#Пискент_тумани
#эътироф
Маҳалланинг фаол ходимлари тақдирланди
❇️Пискент туманидаги 30-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Обод ва хавфсиз маҳалла" кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
🔖Мамлакатимиз Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақ садида ташкил этилган танловнинг туман босқичида 27 нафар маҳалла мутасаддилари иштирок этди.
🔰Тадбирда туман ҳокими Р.Рихсиев маҳалланинг жамиятимиздаги беқиёс ўрнини эътироф этди. Энг фидойи маҳалла раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари, томорқа ва тадбиркорлик ҳамда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича энг фаол ўринбосари каби номинациялар бўйича 33 нафар маҳалла ходимига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

#инсонпарварлик
Маҳкумларга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди
🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ҳукуматимизнинг олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати туфайли Пискент туманидаги ЖИЭББ 50-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумлар муддатидан аввал озодликка чиқарилди.
✅Жиноят ишлари бўйича Пискент тумани судида жазо муддатини ўташ вақтида тартиб-қоидаларга амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 73-, 74-моддаларига асосан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди.
🔸Суд жараёнида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Машарипов республикамизда қонун устуворлиги ҳамда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати тўғрисида сўзлади.
⚜️Янги йил байрами арафасида эркинлик туҳфа этилиши ушбу фуқаролар ва уларнинг оиласи учун энг катта байрам совғаси бўлди.