Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Муносабат #Пискент

‼️Пискент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими "Пискент ишонч барака" ишлаб чиқариш кооперативидаги ёнғин тўғрисида тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат билдиради.

🗓2020 йил 22 октябрь куни тахминан соат 22:30 да Пискент туманида жойлашган "Пискент ишонч барака" ишлаб чиқариш кооперативи ҳудудидаги 11-сонли пахта ғарамидан пахта қайта ишлаш мақсадида RBX (пахта титиш мосламаси) ёрдамида олинаётган вақтида аппаратнинг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин келиб чиққан.

📌Ҳодиса туман ФВБ ёнғин қутқарув қисми томонидан тезда бартараф этилган. Етказилган зарарни аниқлаш бўйича махсус техник комиссия тузилиб, суриштирув ишлари олиб борилди. Ҳақиқатда пахта ғарами устидаги 4 м 2 ҳажмидаги брезент ва 41 кг пахта ёнғиндан зарарлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#Ўрта_Чирчиқ

Янги лойиҳалар ҳисобига чорва моллари кўпаймоқда

🐫Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи Д.Облақуловлар “Мilky planet” ва “Mega chorvador” МЧЖлари ҳамда “Ким Пен Хва чорва” фермер хўжалигида ўрганиш ишларини олиб боришди.

📌Ўрганиш хулосаларига кўра, чорва моллари бош сонлари кўпайиб бораётганлиги маълум бўлди. Хусусан, айни пайтда “Мilky planet” МЧЖда 604 бош йирик шохли қорамол, шундан 351 боши сигирлар, шунингдек, 502 бош қўй-эчкилар, 18 бош от ва 8 бош туя парвариш қилинмоқда.

🐂 Умуман бугунги кунда Ўрта Чирчиқ туманидаги 31 та чорвачилик хўжалигида 6 990 бош, аҳоли хонадонларида 56 247 бош чорва моллари, 6 та паррандачилик хўжалигида 501,7 минг бош ва аҳоли хонадонларида 279,5 минг бош парранда парваришланмоқда.

🐓Жорий йилда чорвачилик соҳасида амалга оширилган 4 та янги лойиҳа ҳисобига қорамоллар сони 500 бошга, паррандачиликда 1 та лойиҳа ҳисобига паррандалар сони 150 минг бошга кўпайди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ #ярмарка

Олмалиқда бўш иш ўринлари ярмаркаси


⚡️Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан Олмалиқ шаҳрида “Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ўтказилди.

📌Тадбир давомида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда 25 та корхона ва ташкилотлар 457 бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмакада 5 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Бундан ташқари 76 нафар киши ишга жойлашишга оид тегишли маслаҳатлар олди. 31 нафар аёлларни тикувчилик буйича “UzTexGroup” МЧЖ корхонасига ишга жойлаштириш учун йўлланма берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Оҳангаронда денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликка қор ўлчаш ускуналари ўрнатилди

Сув тошқини, сел, қор кўчиши ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш юзасидан тоғли ҳудудларда масофадан қор ўлчаш тармоғини қайта тиклаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш долзарб масала саналади.

Ўзгидромет мутахассислари Оҳангарон дарёси ҳавзаси денгиз сатҳидан 3 минг метрдан юқори бўлган ҳудудларига 3 метрлик қор ўлчаш ускуналарини ўрнатди.

Ушбу қор ўлчаш ускуналари ёрдамида олинган қор қоплами тўғрисидаги маълумотлардан мамлакатимизда сув ресурслари захираларини прогнозлашда ва хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида огоҳлантириш учун фойдаланилади.

👉 Тошкент хабарлари
#Бўка
#Чиноз

Бўка ва Чиноз туманларида “Нобел” совриндорлари тадқиқоти асосида эксперимент ўтказилмоқда

🔹Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Бўка ва Чиноз туманларида камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида эксперимент ўтказилди.

✔️Эксперимент “Нобел” мукофоти совриндорлари Банержи, Дюфло ва Кремернинг камбағалликни қисқартириш бўйича тадқиқот натижалари асосида ташкил этилган.

📌Ишчи гуруҳ аъзолари 8 кун давомида Бўка туманидаги барча маҳаллаларда 10-12 тадан жами 504 та, Чиноз туманидаги барча маҳаллаларда 10-12 тадан жами 648 та, умумий ҳисобда 1152 та уй хўжаликларида кузатувларни амалга оширди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Халқ қабулхонаси сайёр қабул ўтказди

🔹Қуйи Чирчиқ туманидаги 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида фуқаролар қабули ташкил этилди.

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси бош мутахассиси Беҳзод Пўлатов, 3-сектор раҳбари Р.Абдусаматов, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашган сайёр қабулда 50 нафар фуқаро иштирок этиб, уларнинг 24 нафаридан 34 та мурожаат тушди.

Мурожаатлар 3-сектор раҳбари ва Қуйи Чирчиқ туман Халқ қабулхонаси раҳбари томонидан назоратга олиниб, уларнинг бартараф этилиши учун муддат белгиланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_шаҳар
#Сардорлар_сайлови

🔹Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши томонидан 2020-2021 йиллар сардорлари муносиблар ичидан саралаб олинди.

🔰Ўтказилган сайловда 12 та таълим муассасаларида сардорлик фаолиятини бошлаган 168 нафар иқтидорли йигит-қизлар ичидан муносиб, деб топилган 14 нафар сардор Янгийўл шаҳар сардорлигига сайланди.

Сайлов жараёнлари карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда очиқлик ва шафофлик асосида ўтказилди. Бу йилги ўқув йили сардорлари тадбир сўнгида муносиб равишда тақдирланиб, сертификатларни қўлга киритдилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президентимиз Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Форумда коронавирус пандемияси оқибатларига қарши биргаликда курашиш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент принял участие и выступил с докладом на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества, который прошел в Сеуле в формате видеоконференции.
Были предметно рассмотрены вопросы совместного противодействия последствиям пандемии коронавируса, а также дальнейшего расширения многостороннего сотрудничества.
Глава нашего государства остановился на актуальных аспектах международной политики и перспективах регионального взаимодействия, выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #forum #nutq #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter