Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Пискент_тумани
#эътироф

Маҳалланинг фаол ходимлари тақдирланди

❇️Пискент туманидаги 30-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Обод ва хавфсиз маҳалла" кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔖Мамлакатимиз Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақ садида ташкил этилган танловнинг туман босқичида 27 нафар маҳалла мутасаддилари иштирок этди.

🔰Тадбирда туман ҳокими Р.Рихсиев маҳалланинг жамиятимиздаги беқиёс ўрнини эътироф этди. Энг фидойи маҳалла раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари, томорқа ва тадбиркорлик ҳамда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича энг фаол ўринбосари каби номинациялар бўйича 33 нафар маҳалла ходимига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube