Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон

“Байроғим – фахрим” шиорида ёшлар марафон

⚡️Спортни барча севади, фақатгина кучли мотивация ва ташаббускорлик асосида ёшларнинг қалбига спортни олиб кириш мумкин.

🌈Оққўрғон туманида 400 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида ҳаво совуқ бўлишига қарамай иссиқ ҳарорат ва кўтаринки кайфиятда катта спорт байрами ташкил этилди.

Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман мудофаа ишлари, ички ишлар, халқ таълими бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси 7-алоҳида отряди ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида “Байроғим-фахрим” “#UZB_bayroq” хэштеги билан ёшлар югуриш марафони ташкил этилди.

🛍Тадбир ғолиблари ҳамкорлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_туман

Қизил ярим ой жамиятининг саховати


Кексаларга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, ижтимоий кўмакка муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимизнинг устувор йўналишларидан бири саналади.

⚡️Бу борада Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти томонидан ҳам қатор хайрия ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, жамиятнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан 16 нафар якка-ёлғиз қариялар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга пластик карталар очилиб, уларга 561 минг сўмдан пул маблағи ўтказиб бериляпти.

📌Яқинда 1-сектор ҳудудида яшовчи Хатира Калдибаева, Хайри Газиева, Владимир Делхман ("Ғаллақудуқ" МФЙ) ва Рашида Мирзабековага ("Эйвалек" МФЙ) сектор ва маҳалла масъуллари томонидан моддий кўмак пуллари тарқатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг нафарни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилди. Хусусан, коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию с пандемией.
Отмечалось, что на сегодняшний день число выявленных случаев в нашей стране превысило 70 тысяч, выздоровели почти 68 тысяч человек.
На хокимов, руководителей секторов и ответственных лиц системы здравоохранения возложен ряд задач. Поручено, в частности, изучить и оптимизировать деятельность отведенных для коронавируса больниц.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бекобод_тумани

Бузрук бобо зиёратгоҳи тўғрисида биласизми?

🏘 Бекобод туманидаги Бузрук бобо зиёратгоҳи атрофидаги хонадонларда хусусий меҳмонхоналарни ташкил қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти шўъба мудири Ш. Қобилов, бош мутахассис Ж. Шукуровлар маслаҳат ва тавсиялар берди.

📊 Шунингдек, туманда фойдаланишга топшириш муддати яқинлашган хусусий меҳмонхоналар билан яқиндан танишиш ҳамда уларга амалий кўмак бериш мақсадида тадбиркорлар билан суҳбатлашишди.

📌Маълумот ўрнида, Бузрук бобо зиёратгоҳи мўмин-мусулмонларнинг муқаддас жойи ҳисобланади. Бу ерга нафақат маҳалий, балки, хориждан ҳам зиёратчилар келишади. У кишининг асли исмлари Неъматиллохон ибн Зайнобиддин Мағрибий бўлиб, Ҳазрати Али ворислари бўлмиш Ҳасан ва Ҳусайннинг набираси бўлган. Бузрук бобо мелодий 950 йилларда Бухородан Хўжанд шаҳрига йўл олган. Шу тариқа Бекободни манзилгоҳ этган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram