Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!

📛“Бекобод тумангаз” газ таъминоти бўлими маълум қиладики, 2020 йил 17 октябрь куни “Ўзбекобод” МФЙ ва “Қушчи” МФЙ ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурларида пайванд чокида ёрилиш юзага келиб, газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекобод” ва “Қушчи” МФЙларида газ таъминоти вақтинча ўчирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

🌍Бизнинг сафимиз кенг, биз билим олганимиз сари кўпайиб бормоқдамиз!

🙋Қизларжонлар!

🔖Сизнинг ўткир зеҳнингизни Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган Онлайн "Қизлар олимпиадаси" орқали янада мустаҳкамлаймиз.

📍Сизда чексиз имкониятлар бор. Ана шундай имкониятлар эшигидан бирини 20 октябрда, яъни Ўзбек тили байрами куни арафасида очамиз!

🙍🏻‍♀️Ўз билимига ишонган, дадил ва иқтидорли қизларимиз учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда КҲИСО мактаби ташаббуси билан ҳар ойда анъанавий тарзда ўтказиладиган Онлайн "Қизлар олимпиадаси" да сиз:

📗Аниқ фанлар

📘Табиий фанлар

📚Гуманитар фанлардан билимингизни синаб кўрасиз!

Шошилинг! Ҳақиқий билимдонлар давраси сизни кутмоқда!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ

"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" тадбири уюштирилди

⛹🏻Юқори Чирчиқ туман “Саксонота” ҚВПда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида оммавий юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машқлари ташкил этилди. Машғулотларда кўплаб фуқаролар иштирок этишди.

📍Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Тошкент вилояти бўлими бошлиғи Г.Тўхтаназарова, шифокор Д. Умарова, туман катта ҳамшираси Н.Хожатаева, маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д. Назировалар пандемия даврида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги аҳамиятини тарғиб этиш мақсадида аҳолига тушунтириш ишлари олиб боришди.

Таъкидлаш жоизки, пиёда юриш ва ҳаракатланиш саломатлик учун ниҳоятда фойдали бўлиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзининг шаклланишида аҳамияти катта.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

Паркентлик педагоглар Қоракўл тажрибаси ўрганишяпти

⚡️Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабининг таълим тажрибасини эътироф этганди.

‼️Паркент туманидаги умумтаълим мактаблари директорларидан иборат делегация Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида бўлишди. Делегация аъзолари Қоракўл туманидаги мактабларининг тажрибасини ўрганиш орқали мактабларда таълим сифатини ошириш, математика, кимё, биология, ииформатика фанларидан махсус мактаб очиш бўйича режалар тузишди.

📑Шунингдек, педагоглар мактаб битирувчиларини олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичини ошириш бўйича қоракўллик ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат берилди

⚡️⚡️Бунда тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаслиги талаб этилади ҳамда санитария- гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилди.

📌Маълумот ўрнида, тўй ва бошқа маросимларни хонадон, ресторан ва кафеларда ўтказиш талаби ва тартибига қатъий риоя этишни назоратга олиш бўйича барча туманларда маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, ИИБ, давлат солиқ инспекцияси ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошчилигида ишчи гуруҳлар иш бошлайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Бекобод

Бекобод туман ҳокимлигида янги ўринбосар иш бошлади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳоким ўринбосари вакант лавозимига бўлган очиқ мустақил танловни сўнги босқичи, суҳбат жараёнини ўтказди.

👨🏻‍💻Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вакант лавозимига жами 13 нафар номзод ҳужжат топширган бўлиб, суҳбат жараёнига 4 нафар номзод малака талаблари асосида саралаб олинди ҳамда жорий йилнинг 16 октябрь куни вакант бўлган ҳоким ўринбосари лавозимига очиқ мустақил танлов ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтди.

🔍Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Аваз Жумабоев энг муносиб номзод деб топилиб, Бекобод туман ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги қарорига асосан ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

Маҳаллий бюджет бажарилиши назоратга олинди

⚡️Чиноз тумани ҳокимлигида Вазирлар Махкамасининг "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Тадбирда вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Турсунов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Мамажонов, ДСИ бошлиғи, МФЙ вакиллари ва молия бўлими ходимлари иштирок этишди.

📝Йиғилишда Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З. Турсунов сўзга чиқиб, Чиноз туманида Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирлари хусусида сўз юритди.

📍Шунингдек, тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат солиқ инспекцияси ва молия бўлими ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилиб, белгиланган йўналишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш учун жойларга бириктирилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#камбағалликни_қисқартириш

4-сектор “темир дафтар”даги оилаларга эътиборни кучайтирмоқда

‼️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида вилоятдаги 4-сектор раҳбарлари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

⚡️Айниқса, Олмалиқ шаҳар ва Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари томонидан аҳолини ўзини-ўзи банд қилиши мақсадида турли хил тарзда ёрдамлар берилаётганлиги яхши самара бермоқда.

Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш учун “темир дафтар”га киритилган оилаларга Оҳангарон туманидаги "Рустам Агро" масъулияти чекланган жамиятида наслли жўжалар, наслли моллар кўпайтирилиб, аҳолига арзон нархларда етказиб берилмоқда.

🔖Шунингдек, тадбиркорларга берилаётган солиқ имтиёзлари хусусий субьектларнинг ихтиёрида қўшимча маблағ юзага келиши ва келгуси фаолиятларини ривожлантиришга кўмак бўляпти.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

📽ЎзМТДП Тошкент вилояти ва Қуйи Чирчиқ туман кенгашлари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Оила – жамият таянчи, аёл – оила таянчи” деб номланган тадбирдан видеолавҳа

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

Давлат-хусусий шерикчилик асосида боғча очилди

🏫Бўстонлиқ туманидаги "Бўстон" МФЙда давлат-хусусий шерикчилик асосида "Qalamcha" болалар боғчасининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

🎊Тадбирда туман ҳокими Ж.Ахмедов иштирок этди.

👥Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғча “Бўстон” ва “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги болаларнинг қамровини 100 фоизга олиб чиқишга хизмат қилади. Боғча 350 нафар болани тарбиялаш қувватига эга, шунингдек, 42 та янги иш ўринлари яратилган.

🏦Мазкур МТТ туман ҳокимининг 2018 йил 24 сентябрдаги 2193-сонли қарори билан Артикбаева Дилобарга “ноль” баланс қийматда давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат МТТ ташкил этиш учун ажратиб берилган.

💰 Лойиҳага 5 млрд. 500 млн. сўм маблағ имтиёзли кредит асосида “Алоқабанк” томонидан ажратилган.

📊Йил якунига қадар қўшимча яна 3 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат-хусусий шерикчилик ва 14 та оилавий МТТ ташкил қилинади ва болаларнинг боқчаларга қамрови 46,9 фоиздан 67 фоизга етади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram