Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Чиноз

Маҳаллий бюджет бажарилиши назоратга олинди

⚡️Чиноз тумани ҳокимлигида Вазирлар Махкамасининг "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Тадбирда вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Турсунов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Мамажонов, ДСИ бошлиғи, МФЙ вакиллари ва молия бўлими ходимлари иштирок этишди.

📝Йиғилишда Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З. Турсунов сўзга чиқиб, Чиноз туманида Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирлари хусусида сўз юритди.

📍Шунингдек, тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат солиқ инспекцияси ва молия бўлими ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилиб, белгиланган йўналишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш учун жойларга бириктирилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#камбағалликни_қисқартириш

4-сектор “темир дафтар”даги оилаларга эътиборни кучайтирмоқда

‼️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида вилоятдаги 4-сектор раҳбарлари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

⚡️Айниқса, Олмалиқ шаҳар ва Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари томонидан аҳолини ўзини-ўзи банд қилиши мақсадида турли хил тарзда ёрдамлар берилаётганлиги яхши самара бермоқда.

Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш учун “темир дафтар”га киритилган оилаларга Оҳангарон туманидаги "Рустам Агро" масъулияти чекланган жамиятида наслли жўжалар, наслли моллар кўпайтирилиб, аҳолига арзон нархларда етказиб берилмоқда.

🔖Шунингдек, тадбиркорларга берилаётган солиқ имтиёзлари хусусий субьектларнинг ихтиёрида қўшимча маблағ юзага келиши ва келгуси фаолиятларини ривожлантиришга кўмак бўляпти.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

📽ЎзМТДП Тошкент вилояти ва Қуйи Чирчиқ туман кенгашлари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Оила – жамият таянчи, аёл – оила таянчи” деб номланган тадбирдан видеолавҳа

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

Давлат-хусусий шерикчилик асосида боғча очилди

🏫Бўстонлиқ туманидаги "Бўстон" МФЙда давлат-хусусий шерикчилик асосида "Qalamcha" болалар боғчасининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

🎊Тадбирда туман ҳокими Ж.Ахмедов иштирок этди.

👥Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғча “Бўстон” ва “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги болаларнинг қамровини 100 фоизга олиб чиқишга хизмат қилади. Боғча 350 нафар болани тарбиялаш қувватига эга, шунингдек, 42 та янги иш ўринлари яратилган.

🏦Мазкур МТТ туман ҳокимининг 2018 йил 24 сентябрдаги 2193-сонли қарори билан Артикбаева Дилобарга “ноль” баланс қийматда давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат МТТ ташкил этиш учун ажратиб берилган.

💰 Лойиҳага 5 млрд. 500 млн. сўм маблағ имтиёзли кредит асосида “Алоқабанк” томонидан ажратилган.

📊Йил якунига қадар қўшимча яна 3 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат-хусусий шерикчилик ва 14 та оилавий МТТ ташкил қилинади ва болаларнинг боқчаларга қамрови 46,9 фоиздан 67 фоизга етади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Тиббиёт муассасаси бутунлай замонавий қиёфада бўлади

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов туман прокурори С.Салихов билан бирга 2-сектор ҳудуди "ТашИСТИ" маҳалласида жойлашган, ҳозирда тўлиқ таъмирланаётган "Жамбул" қишлоқ врачлик пунктида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

🏥Туман ҳокими ва сектор раҳбари ташаббуси билан "Чорва Барака Бизнес" МЧЖ раҳбари Д.Адилов томонидан ҳомийлик асосида таъмирланаётган ушбу тиббиёт муссасаси ҳудудда истиқомат қиладиган 12 500 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

📌Туман ҳокими қишлоқ врачлик пунктини замонавий, зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш ва қўшимча жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳамда молия бўлими мудирига топшириқ берди.

📍Маълумот учун: ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун 600 млн. сўмга яқин маблағ йўналтирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Чорвачилик ривожи, агротуризм, чўпонлар сулоласи – Оҳангарон туманида пресс-тур қандай ўтди?

📸Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризмни ривожлантириш департеманти, "Ўзбекчорванасл" агентлиги ҳамкорликда Оҳангарон туманига пресс-тур ташкил этди.

🔎Мазкур тадбирда журналистлар ҳудуднинг агротуризм бўйича салоҳияти, Вазирлар Маҳкамасининг Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантиришга оид 890-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, чорвадорлар ҳаёти билан танишдилар. Хусусан, тадбир доирасида чўпонлар ҳаётига оид халқ оғзаки ижоди намуналари намойиш этилди.

📍Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур қарор асосида бугунги кунда Оҳангарон туманида 36 та йирик лойиҳа иш бошлаган. Хусусан, гўшт ва сут маҳсулотлари, жунни қайта ишлаш, замонавий кушхона қуриш сингари бевосита чорвачиликка алоқадор соҳаларда ҳам янги лойиҳалар амалга оширила бошланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Бўрдоқичилик ривожланмоқда

📍Тумандаги “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудуди муқаддам бўрдоқичиликка ихтисослашган эди. Аммо кейинги пайтда бу йўналишда янги лойиҳалар амалга ошмай, мавжуд ферма фаолиятини тўхтатди.

📌Айни пайтда ҳудудда кўплаб янги лойиҳалар иш бошлаш арафасида турибди. Хусусан, “ISA Halol” МЧЖ ана шундай лойиҳалардан биридир. Бошланишига хориждан келтирилган 300 бош зотдор бўрдоқи буқа боқилаётган мазкур комплекс яқинда ишга тушди.

🔎Лойиҳа ҳақида қисқача: йил охиригача қорамоллар сони 1200 тага етади, 30 та иш ўрни яратилади, умумий қиймати 2 миллиард сўм, 173 га сули, 19 га лалми, 10 га яйлов ажратиб берилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram