Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#экспорт

↗️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов хамда Ангрен шаҳри 4- сектор бошлиғи Қаҳрамон Матқобулов томонидан экспортга ихтисослашган корхоналар қўллаб-қувватланмоқда.

🔶Кўрилаётган чоралар натижасида бугун шаҳарда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари бир маромда ишламоқда, бу эса Тошкент вилояти иқтисодиётини янада ривожлантиришда ҳамда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

♻️Хусусан, пандемия шароитида вилоятдаги 560 та корхонанинг иш фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди, 13 та корхонага 12,2 миллиард сўм ҚҚС қайтариб берилди, экспортер корхоналарнинг 375 миллиард сўмлик олинган кредит тўлови муддати узайтирилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Экспорт
#Чиноз

📌Туман ҳокими Акмалхон Мадиев ҳамда вилоят Божхона бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида экспортёр корхоналар билан йиғилиш ўтказилди.

❇️Тадбирда туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда жорий йилнинг январь-июль ойларига белгиланган 9042,6 минг АҚШ долларлик экспорт прогнозини бажарилиши юзасидан йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгуси ойларнинг экспорт прогнозини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

🔷Шунингдек, ўтган йили амалга оширилган экспорт хисобидан юзага келган дебитор қарздорликларни қисқартириш тўғрисида ҳам гаплашиб олинди.

Тадбиркорлар билан бўлган учрашувда пандемия даврида ҳам корхоналар юқори қувват билан ишлаб, экспорт режасини бажариш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#экспорт
#Чирчиқ_шаҳри

“UZTEX GROUP”нинг экспорт имкониятлари кенгаймоқда

🏬Тошкент вилоятининг инвестиция имкониятлари ва экспорт салоҳияти ниҳоятда кенг. Жумладан, “UZTEX GROUP” МЧЖ тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси нафақат Чирчиқ шаҳрида, балки ҳудуддаги энг йирик экспортёр корхоналардан бири ҳисобланади.

🔰Шунингдек, вилоятдаги экспортёр корхоналар йирик ўнталигидан ўрин эгаллаган мазкур жамоа томонидан бугунги кунда 5 турдан ортиқ тўқмачилик-трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, экспортга йўналтирилмоқда.

📍Корхона Швецария, Германия, Туркия давлатларидан келтирилган энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, пахта толасидан ип-калава ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

📌Корхонада тайёрланаётган болалар ва катталар учун футболкалар, пайпоқлар, момиқ сочиқлар, трикотаж матоси, ип-калава маҳсулотлари ва шу каби маҳсулотлар жаҳон андозаларига мос, сифатли ва харидоргир ҳисобланади. Шу боис, ташқи бозорда уларга талаб катта.

💸Жорий йилнинг 16 сентябрь ҳолатига кўра, “UZTEX GROUP” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилган 37 млн. 980 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.

Маҳсулотлар Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусь, Италия, Озарбайжон, Сербия, Болгария, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Молдова давлатларига жўнатилди.

⚡️Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилда инвестиция лойиҳаси асосида фойдаланишга топширилган мазкур корхонада бугунги кунда 2 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#экспорт

⚡️Кейинги йилларда юртимизда мева-сабзавот кластерларини ривожлантириш асосида экспорт кўрсаткичлари ортиб бормоқда.

🌶 Янгийўл туманидаги "Берат агро" кластери тасарруфида 600 гектар майдон бор. 2019 йилда ташкил этилган агрокластерда булғор қалампири етиштирилиб, қайта ишланади ҳамда қадоқланади. Корхона суткасига 200 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. Ушбу маҳсулотлар Германияга экспорт қилинади..

📌- Бу йил ерларимизга тажриба тариқасида Туркиянинг "Капия" навли қалампиридан экдик. Жорий йилда гектаридан 35-40 тонна ҳосил олдик. Тажриба тариқасида 25 гектар еримизда томчилатиб суғоришни йўлга қўйдик. Кейинчалик юз фоиз шу усулдан фойдаланамиз, - дейди кластернинг иш юритувчиси Ш. Жамолов.

🎥Махсус кўрсатув: 4-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#экспорт

👥Бугун ҳудудларда изчил фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркор ва экспортёр корхоналарнинг мурожаатларини ўз вақтида таҳлил этиб, уларга ечим топа олиш муҳим саналади.

🔎Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707 сонли қарорига асосан, Тошкент вилоятида фаолият юритаётган бир қатор экспортёр корхоналар муаммолари вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

📍Ўрганишлар давомида бугунги кунда саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали фаолият олиб бораётган 28 та экспортёр корхоналарнинг ҳаво йўллари, автомобиль, темирйўл тармоғидаги транспорт харажатлари учун қарийб 1,5 млрд. сўм миқдорида субсидия ажратилиб, қисман қоплаб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#экспорт

Комбинатда
экспорт кўрсаткичлари юксалмоқда

⚡️Мураккаб пандемия шароитида ҳам Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилмаган ҳолда, маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга узлуксиз экспорт қилинмоқда.

📈Жумладан, жорий йил ўтган 9 ойи давомида Хитой, Туркия давлатларига 74 минг 592 тонна мис катоди экспорт қилиниб, режа 113,3 фоизга бажарилган.

📊Ўтган даврда Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон ва украиналик истеъмолчилар учун 3021 тонна мис қувурлари юборилиб, экспорт режавий вазифаси 126,9%га бажарилган.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#экспорт

Тадбиркор хорижга дарахт баргларини сотмоқда

🌱 Янгийўллик тадбиркор Тоҳир Норматов хорижга тут, шафтоли, олма ва олхўри каби мевали дарахтларнинг баргларини сотишни йўлга қўйди. Ушбу маҳсулотларнинг бозори чаққон. Бунда албатта, ишбилармонлик асосий ўрин касб этади.

📜 Тадбиркор ҳозирнинг ўзида келгуси йил учун чет давлатлар билан 1 миллион долларлик шартнома имзолаган.

💰Жорий йилнинг ўзида биргина баргларни экспорт қилишдан 100 минг доллар даромадга эга бўлди.

🎞 Экспортга маҳсулот жўнатиш жараёнларидан тайёрланган лавҳада батафсил танишинг👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram