Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#инвестиция

Жамоа мақсади арзон уй-жой қуришга ҳисса қўшиш

📍Юқори Чирчиқ тумани “Уч чинор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “EVRO GLOBAL INVEST” масъулияти чекланган жамияти жорий йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, айни пайтда бу ерда 400 нафар киши иш билан таъминланган.

🔹Асосий фаолияти қурилиш учун йиғма темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан иборат бўлган корхона ўз олдига аҳолини арзон уй-жой билан таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилиб қўйгаан.

⚡️Корхона иш жараёнида фойдаланилаётган ускуна ва жиҳозлар Австрия, Туркия ҳамда Германия давлатларидан олиб келинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 220 млрд. 230 миллион сўмни ташкил этади.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#Штаб_йиғилиши

Вазифалар ижроси муҳокама этилди

💬Тошкент туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштирувчи туман штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

🔹Туман ҳокими Одилхон Рустамов раҳбарлигида ўтган тадбирда “Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар сиёсати соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифаларнинг ижроси атрофлича муҳокама этилди.

🔸 Жумладан, мазкур режанинг йўналишлар бўйича ижросини таъминлаш, амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар юзасидан ҳоким ўринбосарлари, мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

Эшитилган ахборотлардан келиб чиқиб, режадаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

📊 Ишларни тизимли давом эттириш мақсадида, туман штаби аъзоларига кунлик мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота

Аҳоли мурожаатлари: кутубхона ва боғча иш бошлади


⚡️Зангиота тумани "Чинор" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар сайёр қабулларда маҳаллада кутубхона ташкил қилиш бўйича мурожаат қилишганди. Орадан кўп вақт ўтмай мааҳаллада мўъжазгина кутубхона иш бошлади.

🔎“Эркин” ҳудудида эса фуқаролар мактабгача таълим муассасаларининг камлиги аҳолига қийинчилик туғдираётганлигини билдиришганди. Бу муаммо ҳам ўз ечимини топиб, инвестиция дастури асосида 3 миллиард 198 миллион сўм пул ажратилди ва 100 ўринли замонавий боғча қурилди.

📽Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сессия #Янгийўл

Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVIII сессияси бўлиб ўтди

📝Сессия кун тартибидаги биринчи масала – туман ҳокими вазифасини бажарувчи та Улуғбек Ялгашевни 2020 йил 17 ноябрь кунидан туман ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 18 ноябрдаги 525-сон қарори ҳамда Халқ депутатлари Янгийўл тумани кенгаши раисини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси У.Рашидов маълумот берди.

📌Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон

Нурафшон шаҳри кўчаларида "Street work out" майдончалари ташкил этилмоқда

⚡️Нурафшон шаҳрида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Хусусан, шаҳарнинг "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғинида "Street work out" спорт майдончаси ташкил этилди.

🔎Белгиланган дастурга кўра, ҳудуддаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ёшларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиққан ҳолда янги конструкциялар асосида худди шундай махсус жойлар ташкил этилади. Хусусан, ҳозир ташаббускор ҳомийлар томонидан “Бирлик” маҳалласи ҳудудида мазкур турдаги спорт майдончаси қурилиши давом этмоқда. Яқин кунларда шаҳарнинг “Деҳқонобод”, “Дегантепа”, “Янгиобод”, “Ёшлик”, “Маърифат” МФЙда ҳам худди шундай жойлар барпо этилади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани
#мурожаат_ва_натижа

⚡️Давлат идоралари раҳбарларининг аҳоли билан мулоқотини ривожлантириш, мурожаатларига ижобий ечим топишда Пискент тумани Халқ қабулхонаси ва 4 та сектор раҳбарлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Жорий йилда туман Халқ қабулхонасига фуқаролардан 500 дан зиёд мурожаат қабул қилинган. Уларнинг 60 фоизи туман раҳбарияти иштирокида ижобий ҳал этилган. Қолган мурожаатларни сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

🛣“Новкент” маҳалласи аҳолисининг кўчаларни таъмирлаш тўғрисидаги мурожаатидан сўнг Бахт кўчаси 750 метр қисмига шағал тўкилди.

🛠“Мустақиллик” МФЙ дан ўтган “Бўка – Пискент – Олмалиқ” йўлининг 6 км қисми инвестиция дастури асосида тўлиқ таъмирланди.

💧Шунингдек, 545 хонадонли маҳаллага давлат божхона қўмитасининг 1,9 млрд сўм ҳомийлик маблағи эвазига 11 км ли ичимлик суви тармоқлари тортилди.

🎥Батафсил “O‘zbekiston 24” телеканали лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram