Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Депутатлар ҳисобот беришди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Юқори Чирчиқ туман кенгашининг депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

📌Тадбирда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқидан келиб чиқиб, туман кенгаши ва депутатлик гуруҳининг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.

🔆Йиғилишда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, туман халқ таълими бўлими мудири Г.Айтекова, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Л.Мансуров, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари, депутат У.Асқархўжаев, депутатлар А.Каримов, Г.Эдибоева, Н.Умирова, А.Оразқулов, Г.Ўтбосаровалар иштирок этишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Учрашув
#Қуйи_Чирчиқ

Миллий кураш оммалашмоқда

⚡️ Минг йиллик қадриятларимиз, хусусан, мардлик, жасурлик, ватанпараварлик, инсонпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган миллий курашни оммалаштириш, кенг кўламда тарғиб қилиш ва ривожлантириш, дунёга танитиш ҳамда уни умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🤼‍♀️ Қуйи Чирчиқ туманида курашни ривожлантириш, ёшларни мазкур спорт турига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон кураш федерацияси раиси ўринбосари К.Усмонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

📍 Тадбирда туман прокурори Абдумалик Кулдашев жамоатчилик асосида туман кураш федерацияси раиси, туман ҳокимининг ўринбосари Отабек Султанбеков унинг биринчи ўринбосари этиб бир овоздан сайланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳар

Яна бир боғча фаолиятини бошлади

🏘Олмалиқ шаҳридаги 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Боғчада доимий равишда тиббиёт ходимлари педагоглар ва болаларнинг соғлиғини назорат қилиб, уларнинг тана ҳароратини мунтазам ўлчаб туришибди. Агар болалардан биронтасида ҳарорат 37 даража ва ундан юқори бўлса ёки инфекция аломатлари сезилса, машғулотлардан четлатилади.

🚿Гуруҳ хоналари доимий тарзда дезинфекция қилиниб, боғчага кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекция “тўшак”лари билан жиҳозланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз_тумани

Ёшлар сардорлари сайланди

🏰Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чиноз туман сардорлари учун сайлов бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Қорабоева, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Д.Қодиров, таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари ва фаол сардорлар иштирок этди.

📍Сардорлар ўзларининг режа ва ташаббуслари билан таништирди. Ўтган ўқув йиллари давомида фаолият юритган фаол сардорлар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

📝Сайлов якунига кўра, “Камалак” ва “Иттифоқ” йўналишларида 14 нафар сардор сайланди. Туман Сардорлар кенгаши аъзоларига ҳам китоблар жамланмалари ва эсдалик совғалар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#Тайинлов #Бекобод_шаҳри #Кураш

Кураш федерацияси шаҳар бўлимига раҳбар тайинланди

⚡️Бекобод шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон кураш федерациясининг Тошкент вилоят бўлими мутасадилари қатнашган тадбирда спортнинг ушбу турини кенг ривожлантириш масалалари танқидий таҳлил қилинди.

📌Ўзбекистон кураш федерациясининг Бекобод шаҳри бўлимига Ф.Мирзаев раҳбар этиб тайинланди.

📍Йиғилишда Ўзбекистон кураш федерациясининг спорт директори О.Хидиров иштирок этди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сессия
#муҳокама

⚡️Президентимизнинг таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид Фармони лойиҳаси Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама қилинди.

‼️Сессияда нафақат Фармон лойиҳаси муҳокама этилди, балки бугун вилоятдаги таълим сифатини яхшилаш, таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида ҳам чора-тадбирлар белгиланди.

🔸Жараёнда сенаторлар, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят таълим соҳаси мутасаддилари иштирок этди.

📎Сессия якунида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтиришни назарда тутадиган Фармон лойиҳаси хусусида билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилди.

🎥 Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Муносабат #Пискент

“Пискент деҳқон бозори”нинг огоҳлантирмай бузилаётгани тўғрисида йўлланган видеомурожаат юзасидан муносабат

🌐Ижтимоий тармоқ орқали “Пискент деҳқон бозори” МЧЖга қарашли кундалик деҳқон бозори тадбиркорларни огоҳлантирмай бузилаётгани, тадбиркорлар кўча-кўйда савдо қилаётгани акс этган видеомурожаат йўлланган.

Хўш, бозорда аслида ҳам шундай аянчли ҳолат мавжудми?

❗️Йўқ, албатта!

❇️Халқимизда “Янгисини қурмагунча, эскисини бузма” деган нақл бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853 сонли қарори ижроси юзасидан “Пискент дехқон бозори” МЧЖни намунавий лойиҳа асосида 2-тип савдо мажмуасига айлантириш вазифаси белгиланган.

2019 йил октябрь ойида “Мўминобод" маҳалласида янги савдо мажмуаси қурилиб, тадбиркорлар ихтиёрига топширилган.

🔸Бозорларнинг аҳоли кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда янги иншоот пискентликлар қарийб 50 йилдан буён савдо-сотиқ билан шуғулланиб келган эски “Деҳқон бозори” ўрнида қад ростлаган. Савдо мажмуаси шарқона ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлигида мукаммал реконструкция қилиниб, 51 фоиз давлат улуши сақланган. 250 нафар тадбиркор доимий фаолият юритиши имконияти мавжуд.

🔎Шунингдек, пандемия шароитида санитария-гигиена талаблари, ёнғин хавфсизлиги ва ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги қоида ва меъёрларига тўлиқ мос келади. (Туман марказидаги А.Темур ҳамда Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган кундалик деҳқон бозори туман бош режаси ҳамда юқоридаги хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги мутасадди ташкилотлар томонидан аниқланган!)

🎞Видеомурожаатда тадбиркорларнинг огоҳлантирилиши бўйича асл ҳолат ҳам аксинча ёритилган. Яъни кундалик бозор фаолиятининг янги комплексга кўчирилиши бўйича туман ҳокими тадбиркорлар билан бир неча бор шахсан юзма-юз мулоқотда бўлиб, суҳбатлашган. Мутасаддилар иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилган. Пандемия шароитида барча қулайликларга эга мажмуада фаолият юритишнинг афзалликлари тушунтирилган.

✍️Бундан ташқари, янги савдо комплексида тадбиркорлар учун маълум чегирмалар, яъни ҳаридорлар ўргангунига қадар, кундалик бадал пуллари ундирилмаслиги айтилган. Ушбу учрашувлар ижтимоий тармоқларда ҳам кенг ёритилган.

🤝Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, тадбиркорлик – бу тартибсизлик дегани эмас! Сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар эса ҳар доим ва ҳар ерда ўз харидорини топади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сессия

⚡️Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоятда таълим-тарбия соҳасининг аҳволи, ҳозирги ҳолати, таълим тизимининг узвийлиги ва бу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🔍Сессия ишида вилоятдаги коэффиценти паст бўлган мактабларни хусусий секторга ишончли бошқарувга бериш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Бунда давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар камайтирилмаган ҳолда мактаблар 5 йилга ишончли бошқарувга берилади.

📌Йиғилишдан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилинди. Жараёнда вилоят ҳокими журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

🎥 Жараён "Yoshlar" телерадиоканали нигоҳида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Ўзбекистон олий таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик йўлга қўйилмоқда


⚡️Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мамлакатимиз олий таълим тизимида биринчи бўлиб давлат-хусусий шерикликни йўлга қўймоқда. Бунинг учун Бухородаги “BCT Cluster” ва Қуйи Чирчиқ туманидаги “TСT Cluster” пахта-тўқимачилик кластерлари яқин ҳамкор сифатида танланди.

🤝Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори, “Osiyo Ramzi” Республика дизайнерлар ассоциацияси раҳбари Холида Комилова раҳбарлигида институтнинг бир гуруҳ вакиллари “BCT Cluster” пахта-тўқимачилик кластерининг замонавий тўқимачилик мажмуасига ташриф буюрдилар. Улар ўзида бешта фабрикани бирлаштирган пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва занжирли ишлаб чиқариш технологияси билан яқиндан танишдилар.

🔎Холида Комилованинг айтишича, эндиликда институтда давлат-хусусий шериклик асосида кластер талабидан келиб чиққан ҳолда, барча буғиндаги мутахассислар тайёрланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram