Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Зангиота_тумани

Банк филиалида тантанали тадбир

📣Туронбанк” акциядорлик тижорат банки 1990 йил 6 ноябрда фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда 770 мингдан зиёд юридик ва жисмоний шахсларга молиявий хизматлар кўрсатиб келмоқда.

❗️Банкнинг Зангиота филиали эса 2005 йилда фаолиятини йўлга қўйган. Айни пайтда вилоятнинг 5 та туман ва шаҳрида замонавий офислари, 4 та мини банки, 6 та 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган тўлов шохобчалари, 7 та валюта айирбошлаш шахобчаси мавжуд. Уларда 45,5 мингдан зиёд юридик ҳамда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиляпти.

Банк ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Зангиота филиалида ташкил этилган тантанали тадбирда бир гуруҳ ходимлар тақдирланди. Сўз устаси Валижон Шамсиев даврага кайфият улашди. Тадбирда фахрий мижозлар ҳам иштирок этишди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгилик

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди

⚡️Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Бош прокуратура тизимида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган эди.

📍Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга асосан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди. Янги ихтисослаштиртилган прокуратура 10 та бошқарув ходимларидан иборат бўлиб, улар Тошкент вилояти прокуратураси штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилди.

Тошкент вилояти прокурори катта ёрдамчиси Арслонбек Тошпўлатовнинг маълум қилишича, янги тузилма (бир нафар прокурор ўринбосарлиги вакант эканини истисно қилганда) тўла таркиб билан иш бошлади.

‼️Шу пайтгача Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Бобораҳимов Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокурори этиб тайинланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Хонжиза кончилари муддатидан олдин йиллик режани бажарди

‼️Маълумки, республикамизнинг энг йирик саноат корхонаси бўлган “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

👆Комбинатнинг Сурхон воҳасида жойлашган Хонжиза кон бошқармаси меҳнат жамоаси томонидан йиллик режа муддатидан аввал бажарилгани ҳам фикримизнинг исботидир.

🔎Жорий йилнинг 7 октябрь куни кон бошқармаси жамоаси йиллик ҳамда бир қатор топшириқ ва вазифаларнинг бажарилиши бўйича раҳбариятга ҳисобот берди.

Хонжиза кон бошқармаси меҳнат жамоаси томонидан жорий йилдаги ишлаб чиқариш режасига мувофиқ, мис концентратида 1 678,5 тонна мис металли тайёрланиб, режа 109,9 фоизга бажарилган. Рух концентратидан рух металли ишлаб чиқариш топшириғи 108,4 фоизга уддалниб, 21 704,3 тонна рух металли тайёрланган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Умумий амалиёт шифокорини оилавий шифокорга айлантириш, уларни рағбатлантириш чоралари белгиланди. Чекка ҳудудларда “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниши, 6 хил тоифадаги аҳолини айрим турдаги витаминлар ва дорилар билан бепул таъминланиши айтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни.
Определены задачи по внедрению института семейных врачей вместо врачей общей практики, стимулированию их труда. Будет реализована программа "Сельский врач" в отдаленных районах, 6 категорий населения будут бесплатно обеспечиваться отдельными видами витаминов и лекарственных препаратов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #soglomturmush

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

📌Заъфарон ўрта асрлардан бери баҳоси ва қадри тушмай келаётган ягона зиравордир. Ўрта асрларда бир қадоқ (450 гр) заъфаронни зотли араб чопқир отига айрибошлаш мумкин бўлган. Сафсаргулдошлар оиласига мансуб бўлган мазкур кўп йиллик ўтсимон туганак пиёзли ўсимликнинг ҳозир ҳам баҳоси жуда юқори туради.

Қадим Шарқда «қизил олтин» деб аталган заъфарон фарм саноати ва косметологияда асосий хом-ашё бўлгани учун ҳам унга нисбатан барча давлатларда талаб жуда юқори.

📎Бугун бу ўсимлик Пискент тумани далаларида етиштирилмоқда. Афғонистонлик инвестор Ҳади Абдулҳади иккинчи йилдирки, юртимизда заъфарон етиштиришни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.

🎥 Батафсил Элёр Гўрўғлиев, Дониёр Муродов лавҳасида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_Нурафшон

⚡️Сўнгги йилларда вилоятда янги йўналишлар очишга, узоқ қишлоқ аҳолисига транспорт хизмати сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Айниқса 22 та туман ва шаҳарлар марказлари, чекка ҳудуддаги қишлоқларни Нурафшон шаҳри билан боғловчи йўналишлар очиш чоралари кўрилаётгани аҳолининг оғирини енгил қилмоқда.

🚌Яқинда Чирчиқ шаҳридан вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрига 10 та автобус қатнови йўлга қўйилди.

🔰Табиий газда ҳаракатланадиган автобуснинг илк йўловчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари ва меҳнат фахрийлари бўлишди.

🎥Лавҳа шу ҳақда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай

Депутатлар хотин-қизларнинг турмуш тарзини ўрганишди


♻️Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти ва Қибрай туман кенгашлари ҳамкорлигида "Ҳайдаробод" маҳалласи хотин-қизлари билан “Халқ билан 10 кун” мавзусида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши вакиллари Н.Нурлибаев, Д.Тошпўлатова, "Қибрай садоси" газетаси бош муҳаррири, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Г.Аҳмедова, Қибрай туман кенгаши депутатлари Ф.Базарбаева, Г.Тўхтаназарова, ХДП туман кенгаши раиси К.Авазматов ҳамда партия мутахассислари “Ҳайдаробод” маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароити билан танишишди.

🧘Тадбир давомида хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш мақсадида ўтказилган “Соғлом ҳаётга 5000 қадам” акциясида маҳалла хотин-қизлари фаол иштирок этишди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram