минг 400 дан зиёд қурувчи уста, қурилиш техникалари сафарбар этилган. Айни пайтда кўчалар ва хонадонларни тошқин қуйқаларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон
#зарарсизлантириш

📌Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Халқобод" МФЙ ҳудудида Фавқулотда вазиятлар бўлими ҳамда СЭОМ ходимлари ҳамкорлигида дезинфекциялаш ишлари кенг миқёсида амалга оширилди.

🚒Ушбу тадбир давомида кўчалар, хонадонлар, хизмат кўрсатиш шахобчаларининг барчасида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#пиллачилик

🐛 Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов, Бўстонлиқ туман ҳокими Ғайрат Мадаминов тумандаги пиллакорларнинг "кумуш тола" етиштириш жараёни билан яқиндан танишдилар.

🍱 Ғайратли пиллакорларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Пискент_тумани
#бандлик

🦠Вилоятда карантин асоратларини юмшатиш, айни вақтда ишсиз қолган ва ишлаш истагидаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Пискент туманида фаолият юритаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермерлар томонидан 1890 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар мавсумий дала ишларига жалб этилди.

💴Ишчиларнинг белгиланган иш ҳақлари тижорат банклари ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дала шийпонидаёқ тарқатилмоқда.

☘️Деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши раиси Фарҳод Усмонқуловнинг сўзларига кўра, дала ишлари учун яна 1200 нафар ишчи ёлланиши режалаштирилган.

🌾Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишчиларга такрорий экин етиштириш учун ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram