Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Паркент_тумани

Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

❇️Паркент туманидаги айрим фанлар чуқур ўргатиладиган 5-умумтаълим мактабида туман мудофаа ишлари бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир ташкил этилди. Дастлаб, ҳарбийга ихтисослашган синф ўқувчилари қўшиқ билан саф машқларини намойиш қилди. Сўнг бўлажак зобитлар ҳарбий спорт ўйинларидан намуналар кўрсатишди.

🔰Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Маҳамаджон Ибрагимов “Буюк аждодларимизнинг ҳарбий маҳоратлари” мавзусида маъруза қилди.

🔷Шунингдек, тадбирда туман мудофа бўлими маъсул ходими Шерали Жуманиёзов ва Тошкент ҳарбий округи хизматчиси Охунжон Акбаровлар иштирок этди.

⭐️Ватанпарварлик ойлиги туман бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Пискент_тумани
#эътироф

Маҳалланинг фаол ходимлари тақдирланди

❇️Пискент туманидаги 30-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Обод ва хавфсиз маҳалла" кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔖Мамлакатимиз Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақ садида ташкил этилган танловнинг туман босқичида 27 нафар маҳалла мутасаддилари иштирок этди.

🔰Тадбирда туман ҳокими Р.Рихсиев маҳалланинг жамиятимиздаги беқиёс ўрнини эътироф этди. Энг фидойи маҳалла раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари, томорқа ва тадбиркорлик ҳамда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича энг фаол ўринбосари каби номинациялар бўйича 33 нафар маҳалла ходимига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube